мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат]
(
топармон, билармон,
еярмон
).
12.
[феъл/тақлид + -ки(қи) = асосдан англашилган ҳаракатни
бажаришга
мойилликнинг
кучлилигини
билдирувчи
сифат]
(
шартаки, жиртаки, йиғлоқи
).
13.
[феъл + -к/-қ/-ғ =асосдан англашилган ҳаракат натижаси
сифатидаги ҳолат белгисини билдирувчи сифат]
(
эгик, бузуқ, ёруғ
).
14.
[феъл + -кин/қин/ғин/ғун = асосдан англашилган ҳаракатни
белгига айлантириш]
(
тушкун, турғун, озғин/сўлғин
).
15.
[феъл + -ма = 1) предметнинг асосдан англашилган ҳаракат
усули билан юзага келиш белгисини билдирувчи сифат; 2) феълдан
англашилган ҳаракат предметнинг одатдаги, унга хос белгиси
эканлигини билдирувчи сифат]
(
1) қовурма, ағдарма, қисқартма,
ивитма, буюртма; 2) кўчма, бурама, оғма, сочма
).
16.
[феъл + -(а)рли = шахс/предметнинг асосдан англашилган
ҳаракатнинг бажарилишига оид белгисини билдирувчи сифат]
(
арзирли, ачинарли, зерикарли, мақтарли, ажабланарли, етарли,
тушунарли
).
17.
[тақлид + -илдоқ = асосдан англашилган белгига ортиқ
даражада эгаликни билдирувчи сифат]
(
чийилдоқ, бижилдоқ, дирилдоқ,
акилдоқ, ликилдоқ, пўрсилдоқ
).
18.
[феъл + -ч = асосдан англашилган ҳаракатга боғлиқ белгини
билдирувчи сифат]
(
тинч, жирканч
).
19.
[от + -ий/вий =1) предметнинг асосдан англашилган
нарса/ҳодисага алоқадорлик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан
англашилган тушунчага эгалик белгисини билдирувчи сифат]
(
1)илмий, шахсий, имловий; 2) тахминий, ақлий, оммавий
).
20.
Достарыңызбен бөлісу: |