84
кузатишда берилмаган, аммо айни вақтда онгимизда яшовчи
муносабатнинг жами орқали аниқланади.
Морфеманинг умумий маъноси нимада? Морфеманинг ҳам умумий
маъноси морфема тизимидагина очилиши мумкин. Масалан, ўзбек тилида
келишикнинг умумий грамматик маъноси “олдинги сўзни кейинги сўзга
боғлаш” сифатида тавсифланади ва ўзбек тилидаги келишикнинг барчаси
учун бу умумий грамматик маъно умумий. Бу умумий маъно қаратқич
келишигида”отни отга аниқловчи вазифасида боғлаш”, тушум келишигида
“отни феълга тўлдирувчи вазифасида боғлаш” каби хусусий кўринишда
намоён бўлади.
Умумий маъно хусусий маънони умумлаштириш асосида эмас, балки
лисоний бирликнинг ўзаро парадигматик муносабати орқали
аниқланилади ва шу бирликнинг барча нутқий маъноси учун имконият,
моҳият, сабаб мавқеида бўлади,
яъни хусусийликни механик
умумлаштириш асосида умумий маъно ҳосил қилинмайди, аксинча,
онгдаги парадигмадаги муносабат асосида умумий маъно очилади ва бу
умумий маъно хусусий маънони тушунтиради. Чунончи, “опа”
лексемасининг
опа ака
сингил ука
фарзанд
опа ~ ака
сингил ~ ука
парадигмасидан биз “опа” сўзининг умумий маъносини “бир ота-
онадан бўлган фарзандидан аёл жинсига мансуб бўлиб ўзидан кичика эга
бўлган фарзанд” деб оча оламиз. “Опа” лексемасининг миллионлаб
конкрет воқеланишида мана шу умумий маъно у ёки бу кўринишда
воқеланади. Аниқроғи, “опа” сўзининг нутқий воқеланишидаги хусусий
маънонинг барчасини мана шу умумий
маъно тушунтиради ва унга
нисбатан сабаб мавқеида бўлади. Қон-қариндошлик сўзи мисолида бу
85
масала М.Нарзиева томонидан батафсил таҳлил этилган бўлишига
қарамай, битта ҳодисани мисол тариқасида таҳлилини келтирамиз.
ЎТИЛда келтирилган қуйидаги мисолни оламиз:
Достарыңызбен бөлісу: