93
Р.Якобсон қарашида умумграмматик маъно муаммоси, Н.Трубецкой
изланишида фонеманинг умумлисоний маъноси, фонологик зиддият
ўрганилган бўлса, Л.Ельмслев ишида нутқ фаолиятида лисон ва нутқ
босқичини фарқлашга қаратилган масалани кузатамиз.
Прага лингвистик тўгарагида, хусусан, Р.Якобсон, В.Скаличка,
А.В.Исаченко тадқиқотида ҳар бир лисоний бирлик, жумладан, грамматик
шакл ўз умумий маъносига эга эканлиги ғояси илгари сурилди ва
Р.Якобсон ҳамда А.Исаченко бу умумий маънони грамматик шакл
(лисоний бирлик) нутқда воқелантириши мумкин бўлган хусусий
маънодаги умумийлик, яъни формал логиканинг хусусийликда
умумийликни ажратиш тамойили асосида ҳосил қилинган мавҳум
умумийлик сифатида тавсифлади. Тил қурилиши талқинига субстанциал
ёндашишга асос бўлган олдинги давр самарали куртаги ҳам мана шунда –
ҳар бир лисоний бирликнинг зотий табиатида унинг нутқий воқеланиши
учун асос бўладиган ва ранг-баранг хусусийлик билан мураккаблашган
ҳолда нутқда воқеланадиган мавҳум умумий маъно (функция)нинг
бирликнинг онтологик табиатида мавжудлик назарияси бўлди ва бу
даврни тил қурилиши талқинига субстанциал ёндашиш
Достарыңызбен бөлісу: