Ўзбекистон республикаси


Лексема семантик-синтактик валентлигига сифат даражаси



Pdf көрінісі
бет58/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Лексема семантик-синтактик валентлигига сифат даражаси 
шаклининг таъсири. 
Предмет, ҳолат, ҳодиса, иш-ҳаракатнинг турли-
туман ўзига хос аниқ ҳамда мавҳум белгиси бўлади. Бундай белги 
меъёрийликка нисбатан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Белгининг бундай 
хусусияти сифат сўз туркуми доирасида даража шакли тизими, аниқроғи, 
даража категорияси, сифат даражаси атамаси остида тавсифий ўзбек 
тилшунослигида атрофлича, мукаммал тадқиқ қилинган
1
. Асримиз бошида 
яратилган дарслик ва қўлланмада қиёслаш категорияси
2
,
таснифловчи 
категория
3
,
 
сифат лексема туркумида шакл ясалиши
4
тарзида ўрганилди. 
Ўрганилган манбада сифат даражаси тизимини кўрсатишда ҳам бир 
хиллик йўқ. 
Ўзбек тилида даражаланиш ҳодисасини, жумладан, морфологик 
градуонимияни махсус тадқиқ қилган О.Бозоров бу ҳолатни ўрганиб, 
қуйидагини билдиради: «Анъанавий тавсифга кўра даража категорияси 
ички, яъни хусусий грамматик маъносига кўра «оддий – қиёсий – 
орттирма» каби таснифга эга бўлса, кейинги ишда «орттирма – озайтирма 
– қиёсий», «оддий (нормал) – орттирма – озайтирма, озайтирма – 
орттирма» каби классификация учрамоқда»
5

Сифат даража шаклига ўз муносабатини билдирган проф. 
Ш.Шаҳобиддинова белгининг даражасида қиёслаш билан бир қаторда 
даражаланиш маъноси ҳам борлиги, аммо бу лексема семемаси 
хусусиятидан келиб чиқувчи ҳолат эканлигини қайд этиб, ўзбек 
тилшунослигига «Қиёслаш категорияси»ни олиб киради ҳамда унинг икки 
аъзо [0] ва [
-роқ
]дан иборат эканлигини билдиради. 
1
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т.: Ўзбекистон, 
1992. 283–285- б.; Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Т.: Фан, 1975. 296–301- б.; Кононов 
А.Н. Грамматика узбекского языка. –Т., 1948. -с. 116–117; Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев 
А., Расулов И., Дониёров Х. Ҳозирги ўзбек адабий тили. I қисм. –Т.: Ўқитувчи, 1980; Ғуломов А. О 
степенях сравнения имён прилагательных. –Т., 1960; Содиқова М. Ҳозирги ўзбек тилида сифат. –Т.: 
Фан, 1974. 40–47- б.; Ҳозирги ўзбек адабий тили. I қисм. Ғ.Абдураҳмонов таҳрири остида. –Т.: Фан, 
1966, 237–39-б.
2
Нурмонов А. ва б. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. –Т., 2001. 149–153- б.
3
Сайфуллаева Р., Менглиев Б., Боқиева Г., Қурбонова М., Юнусова З., Абузалова М. Ҳозирги 
ўзбек тили. –Т., 2007. 230–231- б. 
4
Rahmatullayev Sh. Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006. 151–153- б. 
5
Бозоров О. Ўзбек тилида даражаланиш. –Т.: Фан, 1995. 23–94- б. 


128 
Сўз ва сўзшаклнинг 
-роқ
қўшимчаси билан эркин бирика олиши ёки 
бу бирикишнинг окказионал (номеъёрий/услубий/ихтисослашган)лиги 
нуқтаи назардан ёндашилганда шуни қайд этиш лозимки, аслий сифатда 
-
роқ
қўшимчаси билан бирикиш эркин. Шунинг учун қатор тилшунос 
(Ҳ.Неъматов, С.Ғиёсов, И.Мадраҳимов) аслий сифатни алоҳида бир 
туркумга ажратиб, унинг дифференциал белгиси сифатида [-
роқ

қўшимчасини ажратишни кўрсатади
1
. Ҳақиқатдан ҳам аслий сифатда бу 
қўшимча билан бирикиш эркин. Бошқа сўз билан бирикканда, чунончи, 
(
шошмайроқ бажаринг, тортиниброқ гапирди
) у меъёрий эмас, шунинг 
учун окказионал табиатга эга. 
Сифат даражаси шакли тизимига ана шундай ёндашилганда, у умумий 
грамматик маъносига 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет