Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет280/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
270 
‖Бироқ қўлнинг айрим ҩаракати ҩам маълум маънога эга. Баъзи имо-ишоралар ва 
уларнинг маънолари қуйидаги мисолларда келтирилган:
- бирлашмоқ: никоҩ, тўй, иттифоқ, дўстлик, садоқат; 
- қоплаш: шармандали, уят, даҩшатли; 
- қўлларни қўйиш: соғайиш, лутф, ҩокимиятга етказиш; 
- очиқлик: эркин фикрлилик,сахийлик, адолат; 
- сиқилган: таҩдид, тажовузкорлик; 
- бошга кўтармоқ: ўйлаш, ғамхўрлик қилиш; 
- қўлларни ювиш: айбсизлик, тозалаш, айбдорликни рад этиш.
Бундан ташқари, ўнг қўл кўпинча куч ва ақлга асосланган томон сифатида талқин 
қилинади, чап қўл эса кўпинча ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ бўлиб, қоронғу, 
онгсиз томон деб ҩисобланади‖ [5].
Эътиборни жалб қиладиган нарса шуки, кўпчилик фразеологизмларнинг намоѐн 
бўлиши тана қисмлари ва аъзолари билан ифодаланади. Палмнинг таъкидлашича, инсон 
танаси қисмлари немис тили фразеологизмларида энг катта гуруҩни ташкил қилади. Бу 
шунингдек ўзбек тилига ҩам мос келади, чунки инсон авваломбор ўз феъл-атворидан 
келиб чиқиб, дунѐни оғзаки ифодалашга мажбур бўлганда, демакки, тасвирлар ва
метафораларнинг келиб чиқиш соҩасига тегишли бўлади. Палм инсон атрофида дунѐни 
тадқиқ қилаѐтганда ўзи учун энг яқин бўлган, эҩтимолга таянганлиги улкан ҩақиқатдир. 
Ханс Шеманнинг тадқиқотлари, одамнинг нутқ қобилиятига эга бўлишдан олдин, 
тасвирлаш қобилиятига эга бўлган асосий ғояга асосланган. Энг муҩими, у ишлайдиган 
қўлларни ушлаб туради. Турли тана функциялари, айниқса, қўллар ѐрдамида атроф-
муҩитни тушуниш ва англаш мумкин бўлади. Чақалоқни ривожланиши бўйича 
кузатувларда кўпинча ўз муҩитини қўллари билан тушунмаган болаларнинг нутқи 
ривожланишда орқада қолиб кетганини кўрсатади [2]. Тасвирларда ―ўйлаш‖ ҩали ҩам 
бугунги тилнинг муҩим қисмидир. Мумтоз маънога эга, ҩатто лексикаллаштирилган 
метафора ҩам лингвистик тасвирлар билан боғлиқ, шунинг учун Х.Шеманн ―ибтидо‖ ва 
―маъно‖ ўртасидаги муносабатни намуна сифатида ифодаловчи иборалар ѐрдамида 
текширади. Унинг тадқиқотида маънавий қиѐфадаги ўзгаришни метафорик ифода орқали 
ундан олинган маънога қайта тиклашга уриниб кўрилади. ―Қўл билан ифодаланган 
метафора, айниқса, мазмунли ҩисобланади, чунки қўллар фаол ҩаракат қилувчи 
инсоннинг энг муҩим органи ва улар ҩақида жуда кўп гапирса арзийди‖ [6. 35]. 
―Қўллар инсон воситасидир. Аввало яшашга имконият яратади. Улар фақат фаол 
восита бўлиб, бошқа барча органлар эса пассив функцияга эга. Кўзлар ўзларининг кўриш 
майдонида бўлган нарсаларни қамрайди. Қулоқлар ташқаридан келган овозни қабул 
қилади ва онгга узатади. Бурун нафас олади. Лекин қўллар яратади... Улар янги нарсалар 
ҩосил қилади, улар атроф-муҩитни шакллантиради, улар ўзимиздан ташқаридаги 
нарсаларни шакллантиради, улар тажовузкор, улар табиатга ва ҩаѐтга аралашадилар. Ва 
ҩар иккала қўл жуфтлиги ҩам ўзлаштириш ва шакллантиришнинг ўзига хос услубига 
эгадир...‖ [7, 16]. 
Украин олими Арлен Викторович Блум ўз тадқиқотида, тананинг қайси қисмлари 
тез-тез фразеологик бирликларни ташкил этувчи исмларини излаб топган ва бу 
фразеологик бирликларни ҩам тизимли, ҩам мазмунан очиб берган. Тадқиқ қилинган 
материаллар сифатида олим 529 СФБни таҩлил қилган. Энг тез-тез ишлатиладиган 
соматизм қўл бўлиб, таҩлилга тортилган фразеологизмларнинг 13,42% ташкил қилади (71 
та мисол). Кейинги ўринларда, қўлланиш частотаси бўйича бош (49 та мисол, 9,26%), кўз 
(49 та мисол, 9%), юз (34 та мисол, 6,4%), оѐқ (28 та мисол, 5,2%), бурун (24 та мисол, 
4,4%), бармоқ (21 та мисол, 3,97%) каби соматизмлар туради.
Фразеологиянинг шаклланишида инсон омили катта ўрин эгаллайди, у турли 
соҩаларида фаолият юритгани сабабли, атамаларнинг катта қисми инсон билан боғлиқ. 
Қабул қилувчи омил мулоқотнинг муҩим элементи ҩисобланади, Бундан ташқари, инсон 
инсоний хусусиятларга эга бўлган жонсиз нарсалар, шу жумладан ташқи дунѐ 
объектларини жалб қилишга интилади. Ҩолбуки, Ш.Балли шундай деган: "Инсоний 
ақлнинг абадий камчиликлари ҩар доим атрофини маънавийлик руҩлантиришни 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет