Келишик категорияси шаклининг лексема семантик-синтактик
валентлигига таъсири.
Биз ишимизнинг I бобида тил ҳодисасини
ўрганишга субстанциал ёндашиш моҳиятини келишик мисолида
тушунтириб ўтиб, келишик шаклининг тадқиқ даражаси, келишик
категорияси моҳияти, унинг маъно ва вазифа томони хусусида фикр
билдирган эдик.
Келишик категориясининг илмий талқинида дескриптив (келишик
шаклининг моҳиятини беришда матний қуршовнинг ҳисобга олиниши)
ҳамда субстанциал (келишик шаклининг моҳиятини унинг маъновий ва
синтактик томонини ҳам боғлиқликда, ҳам зидликда кўриш) назария
мавжуд экан, табиийки, мазкур шаклнинг асос лексема валентлигига
таъсири унинг зотий, субстанциал моҳиятидан келиб чиқади. Келишик
шакли грамматик валентлигининг кучлилиги улар синтактик табиатининг
ғоятда устунлиги билан белгиланади. Мазкур категория шакли
валентлигини ҳар бир келишикда кузатишга ҳаракат қиламиз.
1
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий
грамматикаси. –Т.:Янги аср авлоди, 2001. 143–144- б.
146
Одатда келишик ҳақида гапирганда биринчи навбатда бош келишик
ҳақида гапирилади. Лекин бош келишикнинг келишик тизимидаги
алоҳида ўрни бугун ўзбек тилшунослиги учун аён
1
.
Шунинг учун
таҳлилни моҳиятан мунозарали ва табиатан мураккаб бўлган бош
келишикдан эмас, бошқа келишикдан бошлаш мумкин.
1. Қаратқич келишигидаги
сўз эгалик шаклининг факультатив
(иккиламчи, нозарурий) кенгайтирувчиси мақомига эга бўлса, қаратқич
келишигининг облигатор (зарурий, бирламчи) кенгайтирувчиси эгалик
шаклини олган сўз бўлади. Бошқача қилиб айтсак, мазкур шакл асос
лексема валентлигига ўзгариш ясаб, унинг эгалик шаклидан бирида бўлган
лексема билан бирикиш ҳосил қилишини талаб қилади. Чунончи,
бизнинг
лицейимиз, онамнинг кўйлаги, унинг табассуми, ёмоннинг қилиғи, ўннинг
ярми, уйнинг томи …
Баъзан услуб талаби билан таъкид маъносини кучайтириш мақсадида
қаратқич шакли асос лексеманинг айрим кўмакчи билан бирикиш ҳосил
қилишига йўл очади:
шунинг билан, сенинг каби, менинг учун.
Бу тип
конструкция
сенингдек, сендек, менга
каби мустақил сўзнинг синонимик
варианти сифатида таҳлил қилинади.
Келишикнинг белгили/белгисиз ҳолатда ишлатилиши, семантикаси,
қаратувчи ҳолатида қайси туркум сўзи билан ифодаланиши ёки қайси
туркум сўзи билан бирикиш ҳосил қилиши адабиётда батафсил
ўрганилган
2
.
Ўзбек тилида кейинги вақтда кишилик олмошидан (шахс
олмошидан) қаратқич келишиги шаклининг ўзига хос қўлланиши
оммалашмоқда. Чунончи,
бизнинг манзил, бизнинг кўча, менинг китоб
.
Бундай ҳосила қаратқич келишигининг юқорида кўрсатилган табиатига
зид ва тадқиқотчи томонидан рус тили, аниқроғи, рус тили эгалик
олмошининг интерфрен таъсири сифатида талқин этилади. Лекин шу
асосда ҳали эгалик олмошининг шаклланиши ўзбек тилида ниҳоясига
етмаган. Аммо шу ҳолатда ҳам қаратқич келишиги келишик учун умумий
1
Ҳожиев А. Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари (тўққизинчи мақола) // Ўзбек тили
ва адабиёти, 2007. -№ 6. 3–7-б.
2
Ўзбек тили грамматикаси. Морфология, I том. –Т.: Фан, 1975; Турсунов У. ва б. Ҳозирги
ўзбек адабий тили. –Т., 1992; Сайфуллаева Р. ва б. Ҳозирги ўзбек тили. –Т., 2007; Rahmatullayev Sh.
Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006; Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек
тилининг назарий грамматикаси. –Т.: Янги аср авлоди, 2001.
147
бўлган категориал синтактик валентликни - тобе сўз мавқеида келишини
сақлаб қолади ва
менинг,
бизнинг
каби «қаратувчилик» маъноси шу
қаратувчи билан контакт вокализация, С.Назарова таъкидича, «жойлашув»
усули билан тобеланган бўлади
1
.
Достарыңызбен бөлісу: |