Ўзбекистон республикаси


Морфологик шакл валентлиги



Pdf көрінісі
бет53/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Морфологик шакл валентлиги. 
Грамматик шакл валентлиги 
тилшуносликда махсус ажратилмаган ва тадқиқ этилмаган масаладан. 
Лекин шакл ясалишининг сўз ясалишига муносабати тилшуносликда жуда 
кенг муҳокама этилган
1

Сўз ўзгартириш айрим жиҳати билан сўз ясалиши билан тўқнашар 
экан ва сўз ясалиши сўзнинг маъносини ўзгартириш билан боғлиқ 
бўлганлиги сабабли сўзнинг семантик валентлигига таъсир этмай 
қўймайди. Лекин морфологик шаклнинг валентлиги бу билан чекланиб 
қолмайди. Ўзбек тилининг морфологик категорияси сўзнинг валентлиги 
(бирикувчанлиги)га таъсирига кўра икки гуруҳга ажратилиши мумкин. 
Морфологик категориянинг сўзнинг бирикувчанлигига таъсирига кўра 
синтактик ва носинтактик турга ажратилиши илдизи араб ва ҳинд
тилшунослигига бориб тақалади. Гап таркибида сўз бирикмаси ичида 
унинг таркибий қисмини бир-бирига боғлашга хизмат қиладиган 
морфологик шакл 
синтактик
категория
, сўзни бир-бирига боғлашга 
эмас, унга қандайдир қўшимча маъно беришга хизмат қиладиган шакл 
носинтактик
категория деб тасниф этилади. Бу масала С.Кацнельсон, 
А.В.Бондарко, Ҳ.Ғ.Неъматов, Ғ.Н.Зикриллаев кабининг грамматик 
категория таснифи бўйича тадқиқотида батафсил ёритилган
2
ва 
1
Севортян Э.В. Аффиксы глаголообразования в азербайджанском языке. –М., 1962. -с. 31–32; 
Севортян Э.В. Аффиксы именного словообразования в азербайджанском языке. –М. 1966; Гузев В.Г., 
Насилов Д.М. Словоизменительные категории в тюркских языках и понятие «грамматическая 
категория»//СТ. 1981. -№3. –с. 36–41; Закиев М.З. К вопросу о категории падежа в тюркских 
языках//Проблемы тюркологии и истории востоковедения. –Казань, 1964; Баскаков Н.А. Каракалпакский 
язык. Т.II.Ч. 1. –М., 1952; Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек тилида форма ясалиши. –Т.: Ўқитувчи, 1979. –80; 
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; 
Султонсаидова С. Ўзбек тилидаги грамматик категориянинг ўзаро муносабати. ДДА, –Т., 1994; Фозилов 
Э. Феъл даража ясовчи аффиксларининг тарихи. ЎТА, -№3, 1960; Нигматов Х.Г., Цалкаламанидзе А.А. 
Семантика синтаксические группы глаголов и значение залоговых аффиксов в узбекском языке. 
Советская тюркология. -№3, –Баку, 1979; Ғуломов А. Феъл. –Т., 1954; Ҳожиев А. Феъл –Т., 1973; 
Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси. –Т.: Фан, 1992. 
2
Бондарко А.В. Классификация грамматических категорий. В сб. «Типология грамматических 
категорий» –М. 1975; Кацнельсон С.Д. Типология языка и речевое мышление. Л. Нигматов Х.Г. 


119 
Б.Менглиевнинг номзодлик диссертациясида махсус тадқиқ этилган
1

Шунинг учун бу масалага алоҳида тўхталмай, морфологик шакл 
валентлиги деганда нима тушунилиши лозимлигини шарҳлаш билан 
чекланиш мақсадга мувофиқ. 
Бунда синтактик сифатда тасниф этиладиган келишик, эгалик, 
кесимлик, нисбат каби шаклнинг ўзига хос валентликка эга эканлиги 
ҳақида алоҳида тўхталмаса ҳам бўлади. Чунки бу категорияни синтактик 
деб тасниф этилишининг ўзида унинг сўзнинг синтактик
бирикувчанлигини ўзгартириш хусусиятига асосланилган ва ҳар бир 
синтактик шакл сўзнинг лексик-семантик валентлигига қандай
ўзгартириш киритса, бу ўзгартириш бевосита морфологик шакл 
валентлиги билан боғлиқ, яъни:
сўзшакл 
валентлиги 
_ лексик семантик валентлик 

морфологик шакл 
валентлиги 
Бунинг ёрқин намунасини орттирма нисбат шаклида кўриш мумкин. 
Чунончи, 
юрмоқ 
феъли ўтимсиз бўлиб, воситасиз тўлдирувчи билан 
бирика олмайди, лекин бу феълнинг орттирма нисбат шакли бундай 
қобилиятга эга: 
Машина юрди → Ҳайдовчи машинани юргизди.
Демак,
орттирма нисбатнинг валентлик қобилиятидан бири ўтимсиз феълни 
ўтимли феълга айлантириш. 
Ўтимли феълга қўшилган орттирма нисбат қўшимчаси ўтимли 
феълнинг ҳаракатга ундаладиган бажарувчи (субъект) маъноли воситали 
тўлдирувчи билан бирикиш имкониятини кенгайтиради
2
. Чунончи, 
Моҳигул кир ювди → Онаси Моҳигулга кир ювдирд
и. 
Ювмоқ
феъли 
Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; Зикриллаев Ғ. 
Истиқлол ва адабий тил. –Т.: Фан, 2004.
1
Менглиев Б. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва семантик имкониятлари: 
филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 1996. 
2
Иванов С. Родословное древотюрок Абулгази-хана –Т.:Фан, 1969; Нигматов Х.Г. 
Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 1989; Султонсаидова С. 
Ўзбек тилидаги грамматик категориянинг ўзаро муносабати: филол.фан.докт.дисс.автореф. –Т., 1994; 
Фозилов Э. Феъл даража ясовчи аффиксларининг тарихи // Ўзбек тили ва адабиёти, 1960, -№3; Нигматов 
Х.Г., Цалкаламанидзе А.А. Семантика синтаксические группы глаголов и значение залоговых аффиксов 
в узбекском языке. Советская тюркология. –Баку. 1979, -№3; Ғуломов А. Феъл. –Т., 1954. Ҳожиев А. 
Феъл. –Т., 1973; Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси. –Т.: Фан, 1992. 


120 
орттирма нисбат шаклини қабул қилмасдан олдин шу мазмундаги 
воситасиз тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятига эга эмас эди. Чунки 
ювмоқ
феъли билан бириккан жўналиш келишигидаги воситали 
тўлдирувчи ҳаракатга ундаладиган бажарувчи маъносига эмас, балки 
тамоман бошқа – адресат (ҳаракат ёки унинг натижаси кимга/нимага 
қаратилган объект ёки мақсад ҳоли) маъносига эга бўла олар эди: 
Моҳигул 
бувисига/бувиси учун кир ювди. 
Бундан хулоса қилиш мумкинки, орттирма нисбат шакли сўз 
валентлигини битта актантга оширади. У актант гапда воситасиз ёки 
воситали тўлдирувчи мавқеида келади ва буни қуйидагича кўрсатиш 
мумкин: 
ортти
рма нисбат 
сўз шакли 
валентлиги 

аниқ 
нисбат сўз 
шакли 
валентлиги 

орттирма 
нисбат шакли 
валентлиги= 
янги воситали 
ёки воситасиз 
агентив 
тўлдирувчи 
Демак, морфологик шаклнинг валентликка таъсирли кўринишидан 
бири сўзнинг лексик-семантик валентлигини маълум бир актантга 
оширишдан иборат(
1-ҳолат
).
Шундай, яъни сўзнинг лексик семантик валентлигини кенгайтириш 
хусусиятини эгалик қўшимчасида ҳам кўриш мумкин. Эгалик қўшимчали 
сўзшакл қаратқич келишикли сўзшакл билан бирикиш қобилиятига эга. 
Чунончи, 
китоб
лексемаси қаратқич келишикли тобе бўлак билан 
бирикиш қобилиятига эга эмас. Эгалик қўшимчали 
китобим
китобинг/китоби/китобимиз/китобингиз/китоблари
сўзшакли эса бундай 
қобилиятга ва қаратқич келишикли аниқловчи билан бирикиш 
имкониятига - [ И
Г
] га эга. Буни қуйидаги чизмада бериш мумкин: 


121 
эгалик
ли сўзшакл 
валентлиги 

эгаликсиз 
сўзшакл валентлиги 

эгалик 
морфологик шакли 
валентлиги= 
қаратқичли 
аниқловчи 
Бошқа ҳолатда олиб кўрайлик: 
Моҳигул кир ювди → Кир ювилди. 
Бу ҳолат орттирма нисбат билан бўлган ҳодисанинг тескарисини – 
ўтимли феълнинг воситасиз тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятини 
йўқотишидек туюлади. Лекин моҳиятан ҳолат ўзгача. Чунки 
ювилди
сўз 
шакли 
ювмоқ
феълидан фарқли равишда воситасиз тўлдирувчи билан 
бирикиш қобилиятига эга бўлмаса-да, янги бир агентив маъноли воситали 
тўлдирувчи билан кенгайиш имкониятини беради. Чунончи, 
Кир Моҳигул 
томонидан/тарафидан ювилди.
Ювмоқ
воситасиз тўлдирувчи билан 
бирикиш қобилиятини мажҳул нисбат шакли таъсири остида йўқотади, 
лекин янги турдаги воситали тўлдирувчи билан бирикиш қобилиятини 
қабул қилади. Худди шу ҳодисани 
Шамол эшикни очди→ Эшик шамол 
билан очилди
турдаги ҳосилада ҳам кўриш мумкин.
Демак, морфологик шакл валентлик қобилиятининг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет