141
бўлак ҳар бир нисбат шаклида турли мақомда туради.
Бошқача қилиб
айтсак, нисбат шакли гап таркибида «актант ўйини» қилиб, ҳар бир актант
мавқеини гап қурилишида «дирижёр
»
дай бошқариб туради. Шунинг учун
азал-азалдан нисбат ва гап қурилиши, гап таркибида эга ва
тўлдирувчининг ҳаракатга муносабати узвий боғлиқликда ўрганилган ва
нисбатнинг классик таърифи «феъл ифодалаган ҳаракатнинг ҳаракат
объекти ва субъектига муносабати»
1
ёки
бошқача қилиб, «субъект ва
объектнинг ҳаракатга муносабати» сифатида бериб келинган. Ҳақиқатдан
ҳам, нисбат парадигмасида, чунончи,
1. Лола кўйлагини ювди.
2. Лола ювинди.
3. Лоланинг кўйлаги ювилди.
4. Лола кўйлагини ювдирди.
5.Лола кўйлагини ювишди
гапида ҳаракатнинг субъекти (бажарувчиси)
ва объекти ҳаракатга ҳар хил муносабатда туради. Гапнинг маъноси ҳам,
гап эгаси ва тўлдирувчининг ҳаракатга иштирок тарзи ҳам нисбат шакли
билан белгиланади. Маълумки, нисбат шаклининг гапда эга ва
тўлдирувчининг мавқеини ўзгартириши араб тилшунослигида феъл нави
(тури)
1
бобида, Европа тилшунослигида ҳам, қадимги ва замонавий нисбат
назарияини 1960–70 йилларда умумлаштириш
устида СССР Фан
академияси Тилшунослик институти доирасида махсус иш олиб борган
профессор А.А.Холодович гуруҳида ҳам
2
гап қурилиши билан боғлиқ
равишда, бизнинг нуқтаи назардан феъл валентлиги билан алоқадорликда
тавсифланган.
Туркийшуносликда феъл нисбатининг
гап қурилишига таъсири
нуқтаи назаридан туркий феълнинг семантик актанти –
а) субъекти/фоили/бажарувчиси;
1
Айюб Ғуломовнинг илмий мероси (2-китоб). Р.Сайфуллаева муҳаррирлигида. –Т., 2007, 68-
б.; Ғуломов А. Феъл. –Т., 1964. 63- б.
1
Араб тилида феъл навлари (нисбатлари) 15 та бўлиб, улардан тўққизтаси кенг истеъмолда.
2
Бу гуруҳ вакилларининг жуда кўп илмий мақолалар сифатида эълон қилинган ишлари иккита
умумлаштирувчи
ишда
бирлаштирилган.
Қаранг:
Типология
каузативных
конструкций.
Морфологический каузатив. –Л., 1969; Холодович А.А. Залог. В кн. Категория залога. Очерки по общему
и арабскому синтаксису. –М.: Наука, 1973. – 168 б.
142
б) ҳаракат натижаси йўналтирилган шахс, нарса ташаббускори/
каузатори/ ҳаракатга қўзғатувчи;
в) ҳамроҳ субъект/ҳаракатнинг асосий бажарувчи билан бирга тенг
ҳуқуқли ёки тенг ҳуқуқли бўлмаган бошқа бир иштирокчиси;
г) объекти/ҳаракат бевосита йўналтирилган манба/адресат – кабининг
гап қурилишидаги мавқеи талқини С.Н.Иванов, В.Г.Гузев, Д.М.Насилов,
Ҳ.Ғ.Неъматов, А.А.Цалкаманидзе, С.Х.Султонсаидова, Ш.Раҳматуллаев,
Т.Иноятов, С.Маматқулов томонидан илгари сурилган ва бугун анча содда
шаклда мактаб дарслиги ва дастурида ҳам
Достарыңызбен бөлісу: