111
валентлиги ва сўзнинг потенциал (лисоний) валентлиги орасидаги фарқ
грамматик шакл
валентлиги билан белгиланади, деган ҳукмни илгари
суриш мумкин
1
.
Грамматик шакл валентлиги ўзбек тилшунослигида мутлақо
кўтарилмаган, эҳтимол, бу масала замонавий европавий тилшунослик
назарияси шаклланишига асос бўлган Ҳинд-Европа тилларининг флектив
табиати – бир неча грамматик шакл-категория маъносининг битта
кўрсаткичда мужассам ифодаланиши билан боғлиқ бўлса ажаб эмас.
Агглютинатив табиатли туркий тилларда грамматик
шакл-категориянинг
кўпинча алоҳида-алоҳида формант билан ифодаланиши ҳар бир грамматик
шакл-категориянинг нисбий мустақил ҳодиса сифатида ажратилиб, унинг
валентлик қобилиятини ёрқинроқ очиш ва тавсифлашга имконият беради.
Хусусан, туркий тилнинг синтактик шакли ёки алоқа-муносабат
шакли деб тасниф этилувчи (Ҳ.Неъматов, Ғ.Зикриллаев, Латипов Ҳ,
Б.Баҳриддинова) категорияси
2
шаклида валентлик қобилияти яққол кўзга
ташланиб туради. Чунончи, қаратқич келишиги албатта, эгалик
қўшимчали қаралмишни талаб қилади. Шу
асосда биз бемалол айта
оламизки, эгалик қўшимчали қаралмиш ёки эгалик қўшимчаси қаратқич
келишигининг зарурий валентлигидир: қаратқич келишиги шакли эгалик
қўшимчали қаралмишсиз қўлланилмайди. Лекин эгалик қўшимчаси
қаратқич келишиги қўшимчаси билан бирика олиш қобилиятига эга. У
бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, қаратқич келишиги ва
эгалик қўшимчасининг валентлик – кенгайиш,
бошқа бир бирлик билан
кенгайиш эҳтиёжи бир хил эмас ва лексик-семантик валентликнинг
зарурий (облигатор) ва имконий каби турга ажралиши билан уйғун;
қаратқич шаклида эгалик қўшимчаси билан бирикиш зарурий (облигатор)
валентлик бўлса, эгалик қўшимчасининг қаратқич келишикли шакл билан
бирикиши имконий (факультатив – бўлиши ҳам бўлмаслиги ҳам мумкин
1
Нигматов Х. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т., 1989. –
191с; Акрамов Ш. Ўзбек тилининг гап қурилишида тўлдирувчи ва ҳол. ([WP
m
] валентлиги аспектида).
НДА, –Т., 1997; Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва семантик
имкониятлари: филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1996.
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан,
1989; Зикриллаев Ғ. Истиқлол ва адабий тил. –Т.: Фан, 2004; Б.Баҳриддинова. Феъл луғавий шакли
тизими. Феълнинг тур категорияси: филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 2002.
112
бўлган) валентлик. Фақат бу ҳодиса энди лексик бирлик доирасида эмас,
грамматик формантга ҳам хос.
Грамматик шакл валентлиги
атамаси тушунчасидан С.Ҳ.Муҳамедова
ўз докторлик диссертациясида фойдаланган
1
. Ўз тадқиқотининг 2-бобида
(«Ўзбек тилидаги ҳаракат феълининг семантик валентлиги») агенс,
пациенс, локалис ва эмотив валентликни кўриб ўтади
2
. С.Муҳаммедова
грамматик шакл семантикасининг валентлигини қуйидагича шарҳлайди:
“Бунга (грамматик шаклнинг семантикаси валентлиги – изоҳ бизники
М.А.) агенс, контрагенс, пациенс (зарурий) ва пайт (факультатив)
валентлиги киради. Феъл грамматик шаклининг
семантикаси унда агенс,
контрагенс, пациенс ва пайт валентлигинниг юзага келиши учун асос
бўлади”
3
.
Бу шарҳдан кўриниб турибдики, С.Муҳамедова грамматик шакл
семантикаси валентлигини тамоман бошқача тушунади ва унга қадар
юқорида санаб ўтилган валентлик лексик-семантик
валентликнинг бир
тури сифатида тавсиф этилар эди. Буни диссертантнинг ўзи ҳам тан олади:
«Агенс валентлигини И.Қўчқортоев ва Р.Расулов семантик валентлик
қаторига киритишади. Мазкур йирик тадқиқот асосида юзага келган бир
қатор номзодлик диссертациясида ҳам шу анъана сақланган»
4
. Тадқиқотчи
агенс валентлигини грамматик шакл семантикаси валентлиги сифатида
лексик-семантик валентликдан ажратиш лозимлиги ҳақидаги фикрини
қуйидагича асослайди: «Аслида рус ва
Европа тилшунослигида агенс
валентлиги мантиқий валентлик ҳисобланади. Агенс валентлиги учун бу
тўғри, чунки ҳаракатнинг бажарувчиси агенс бўлади. Мазкур тиллардаги
феъл кесимда бажарувчини кўрсатувчи морфологик шакл йўқ. Шунинг
учун агенснинг ким ёки нима эканлиги мантиқий англашилади. Аммо бу
туркий тилларда бошқача. Унда кесимнинг грамматик шаклидан
1
Муҳамедова С.Ҳ. Ўзбек тилида ҳаракат феълининг семантик ва валентлик хусусияти:
филол.фан.докт.дисс.автореф. –Т., 2007.
2
Муҳамедова С.Х. Ўзбек тилида ҳаракат феълининг семантикаси ва валентлиги. –Т.: Фан,
2005. –Б. 122.
3
Муҳамедова С.Х. Ўзбек тилида ҳаракат феълинниг семантик ва валентлик хусусияти
филол.фан.докт.дисс.автореф. –Т., 2007, –Б. 48, 28–29- б.
4
Муҳамедова С.Х. Ўзбек тилида ҳаракат феълининг семантик ва валентлик хусусияти.
филол.фан.докт.дисс. –Т., 2007. 239–240- б.
113
агенснинг ким ёки нима эканлиги, бир ёки бирдан ортиқ экаанлиги
билинади.
1
Масалан,
Достарыңызбен бөлісу: