Устозимнинг китоблари.
Аммо
бу маъно ҳамроҳ маънодир, яъни бошқа категориал маънога мансуб
маънонинг қоришиб тажаллиланиши. Шунинг учун умумлисоний
маънони очаётганда лисоний бирлик учун зотий бўлган хусусият билан
бир қаторда шу бирлик учун зотий бўлмаган хусусиятнинг “ёпишиб”
тажаллиланиши, воқеланишини изчиллик билан кузатиш лозим бўлади.
Бу бир умумлисоний маънога омонимик муносабатда бўлган бошқа бир
умумлисоний маъно мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқаришимизга имкон
беради. Чунончи, сон категорияси маъносини ўрганишда [-лар]
морфемасидаги категориал маънони миқдорий кўплик деб белгиласак,
воқеланган “ҳурмат” маъносига нокатегориал маъно сифатида нисбат
берамиз.
1
Ёки, аксинча, ҳурмат категориясини ўрганиш жараёнида [-лар]
морфемасида кўплик маъноси нокатегориал деб қаралиши керак. Демак,
категориал – нокатегориал маъно ўзаро шаклдошликни ташкил қилади.
Ўзбек тилшунослигида 9 та грамматик категория ажратилади. Улар
серқирра моҳиятли лисоний ҳодиса бўлганлиги сабабли турли томондан
тасниф қилинади. Жумладан, категория маъновий таркибига кўра содда ва
мураккаб шаклга ажратилади. Содда категорияда маъно содда бўлиб, унда
фақат ўзига тегишли бўлган маъно ажратилади, яъни даража, нисбат, сон
категорияси ўзи мансуб бўлган маълум категория маъносини ва унга
ёндош, ҳамроҳ бўлган маънони ифодалашга хизмат қилиб, битта
категорияга мансуб бўлади. Мураккаб категорияда категориал –
нокатегориал маъно қоришган ҳолатда мужассамлашган бўлади.
Жумладан, кесимлик, эгалик категориясида бошқа категорияга мансуб
маънони ажратиш мумкин. Чунончи, эгалик категориясининг лисоний
маъноси сўзни бир-бирига боғлаш ва бу категориал маъно. Шу маъно
билан бирга юзага чиқадиган шахс маъноси ва сон маъноси бу категория
учун нокатегориал. Кесимлик категорияси ҳам мураккаб бўлиб, унда
1
Зикриллаев Ғ. Феълнинг шахс, сон ва ҳурмат категорияси системаси. –Т.:Фан, 1990;
Зикриллаев Ғ. Истиқлол ва адабий тил. –Т.: Фан, 2004.
88
тасдиқ/инкор, майл/замон, шахс/сон ва замон маъноси бирлашган ва у
битта қўшимчада (олди), бир неча қўшимчада (олмадингиз) ёки ноль (ол)
шаклда юзага чиқади. Демак, бунда биз бўлишли–бўлишсизлик, сон, майл-
замон категориясига мансуб шаклнинг қоришиқ маъно ифодалашини
кузатамиз.
Демак, нарсага зотий ёндашув моддий ўхшаш, моҳиятан ўзга нарсани
аралаштиришдан, зотнинг моҳияти унинг ҳар хил бирлик билан
муносабатида турлича намоён бўлар экан, бу жараёнда ундаги бошқа
зотнинг таъсирини сезмасликдан сақлайди. Шундай қилиб, лисоний
бирликнинг умумий маъноси ҳақида гапирганда уч ҳодисани:
а) соф категориал маънони;
б) нокатегориал, лекин категориал маънога ёндош, ундан ҳеч қачон
ажратиб бўлмас маънони;
в) нокатегориал ҳамроҳ маънони;
г) омонимик маънони
фарқлаш зарур. Масалан, эгалик синтактик категориясининг
категориал маъноси сўзни бир-бирига – ҳокимни тобега, мустақил
қўлланилганда эса сўз англатган денонатнинг бошқа бир денотатга
алоқадорлигини ифодалаш деб қаралади ва бу эгалик категориясининг
синтактик категория сифатида моҳияти-категориал маъносини ташкил
этади. Лекин бу категориал маъно асосан шахс-сон маъно билан
биргаликда – ёндошликда воқеланади. Масалан, “менинг китобим”
бирикмасида сўзнинг синтактик алоқаси синтактик категориал маънога эга
бўлган тобени ҳокимга боғлаш шакли [-нинг] ва ҳокимни тобега боғлаш
шакли [-им] эгалик қўшимчаси билан таъминланади. Бу қўшимчасиз
синтактик алоқа мутлақо таъминланмайди,
мен китобим
ҳосиласи нутқда
воқелана олмайди ёки ҳосила тамоман бошқа моҳият касб этади.
Чунончи,
менинг китоб
бирикмасида қаратқичли бирикма эмас, балки
нутқий тизимда лисоний интерференция ҳодиса сифатида воқеланадиган
қарашлилик олмошининг аниқланмиш билан бирикиши ҳолати мавжуд,
русча “моя книга” қурилмасининг ўзбекча янги турдаги окказионал
ҳодисаси сифатида баҳолаш мумкин.
“Менинг китобим” бирикмасида эгалик категорияси қўшимчаси [-им]
нафақат “китоб” лексемасини олмош билан боғлайди, балки шахс ва сон
89
маъносини ҳам ифодалайди. Мана шу шахс ва сон маъноси эгалик
синтактик категорияси учун ёндош, ҳамма вақт у билан бирга келадиган,
эгалик категорияси учун нокатегориал маъно. Бу эгалик категорияси учун
ёндош нокатегориал маъно ҳисобланган лисоний бирлик бошқа бир
категориядан ўрин олиши ва бу тизимда шу маънонинг ўзи категориал
маънода бўлиши мумкин. Чунончи, ўзбек тилида шахс категорияси
доирасида (бу категория марказини кишилик олмоши ташкил этади)
эгалик қўшимчасининг шахс-сон маъноси категориал сифатда, сўзни бир-
бирига боғлаш функцияси эса шахс парадигмаси учун нокатегориал, лекин
шахс маъносини морфологик усул билан ифодалашда ёндош маъно
мавқеида чиқади.
Нокатегориал ҳамроҳ маънонинг ёндош маънодан асосий фарқи
шундаки, категориал ва нокатегориал ёндош маъно грамматик шаклда,
лисоний бирликда деярли ҳамиша синкретик узилмаган, ажралмаган
шаклда воқеланади ва маълум бир категориянинг ҳамма бирлиги учун хос
умумий қонуният. Нокатегориал ҳамроҳ маънода эса бундай қатъийлик ва
умумийлик хос эмас, у категориянинг айрим бирлигида ёрқин, айрим
бирлигида эса жуда заиф шаклда воқеланиши мумкин. Чунончи,
кесимликнинг замон шаклида замон маъноси учун майл маъноси ёндош
нокатегориал маъно бўлса, шу категория учун ҳаракатнинг давомийлиги-
нодавомийлиги, тугалланганлиги-тугалланмаганлиги каби ҳаракат тарзи
маъноси ҳамроҳ нокатегориал маъно. Эгалик категориясида ҳамроҳ маъно
сифатида ҳурмат, камситиш, таҳқирлаш каби услубий маъно, турли
муносабат шакли ҳамроҳ нокатегориал маъно сифатида қаралиши мумкин.
Омонимик маъно бу ўзбек тилшунослигида анча кенг ўрганилган
1
омоаффиксдаги маъно бўлиб, бунда фақат шаклий умумийлиги билан ҳар
хил категорияга мансуб маъно бирлашади. Чунончи, [-ма] даги
бўлишсизлик маъноси билан от, сифат ясовчи қўшимча омоним.
Омонимик аффикс омоаффикс дейилади ва бундай аффикс бир неча
категория таркибига кириши ва ҳар бир категория ичида шу категория
1
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т.: Ўзбекистон,
1992; Ўзбек тили грамматикаси. I жилд, –Т.: Фан, 1975; Ғуломов А.Ғ. Феъл. –Т., 1954; Тожиев Ё.Ўзбек
тили морфемикаси. –Т.: ТошДУ, 1992; Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек тилида форма ясалиши. –Т.: Ўқитувчи,
1979.
90
учун хос категориал ёндош ва ҳамроҳ маънога эга бўлади. Юқорида кўриб
ўтилган қўшимчасимиздан кўплик сон ясовчи [-лар]да ҳурмат маъноси
омонимик; ҳурмат ва кўплик маъноси ўзаро омонимик, шаклий
кўрсаткичи билан бир хил, лекин мазмун томондан алоқадор бўлмаган
маъно. Шунинг учун омонимик маъноли қўшимчани – омонимни
луғатчилик анъанасида рим рақами билан ажратгандек (от I; от II;...),
бундай қўшимчани ҳам [-лар I] ; [-лар II] сифатида фарқлаш зарур.
Шундай қилиб, лисоний бирликнинг умумий маъноси (лексеманинг
семемаси) ҳақида гап борганда ҳар бир бирликда асосий категориал ва
унга мазмун жиҳатдан алоқадор бўлган ёндош ҳамда ҳамроҳ, шунингдек,
шакл жиҳатдан алоқадор бўлиб, мазмун жиҳатдан мутлақо алоқадор
бўлмаган маънони таҳлил жараёнида изчиллик билан фарқлаб бориш
зарур. Субстанциал таҳлилда мана шу тамойилга изчиллик билан амал
қилинади.
Достарыңызбен бөлісу: |