Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет265/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

моддий
ёрдам, 
синиқ
пиёла, 
бурчакдаги
 
ўтиргич
. Нисбий сифатда даражаланиш, қиёсланиш бўлмайди.
Аслий сифатнинг барчасида даража шакли, айримида озайтирма ва 
кучайтирма шакл бор.
Аслий сифат билдирган белгининг даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. 
Даража категорияси 
(ДК) сифат ифодалаган белгининг шу нуқтаи 
назаридан тавсифини беради. 
Сифат луғавий-маъновий гуруҳи
. Дарслик ва қўлланмада 
сифатнинг 9 та луғавий-маъновий гуруҳ ажратилади: 
1.Хусусият билдирувчи сифат. 2.Ҳолат билдирувчи сифат. 3.Шакл 
билдирувчи сифат. 4.Ранг-тус билдирувчи сифат. 5.Маза-таъм билдирувчи 
сифат. 6.Ҳид билдирувчи сифат. 7.Ўлчов билдирувчи сифат. 8.Ўрин 
билдирувчи сифат. 9.Пайт билдирувчи сифат.


461 
Қуйида унинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз. 
Хусусият билдирувчи сифат 
нарса/мавжудотнинг характер 
хусусиятини ифодалашда кўп қўлланади:
ёқимтой, баджаҳл, мулойим, 
дилкаш, яхши, ёмон, лоқайд 
каби. Характер-хусусият ижобий ёки салбий 
бўлиши мумкин. 
Ҳолат билдирувчи сифат
нарса/мавжудотнинг ҳолат ёки вазиятини 
турғун белги сифатида ифодалайди. Ҳолат билдирувчи сифат ўз ўрнида 
яна ички гуруҳга бўлинади: 
1)табиий ҳолат билдирувчи сифат: 
гўзал, мўмин, ўктам, чўлоқ, букир
.
2)жисмоний ҳолат билдирувчи сифат: 
бардам, бақувват, тетик, ёш

3)руҳий ҳолат билдирувчи сифат: 
хафа, ғамгин, маъюс, хурсанд, шод

4)иқтисодий ҳолат билдирувчи сифат: 
бой, бадавлат, камбағал, ночор

5)ҳарорат ҳолатини билдирувчи сифат:
 илиқ, салқин, совуқ, иссиқ

6)тозалик ҳолатини билдирувчи сифат: 
тоза, озода, кир, мусаффо, 
исқирт

7)эскилик, янгилик ҳолатини билдирувчи сифат: 
янги, эски, кўҳна, 
жулдур
.
8)ҳўл-қуруқлик ҳолатини билдирувчи сифат:
 ҳўл, қуруқ, нам, намхуш

9)тинч ва нотинч ҳолатни билдирувчи сифат:
тинч, жим, жимжит, 
сокин, осуда, осойишта, безовта

10)етилганлик ҳолатини билдирувчи сифат:
 хом, пишиқ, ғўр, пухта
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет