86
ҳамда [P
m
]-кесимлик кўрсаткичи қисмидан иборат эканлиги, бу қолипнинг
умумий лисоний характер касб этиши ҳақида хулосага келинган.
Натижада,
биз хулоса қилиб айта оламизки, УЛМ (умумлисоний
маъно) хоҳ фонема, морфема, лексема ёки конструкция босқичида бўлсин,
нутқий ҳодисани, хусусийликни формал мантиқ асосида четлаштириш ва
мавҳум умумийликни ҳосил қилиш асосида эмас, балки луғавий
бирликнинг яшаётган парадигмасида, онгда мавжуд бўлган муносабати
тизимидан очилади ва бу умумий маъно нутқий воқеаланишни
тушунтиради,
унга нисбатан умумийлик, моҳият, имконият, сабаб
мавқеида бўлади.
Лисоний умумий маъно ҳақида гапирганда умумлисоний маънога
ёндош, ҳамроҳ ва омонимик маънони фарқлаш зарур бўлади.
Умумлисоний маъно таркиби мураккаб. Чунки нутқда лисоний бирлик
ёхуд грамматик шакл баъзан умумлисоний маъносида бўлмаган маънони,
ҳамда ўзи учун хос бўлган умумий
яъни ихтисослашган маънони
ифодалаш жараёнида умумий маънога ёпишган, ундан ташқарида
бўлмаган маънони ҳам юзага чиқариш имкониятига эга. Умуммаънодан
ажратиб бўлмайдиган ва унга дахлдор маъно ёндош маъно атамаси остида,
умумлисоний маънога дахлдор бўлмаган “бегона” маъно эса ҳамроҳ маъно
атамаси остида олимларимиз томонидан таҳлилга тортилган.
1
Морфологик
шаклни тадқиқ қилган Б.Менглиев умумий грамматик маънонинг
асосини категориал маъно, умумий грамматик маъно таркибига кириб,
моҳиятга мансуб бўлмаган, аммо у билан диалектик яхлитлик ҳосил
қилган маънони ёндош маъно, умумий грамматик маъно таркибига
кирмайдиган, шакл моҳиятига мансуб бўлмаган маънони ҳамроҳ маъно
сифатида белгилади ва умумлисоний маънони очиш йўлини аниқлади.
Юқорида таҳлилимиз манбаси бўлган
сон категориясига мурожаат
қилайлик. Сон миқдор ифодалашга ихтисослашган морфологик ҳодиса.
Ушбу миқдор маъноси “ноаниқ”, “аниқ”, “сифат”, “бўлинувчан”,
“бўлинмас” каби унсур билан бирга диалектик яхлитликда юзага чиқади.
Чунончи, дейлик [-лар] шакли миқдорий кўплик ифодалар экан, у билан
1
Нигматов Х.Г. Функционалная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан,
1989; Менглиев Б., Абузалова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Қарши, 2005; Шаҳобиддинова Ш.
Грамматик маъно талқини хусусида: филол.фан.номз. ...дисс...автореф. –Самарқанд, 1993.
87
бир пайтнинг ўзида “бўлинувчан-бўлинмаслик”, “ноаниқ” каби белгини –
ёндош маънони воқелантириб юборади. Бошқача айтганда, миқдор
белгиси ҳеч қачон сифат белгисисиз юзага чиқмайди. [-лар] шакли нутқда
“ҳурмат” маъносини ифодалаши мумкин:
Достарыңызбен бөлісу: