бўсағаси асоси
деб санаш мумкин.
Тил
қурилишининг
шу
нуқтаи
назардан
тўлиқ
тавсифи
А.В.Исаченконинг икки жилддан иборат
“Грамматический строй
русского языка в сопоставлении со словецким”. ч. I Братислава, 1959.
ч II . Братислава, 1960.
китобида берилган бўлса, айрим грамматик
категориянинг, жумладан, сон, келишик, шахс-сон категория ва
шаклининг мавҳум умумий маъноси Р.О. Якобсон асарида берилган. Тил
қурилиши
талқинига
субстанциал
ёндашишда
Прага
структуралистларининг таҳлил тамойили онгли ва изчил ўтказиладиган
диалектик тадқиқ тамойили билан кенгайтирилди. Шунинг учун
тил
қурилиши талқинига субстанциал ёндашишнинг илмий, моддий,
назарий асоси сифатида
Г.Пауль каби ёш грамматикнинг лисоний
бирликнинг мустақил зотий маънога эгалик ғоясини ва Прага
структуралистининг талқин тамойилларини санаш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида систем-структур тадқиқотларни, тилга
субстанциал ёндашишни профессор С.Н.Иванов бошлаб берди. Ҳозирги
94
ўзбек субстанциал тилшунослиги (ЎСТ)нинг, бошқача айтганда, формал-
функционал, зотий, диалектик тилшунослик ривожланишининг
2-даври
туркийшунос олим С.Иванов номи билан боғлиқ. Чунки бу йўналишдаги
илк тадқиқот С.Ивановнинг грамматик шаклнинг умумлисоний маъноси
ва нутқий воқеланиши, нутқий хусусийликни лисоний умумийликка
бирлаштириш, лисоний маъно ва синтактик функция масаласига
бағишлаган номзодлик диссертацияси бўлди. Диссертация монографияси
“Очерки по синтаксису узбекского языка (форма на-ган и её
производные)” номи билан 1959 йилда нашр қилинди.
1
Кейинги йилларда
олим шу йўналишдаги ишини қатор Мақ.асида чуқурлаштирди ва
докторлик
диссертациясида
умумлаштирди.
Тил
қурилишининг
субстанциал – диалектик тадқиқ усуини шакллантирди.
2
С.Ивановнинг
ютуғи шунда бўлдики, олим лисоний бирлик моҳиятини очишда
диалектик фалсафа нуқтаи назаридан ёндашиб, ўзига хос янги таълимот
яратди. Туркийшунос грамматик тадқиқотнинг назарий асосини ҳам
ишлаб чиқди.
3
С.Ивановнинг даставвал методология масаласига, тадқиқ
жараёни объектига эътибор қаратиш зарурлиги тўғрисидаги фикри
қуйидаги жумлада мужассамлашган: “Тасвирланаётган нарсанинг асл
моҳиятини очиб бермоқчи бўлган мусаввир ҳақиқатдан кўз юммай
хусусий томонни умумий томонга бўйсундириши, тасвир субъектини
тушунишга асосланган чуқур ички ўхшашликни ташқи ўхшашликдан
афзал кўрмоғи зарур”. У ўзининг қатор илмий асарида эмпирик тарзда
кўзга ташланиб турадиган грамматик фактни назарий ўрганишни мақсад
қилиб қўйди. Олимнинг фикрича “... тадқиқот объектининг теран
таҳлилига эришиш учун... ундан нари кетиш, узоқлашиш, идрок доирасига
нафақат объектнинг айни пайтда кузатиш (ҳис қилиш) мумкин бўлган
парчасини, шунингдек, у билан боғлиқ, уни тушуниш имконини берадиган
қандайдир янги белги-хусусиятни ҳам илғаб ва қамраб олишга интилиш
керак. Фаннинг моҳияти, бир неча марта таъкидлангани каби, нафақат
эмпирик факт миқдорини оширишдан, балки биринчи навбатда, унинг
1
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: ЛГУ, 1959.
2
Иванов С.Н. Родословное древо тюрок Абул-Гази Хана. Грамматический очерк. (Имя и
глагол). –Т.: Фан, 1969.
3
Иванов С.Н. Курс турецкой грамматики. –Л.:ЛГУ, 1975.
95
янги комбинацияси (яъни бир турдаги бир неча нарсанинг ўзаро уйғун
бирикмаси)ни яратишдан иборат...”
1
Олим грамматик шаклга субстанциаллик омилини тадбиқ қилган
экан, бундай ёндашишнинг моҳиятини нима ташкил этади? Лисоний
бирлик мужассамлашган имконият бутунлиги. Лисоний бирлик нутқда
ўзида мавжуд бўлган умумийликни хусусийлаштиради, имкониятни
воқелантиради. Бу ёндашишнинг методологик асосини УМИС ва ЯҲВО
категориясининг тил тизимидаги бевосита амалий татбиқи ташкил этади.
Ўзбек субстанциал тилшунослиги нинг кейинги тараққиёти ва
ҳозирги кунда Ўзбекистонда оммалашиши С.Ивановнинг шогирди проф.
Ҳ.Неъматов ва у яратган лингвистик мактаб билан боғлиқ.
С.Ивановнинг субстанциал талқини морфологик категория асосида
шакллантирилган бўлса, Ҳ.Неъматов ва унинг кўп сонли шогирди ишида
нафақат морфология, балки фонетика, лексика, синтаксис ва бошқа
сатҳнинг янгича, миллий, моҳиятга асосланган тавсиф ва талқини ишлаб
чиқилди.
2
Ўзбек тилшунослигининг субстанциал илмий таҳлил йўналиши
ютуғи республикамизда яратилган умумўрта ҳамда олий таълим дастур ва
дарслигида ҳам ўз ифодасини топди.
3
Дарҳақиқат, ўзбек субстанциал тилшунослиги ўз фаолиятининг
бошланиш нуқтасида Прага лингвистик тўгараги танлаган йўлдан бориб,
даставвал, ўзининг йўналиши моҳиятини белгиловчи тезисини эълон
қилди.
Тилшуносликда формал-функционал тадқиқ йўналишини бошлаб
берган формал-функционал тезисининг 8- бандида қуйидаги сўзни
ўқиймиз: “В данных тезисах предпринята попытка наметить основные
вехи одного возможных путей создания нового синтаксиса предложения в
тюркских языках на основании критериев, диктуемых внутренней
системой самых тюркских языков, и новейших достижений
1
Иванов С.Н. Грамматик тадқиқотларнинг методологик муаммолари. Монография. Рус тилидан
И.Мирзаев таржимаси. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2004. 13- б.
2
Бу ҳақда қаранг: Менглиев Б. Лисоний тизим яхлитлиги ва унда сатҳлараро муносабатлар.
филол.фан.докт...дисс.автореф. –Т., 2000; Қурбонова М.Ҳозирги замон ўзбек тили (Содда гап синтаксиси
учун материаллар). –Т.:Университет, 2002.
3
Умумий ўрта таълимнинг Давлат Таълим стандарти ва ўқув дастури // Таълим тараққиёти,
1999 йил, 1-махсус сон.
96
субстанциальной морфологии, системной лексикологии и теории о рангах
членов предложения. Каждый из схематически поднятых в этих тезисах
пунктов нуждается во всестороннем детальном научном анализе,
уточнении и дополнении, что является задачей будущего. Авторы
сознательно
ограничились
вопросами
структуры
предложений
номинативного
строя.
Проблемы
трансформации
предложений
номинативного строя в обороты и в притяжательные конструкции,
явлений, переходных между посесивностью и номинативностью (узб.
қилишим керак; я должен сделать), в также синтаксиса словосочетаний на
основании формально – функционального подхода будут объектом
дальнейших поисков и исследований».
1
Ҳ.Неъматов
субстанциал
ёндашишнинг
методологик
асоси
тасаввуфнинг зот (субстанция) ва тажалли (рефлекция) ҳақидаги
таълимоти билан боғлиқ эканлигини, зотнинг (мажмуи асмо ва сифот)
воқеликда тажаллиланиши, унинг бевосита кузатишда берилмаганлигини
ўзининг изланишида исботлади.
2
Ҳ.Неъматов
ўзининг
издоши
(М.Абузалова,
Ш.Акрамов,
Р.Бобокалонов,
О.Бозоров,
С.Назарова,
Б.Ёров,
Б.Менглиев,
С.Муҳаммаджонова,
Г.Неъматова,
Л.Неъматова,
Ш.Орифжонова,
Р.Расулов,
Л.Раупова,
Р.Сайфуллаева,
Ҳ.Саидова,
М.Саидова,
М.Файзуллаев, З.Юнусова, Б.Қиличев, М.Қурбонова, Ш.Шаҳобиддинова,
А.Цалкаламанидзе, А.Ғуломов, С.Ғиёсов ва б.) билан ўзбек миллий
грамматикасини яратишга, ўзбек тили сатҳини янгича формал-функционал
(субстанциал) йўналишда тадқиқ қилишга эришди. Ўзбек тилшунослигида
ривожланаётган ва бугунги кунда умумий ўрта таълим тизимидан тортиб
олий таълим тизимигача амалда бўлган дастур ва дарсликда ўзининг
амалий тадбиғини топган бу йўналишннг асосий тамойили олима
М.Қурбонова тадқиқотида қуйидагича саналган:
1) лисоний бирликнинг зотий табиати;
2) ҳар бир лисоний бирликнинг камида икки парадигма мансублиги;
1
Нигматов Х.Г., Абдуллаев К.М., Банару В.И., Махмудов Н.М., Мухаммедова Д.А., Нурманов
А. Структура предложения и актуальные вопросы синтаксиса тюркских языков. (тезисы формально –
функционального исследования) // Советская тюркология, 1984, -№5. –с. 3–9.
2
Неъматов Ҳ. Тажалли тасаввуф билиш назарияси ва тилшуносликда синтаксисни ўрганиш
масалалари // Ўзбек тили ва адабиёти , 1993, -№ 2.
97
3) лисоний тизимнинг барча босқичида оралиқ учинчининг
мутлақлиги;
4) лисоний тизимнинг иерархик (поғонавийлик) қурилиши; бу
иерархияда ҳар бир бўғин узвининг гипо-гиперонимик муносабат билан
очиқ микросистема сифатида ўзаро боғланиши;
5) ҳар бир лисоний бирликнинг ўз хусусий синонимик ва градуонимик
қаторига эга бўла олиши ва бу қаторнинг умумий лисоний система ва
микросистемага бевосита алоқадор эмаслиги.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, субстанциал тадқиқнинг
юқорида санаб ўтилган беш тамойили ҳеч қачон бири икинчисидан
узилган ҳолда кела олмайди ва барчаси узвийликда воқеланади. Дейлик
келишик категорияси ва шаклида унинг воқеланишини кузатар эканмиз,
бирини иккинчисидан ажратмаган ҳолда кўрамиз. Шунинг учун дастлаб
келишик маъно ва вазифасининг ўзбек тилшунослигидаги талқину
тавсифи ва уни умумлаштириш устида тўхталамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |