Ўзбекистон республикаси


Келишикнинг субстанциал талқини ҳақида



Pdf көрінісі
бет43/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Келишикнинг субстанциал талқини ҳақида. 
Ўзбек тилида келишик 
шаклининг ясалиши, маъноси, синтактик вазифаси, унинг ўзаро 
алмашинуви каби ранг-баранг масаласига Айюб Ғуломов, Фаттоҳ
Абдуллаев, Тоҳир Иноятов, Ибодат Зиёева кабиларнинг иши
1
, бу 
категория шаклининг системавий таҳлил ва талқинига, жумладан,
Зиёвуддин Қодировнинг махсус тадқиқоти бағишланган.
2
Шунинг учун келишик шаклининг ясалиши ва қўлланилиши бўйича 
фанга янги бир нарса киритиш амри маҳол. Лекин синтактик алоқа ва 
хилма-хил маъно ифодалашнинг муҳим воситаси бўлган бу категория ва 
унинг ҳар бир шаклининг моҳияти ўзбек тилшунослигидаги ҳар бир 
йўналишда ўзгача тушунилади ва ҳозиргача унинг субстанциал (формал-
функционал) талқини
3
махсус берилмаган. 
1
Абдуллаев Ф. Келишик аффиксларининг генезисига доир // Ўзбек тили ва адабиёти, 1961, -№ 5; 
1962, 4-сон; Ғуломов А. Ўзбек тилида келишиклар. –Т., 1941; Зиёева И. Келишик аффиксларининг 
функционал алмашинишувларига доир баъзи мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти, 1966, -№ 2; Зиёева И. 
Дательный падеж в узбекском языке: : филол.фан.номз. ...дисс...автореф. –Самарканд, 1966. 
2
Қодиров З. Ўзбек тили грамматик категориясини систем тадқиқ этиш (Келишик категорияси) : 
филол.фан.номз. ...дисс...автореф. –Самарқанд, 1993. 
3
Қурбонова М. Шакл-вазифавий тадқиқ усулларига доир //Ўзбек тили ва адабиёти, 1998, -
№5; Қурбонова М. Ўзбек тилшунослигида формал-функционал ёндашув ва содда гап қурилиши 
талқини: филол.фан.докт…дисс.автореф. –Т., 2000. 


98 
Субстанциалликнинг бош тамойили зотийлик, яъни лисоний
бирликка «мажмуи асмо ва сифот» сифатида нутқда хилма-хил ҳолатда 
воқелантира оладиган хусусият, маъно ва вазифани имконият сифатида 
ўзида мужассамлаштирган ҳамда хилма-хил контекстуал шароитда бу 
мажму ва имкониятдан фақат айрим бир қиррасини воқелантира оладиган 
ходиса деб караш.
1
Келишикка шу жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, бу 
шакл табиатидаги зотийлик нимадан иборат бўлади? 
Келишик шакли ва категориясининг илмий талқинида тилшуносликда 
бир неча назария мавжуд.
2
Бу назарияни иккига бўлиш мумкин:
1) дескриптив талқин; 
2) сусбтанциал талқин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет