"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 358
узунлик ўлчови) узунликдаги майда ер участкаси ажратиб туради. Катта участка 31
десятина (десятина-бир гектарга яқин ер ўлчов бирлиги) 180 квадрат саженга тенг
майдонни эгаллаб, узунлиги 400 – 500 саженга чўзилган ер бўлагидан иборат бўлиб,
жануби ва жануби – ғарбий томонида Ултарма ва Чек-бозор қишлоқлари жойлашган.
Катта участканинг энг баланд худудининг ўртасида, жануби-ғарбдан бошланиб шимоли-
шарқ томонга қараб 3 сажень чуқурликдаги ва эни 20 саженгача борадиган жарлик
мавжуд бўлиб, шу туфайли катта участка ҩам иккита худудга ажралиб қолган. Кичик
участканинг майдони эса 1 десятина 240 квадрат саженни ташкил этиб, катта
участканинг шимолий худудида жойлашган ва барча томонидан Қўштегирмон қишлоқ
жамоасининг ерлари билан ўралган. Натижада, табиий равишда плантация учта далага
бўлиниб қолган.
Плантация ўзининг рельефи яъни ер юзининг тузилиши, баланд-пастлиги
жиҩатдан, горизонталь чизиқ бўйлаб, ѐтиғига поғона-поғона қилиб режали равишда
ѐнбағирликда қатор тизилган майдонлардан иборат бўлиб, ҩар томонидан ариқ ва
зовурлар кесиб ўтган.
Плантация захкаш ҩамда қумлоқ тупроқли ерлардан иборат бўлиб, 2 аршин (аршин - 0,71 метрга тенг узунлик ўлчови) чуқурликда ер ости сувлари жойлашган, пахта
экадиган деҩқонлар турли усуллар орқали ернинг шўрланишига қарши курашган. Бундай
усуллардан бири, ернинг шўрини кетказиш учун пахта даласининг атрофи чуқурлиги 3
аршингача бўлган зовурлар билан ўраб олинган, бутун қиш фасли давомида шўрхок
ерлар сувга бостирилган. Сув ернинг шўрини ювиб сизиб ўтиб зовурларга оқиб тушган.
Зовурлардаги сув эса шоли майдонларига ѐки суғориш ариқларига оқиб ўтган. Ултарма
плантациясида, шунингдек, ернинг захини қочириш яъни қуритиш учун Қўқон
хонлигининг сўнгги хукмдори Худоѐрхон томонидан қурдирилган 3000 саржин
узунликдаги зовурлар тизими ҩам мавжуд бўлиб, шулардан 830 саржини суғориш учун
хизмат қилган[3].
Ултарма қишлоғидан жануби-ғарбда, 18 верста масофада оқиб ўтадиган Сўх
дарѐсидан сув оладиган ―Қўш-тегирмон‖ катта ариғи Ултарма плантациясини
кўндалангига, яъни энига кесиб ўтган ва участкани катта қисмини суғорилишида муҩим
аҩамиятга эга бўлган. Плантациянинг бундай қулай жойлашгани пахта экинларни
суғоришда сувнинг доимо етарли миқдорда бўлишини таъминлаган.
Ултарма плантацияси эгаллаб турган жами 38 десятина 480 квадрат сажень ер
майдонининг фақат 27 десятина 1500 квадрат сажени ѐки жами майдоннинг 85,8% ини
ҩайдаладиган, экиладиган ерлар ташкил этган. 1913 йилда 12 десятина 480 квадрат
саженга ѐки 44,2% ҩайдаладиган ерга пахта экилгани ҩолда, қолган қисмига жухори,
беда, мош, маккажўхори, шоли ва сули экилган. Пахта экиладиган дала баҩорда
Бр.Донских плуги билан икки марта 3 – 4 вершок (вершок - 4,4 сантиметрга тенг узунлик
ўлчови) чуқурликда шудгорланди. Биринчи шудгорлаш 1-чидан 20-мартга қадар,
иккинчи шудгорлаш ишлари эса 20-мартдан 25-апрелга қадар амалга оширилди. Иккинчи
бор шудгорлашдан олдин анча қурғоқ ерлар суғорилди. Сўнгра тупроқнинг
серкесаклигига қараб плугдан ѐки ―Зиг-заг‖ боронасидан ѐхуд ―француз‖ боронасидан
фойдаланилган. Тупроқнинг ҩўппайиб қолган жойларини қотириш учун ўзининг
унумдорлиги билан ажралиб турадиган маҩаллий ―мола‖ дан фойдаланилган.
Баннер русумли сеялкада эса текис далага чигит экилиб, қаторлар оралиғи 1 дан
11/2 аршингача масофани ташкил этган. Бироқ қаторлар орасидаги бундай масофа жуда
ҩам катта бўлиб, келгусида қаторлар оралиғини 10 – 12 вершокгача қисқартириш
мўлжалланган, чунки мазкур районда ғўзанинг ўсиши, қаторлар оралиғи 11/4 – 11/2
аршин масофада экилган Андижон ва Мирзачўлдаги сингари самарали бўлиши
кузатилмаган. Экиш вақти 29-мартда бошланган ва 29-апрелда тамомланган. Чигитлар
ивитиб қўйилиб, сўнгра экилган; ҩар десятинага 41/4 – 5 пуддан тўғри келган (пуд-16,3
кг га тенг оғирлик ўлчови). Экиш муддати кечиккан вақтларда, чигитларни униб чиқиш
қобилиятини яхшилаш учун, француз борона(сихмола)си юргизилган. Чигит
экилганидан 5 – 10 кун ўтгач, ғўзани униб чиқиши кузатилган, бир ойдан кейин эса ғўза
ягана ва чопиқ қилинган. Яганадан кейин, ғўза баланд ўсган худудларда биринчи