Ўзбекистон республикаси


олий таълим дарслик,  қўлланмасида ҳам 1



Pdf көрінісі
бет66/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

,
олий таълим дарслик, 
қўлланмасида ҳам
1
 
ўз аксини топган.
Эгалик категорияси шаклининг лексема семантик-синтактик 
валентлигига таъсири. 
Синтактик шаклдан бири бўлган эгалик 
категориясининг асосий кўрсаткичи қуйидаги саналади: [
- (и) м
], [-
 и/миз
]; 
[
-и(инг)
], [
-и(нгиз)
]; [
-(с)и
]. Ушбу шакл исмга (от, сифат, сон, тақлид, сўз, 
олмош, сифатдош, ҳаракат номи) қўшилади ва қаралмишнинг маълум бир 
шахсга (предметга) тегишли эканлигини ифодалайди. эгалик категорияси 
даги категориал маъно синтактик табиатли бўлиб, ундан англашиладиган 
шахс-сон маъноси ёндош, модал маъно эса ҳамроҳ. Чунончи, 
Сизнинг 
китобингиз
бирикмасида эгалик шаклининг категориал «кейинги 
мустақил сўзнинг олдинги ифодаланган мустақил сўзга синтактик 
муносабатини кўрсатиш» маъноси билан бир вақтда ёндош маъно бўлмиш 
II шахс, бирлик сон ҳамда «сизлаш» ҳурмат модал маъноси воқелашган. 
Аммо эгалик категорияси шаклининг моҳияти у билан бирга «ёпишиб» 
чиқадиган грамматик маънодан холи қилингандагина очилади
2
.
 
Эгалик категориясининг синтактик жиҳатини ҳоким сўзни тобега 
боғлаш функцияси ташкил этар экан, бу синтактик қурилманинг 
семантикаси унда воқеланган шахс-сон, аниқлик/ноаниқлик, сўзнинг 
келишик шакли, бирикувчи сўзнинг луғавий маъноси каби омил билан 
боғлиқ бўлади. Семантик жиҳатдан эгалик шакли ранг-баранг маънога 
1
Турсунов У. ва б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т., 1992; Ўзбек тили грамматикаси. I том. 
Морфология. –Т., 1975; Сайфуллаева Р. ва б. Ҳозирги ўзбек тили. –Т., 2007; Rahmatullayev Sh. Hozirgi 
adabiy o`zbek tili. –T., 2006. 
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.:Фан, 
1989, 68-с. 


143 
эгалиги билан характерланади. Чунончи, «Салимнинг китоби» бирикувида 
нутқда уч хил грамматик маъно юзага чиқади: 
1. Салимга қарашли китоб. Салимнинг мулки бўлган китоб. 
2. Салим ёзган китоб. Муаллифи Салим бўлган китоб. 
3. Салимга қайсидир жиҳати билан алоқадор бўлган китоб. 
Нутқ шароити бу маънони муайянлаштириб туради. Жумладан, 1-
матнда 1-маъно, 2-матнда 2-маъно, 3-матнда эса 3-маъно воқеланган: 
1. 
Салимнинг китоби йўқолмасин. Эҳтиёт қилинг. 
2.
 Салимнинг янги китоби чиқибди. 
3.
Салимнинг китоби – ижодкорнинг энг сўнгги, мукаммал, 
истиқлолдан кейин муаллифнинг қўлёзмаси асосида берилган тўлиқ 
ҳақиқий матни. 
Бу маъно бевосита грамматикага алоқадор эмас. Булар ичида 
грамматик тизимга алоқадори эгалик шаклининг категориал маъноси ва 
қисман оралиқ грамматик маъно. Умуман олганда, эгалик шакли нутқда 
ифодаланган ранг-баранг маъно кўриниши қуйидаги уч оралиқ грамматик 
маъно «ғалвири»дан ўтиб воқеланади, муайянлашади: 
1. Қарашлилик/мансублик маъноси: 
Салимнинг китоби, қўйнинг боши 
… 
2. Фоил ҳаракат (бажарувчи ҳаракат): 
Адибанинг кулиши, сенинг 
гапиришинг … 
3. Соф синтактик алоқа (аниқланмишни от аниқловчи билан боғлаш): 
Қовун бозори, саховат аҳли, гўшт дўкони … 
Эгалик категориясини синтактик деб тасниф этишнинг ўзи бу 
шаклнинг лексема синтактик бирикувчанлигига ўзгариш ясай олиши 
хусусида ҳукм чиқаришга имкон беради. Бунинг учун эгалик шаклли ва 
эгалик шаклсиз айни бир сўзнинг валентлигини қиёслаймиз.
ўнта 
қизиқарли
китоб 
кўп 
бу 


144 
ўнта 
қизиқарли
китобим 
менинг 
бу 
юзта 
Чунончи, 
боғ, китоб, гапириш, келиш
каби лексема қаратқич 
келишикли тобе бўлак билан бирикишга эҳтиёт сезмайди, ҳатто бирикиш 
қобилиятига ҳам эга эмас. Аммо мазкур сўз эгалик қўшимчаси билан 
шакллантирилганда – 
китоби/боғи/гапириши
келиши сўзшакли бундай 
қобилиятга эга бўлади ва қаратқич келишикли аниқловчи билан имконий 
боғланиш ҳосил қилади. Бошқача қилиб айтсак, «Салимнинг китоби», 
«Адибанинг гапириши» бирикмасида тобе компонент зарурий (облигатор) 
валентликка эга бўлса, ҳоким компонент қаратқич келишикли сўз билан 
бирикиш имкониятига, яъни имконий валентликка эга бўлади. 
Эгалик шакли тизими лексема семантик – синтактик валентлигини 
миқдоран кўпайтиради. Кенгайтирилган актант от, олмош, феълнинг 
сифатдош шакли, ҳаракат номи, сон каби туркумга мансуб бўлиши 
мумкин: 
Салимнинг китоби; Унинг қишлоғи; Айтилганларнинг ҳаммаси; 
Ўқишнинг сири; Ўттизнинг ярми. 
Эгалик шакли баъзан чиқиш келишигидаги сўзни ҳам бошқаради. 
Аммо бундай боғланиш иккиламчи ҳолат бўлиб, бундай синтактик 
қурилма қаратқич келишиги қатнашадиган қурилма асосида юзага келган
1
.
 
Жумладан, 
талабалардан тўрттаси, шеригидан бири, бизлардан учтамиз, 
сизлардан баъзиларингиз 
каби. 
Эгалик шаклининг бош келишикдаги сўз билан бирикиб кенгайиши 
тилда мураккаб ҳодиса саналиб, шаклан қаратувчи – қаралмиш 
муносабатига ўхшаса, мазмунан изоҳловчи–изоҳланмиш конструкциясини 
берадиган бирикмадир: 
саховат аҳли, гўшт дўкони, Ҳамза театри, 
1
Ўзбек тили грамматикаси. Морфология, I том. –Т.: Фан, 1975, 169- б. 


145 
тарғибот ишлари, гугурт заводи 
каби. Туркийшунос С.Н.Иванов бу хил 
бирикма юзага келишини учинчи шахс эгалик қўшимчасининг ўзига хос 
хусусияти билан боғлайди ва 
Тошкент шаҳри, ўқиш китоби
каби 
бирикмани «II изофа» деб номлайди
1
.
 
Аммо бу хил боғланиш «дарахт 
барги», «йўл чети», «устоз қалами» каби белгисиз қаратқичли ҳолатдан 
фарқ қилади. Чунки «дарахт барги», «йўл чети», «устоз қалами» 
бирикувида белгисиз қаратқичли тобе компонент эгалик шаклининг 
белгисиз кенгаювчи актанти вазифасида тура олади. Аммо 
Тошкент 
шаҳри

Гўшт дўкони, март ойи
қурилмасида 
Тошкент, гўшт, март
сўзи 
белгисиз қаратқичли кенгаювчи актант даражасида эмас, балки бош 
келишикдаги изоҳловчи вазифасида келади. 
Шундай қилиб, эгалик категориясининг сўз лексик–семантик 
валентлигига киритадиган ўзгаришини қуйидагича лўнда ифодалаш 
мумкин: эгалик шакли ўзи қўшилиб келаётган сўз валентлигини янги от 
аниқловчи билан ҳоким сўз мавқеида бирика олиш қобилияти билан 
кенгайтиради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет