"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 271
истайдиган инсонда ҩам намоѐн бўлади. Табиатнинг ўлик ва руҩсиз эканлигини тасаввур
қила олмайди; унинг тасаввурлари доимо жонсиз нарсаларга ҩаѐт беради, лекин бу
ҩаммаси эмас: инсон ўзининг ташқи дунѐсининг барча объектларига доимо ўз
шахсиятига хос хусусиятлар ва истакларни ўргатади".
Немис тилидаги фразеологик
луғатларнинг таҩлилига кўра [8, 9] тана
қисмларидан бири бўлган „Hand― - қўл немис тилида 189 та (энг кўп) фразеологик
бирликда учрайди. Ундан сўнг ―Kopf‖ - бош 103 та фразеологик бирликда учраб,
иккинчи ўринда туради. Кейин эса ―Herz‖ - юрак 91 та, ―Auge‖ - кўз 68 та, ―Bein‖ – оѐқ 41
та, ―Nase‖ - бурун 38 та, ―Ohr‖ - қулоқ (67) ва ―Hals‖ - бўйин (59) сўзлари иштирок этган
соматик фразеологик бирликлар мавжуд. Булардан қўлни ифодаловчи Finger – бармоқ 43,
Arm – қўл 19, Daumen – бош бармоқ 10 та, Faust – мушт 7 та, Nagеl – тирноқ 6 та,
Handgelenk – 4, Ellbogen – тирсак сўзлари 2 та фразеологик бирликда ифодаланган.
―Hand‖ – ―қўл‖ деярли универсал вазифани ижро этади: бу сўз турли хил
маъноларда ишлатилади, уларнинг энг тез-тез алоқаси, малакаси, фаолияти, алмашинуви,
яъни фикрни амалий қўллаш. Айниқса, бу соматизмни ўз ичига олган "бировдан
нарсаларни топиш ва қабул қилиш" деган маънога эга ифода бирликлари, масалан:
die Hand auf etwas legen – эгалламоқ;
jdm. oder etwas in der Hand haben / halten – тасарруфида бўлмоқ;
sich in die Hand nehmen – ўзини қўлга олмоқ;
Hand von der Butte! – пичоғи мой устида;
in j-s Hand fallen / j-m in die Hande fallen / j-m in die Hand laufen –қўзга тушмоқ.
Фаолият ифодаловчи маъно, масалан:
freie Hand haben –бемалол бўлиш / бўш бўлиш;
an Händen und Füβen gefesseit (ѐки gebunden) sein – томоғигача иш билан банд бўлмоқ ва маҩорат, ишнинг сифати, айниқса, немис ва ўзбек тилларидаги мисолда яққол кўриш
мумкин:
eine grüne Hand haben;
қўли гул; Алоқа ва алмашинув маънолари қуйидаги ибораларда акс эттирилган:
von Hand zu Hand gehen – қўлдан-қўлга ўтмоқ;
etwas aus erster / zweiter / dritterHand (erfahren, wissen, kaufen) – биринчи / иккинчи / учинчи қўл (нимадир сотиб олмоқ).
Қўллар ниятларнинг моддий тимсолини билдиради:
um die Hand anhalten (или bitten)- кимнидир қўлини сўрамоқ (турмуш қуриш учун);
seine Hände in Unschuld waschen – қўлни ювиб, қўлтиққа урмоқ/барча айбни ўз бўйнига олмоқ.
Соматик иборалар шахсларнинг менталитети, урф-одатлар, стереотиплар, муайян
ҩолатлардаги хатти-ҩаракатлар, одамлар ўртасидаги муносабатлар ва ахлоқ ҩақидаги
маълумотларни акс эттиришга қодир. Бундай маълумотлар ўзларининг интеллектуал
ишлов беришига таъсир этадиган ФБнинг ички шаклини ўз ичига олади.
Фразеологизмлар инсон фаолияти ва унинг атрофидаги ҩақиқатни идрок эта олиш
қобилиятига эгадир.