137
(алоқа-муносабат шакли) категория доирасида келишик, эгалик, нисбат,
функционал (ўзгаловчи), шахс-сон категорияси англашилади. Дарҳақиқат,
синтактик категория сўз бирикмаси ва гап қурилишига алоқадор категория
бўлиб, сўзни боғлаш ва гап бўлагини шакллантиришга хизмат қилади.
Жумладан, келишик ўзи шакллантираётган сўзни бошқаси билан
боғлайди, шахс-сон категорияси гап маркази (кесим) ни шакллантиради,
эгалик сўз бирикмаси қурилишини таъминлаш учун хизмат қилади,
ўзгаловчи (яъни, феълнинг тур категорияси шакли, репрезентация
категорияси) синтактик жиҳатдан феълни феъл ва бошқа сўз билан боғлаш
функциясини бажаради, нисбат эса гап тузилишини ўзгартириши мумкин.
Адабиётларда кўрсатилганидек, мазкур категориянинг синтактик
қобилияти сўзшаклнинг «олдингиси билан» ҳамда сўзшаклнинг
«кейингиси билан» алоқасини ифодалайди. Эгалик, нисбат, шахс-сон
сўзшаклнинг «олдингиси билан» алоқасини кўрсатса, келишик ва
ўзгаловчи (равишдош, сифатдош) категория сўзшаклнинг «кейингиси
билан» алоқасини кўрсатади
1
.
Шунинг учун синтактик категорияни
синтактик хосланишига кўра икки катта турга:
1) гап бўлагини шакллантирувчи;
2) сўз бирикмасини тузишга хизмат қилувчига ажратиш мумкин. Бу
жиҳатдан кесимлик (шахс-сон) категорияси гап бўлагини шакллантирувчи
категория сифатида воқеланса, эгалик сўз бирикмасини тузишга хизмат
қиладиган категория сифатида бу бўлинишнинг икки чекка нуқтасида
туради. Қолган категория улар оралиғида бўлиб, уларнинг шаклида ҳам у,
ҳам бу чекка хусусиятни кўриш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: