"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 357
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ПАХТАЧИЛИГИ ТАРИХИДА УЛТАРМА ПЛАНТАЦИЯСИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ Мирзаев Авазбек Андижон давлат университети
мустақил тадқиқотчи-изланувчиси
Андижон шаҩри, Ўзбекистон
Ушбу мақолада, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фондларидаги
ҩужжатлар мисолида, колониал даврда Фарғона водийсида пахтачиликнинг
ривожланиши тарихида Ултарма плантациясининг тутган ўрни масалалари
манбашунослик нуқтаи назаридан таҩлил этилган ва ѐритилган.
Калит сўзлар: плантация, сажень; плуг, вершок, аршин, борона, сеялка, ўғит,
Кинг, чоракор.
Маълумки, Ўзбекистон тарихига доир расмий ѐзма манбалар орасида XIX аср
охири – XX аср бошларига оид архив ҩужжатлари муҩим ўрин эгаллайди.
Давлат архивлари томонидан авайлаб асраб келинаѐтган ноѐб ҩужжатларни
халқимизнинг бой маданий-маънавий мероси сирасига киритиш мумкин. Ўтмиш
саналари ва саҩналари илк асосий манбалар сифатида архивларда сақланаѐтган ишончли
асл нусха ҩужжатлар воситасида ўз аксини топмоқда, намоѐн бўлмоқда. Демак архив
ҩужжатлари – бу тарих, тирик ўтмиш. Усиз на кечамизни, на бугунимизни, на эртамизни
тасаввур қила оламиз. Ҩужжатларда тарихнинг ҩар бир лаҩзаси, ойи ва йили тилга
киради, содир бўлган воқеа, ходисаларни хикоя қилади[1].
XIX-асрнинг 2-ярмида подшо Россияси томонидан Туркистон ўлкаси босиб
олингач, мустамлакачилар ўлкада, хусусан, Фарғона вилоятида пахта плантациялари
ташкил этди, суғориладиган экин майдонларини кенгайтирди, пахта экиладиган ер
майдонлари кўпайтирилди. Хосилдорликни ошириш мақсадида тажриба – уруғчилик
станциялари ташкил қилинди. Толаси сифатли уруғлик чигити яратилди, пахтачиликда
пишиқ толали ва хосилдор «Америка» навини экиш кенг тарқалди.
Ўзбекистон тарихида Туркистон генерал губернаторлиги бошқаруви даврида
ўлкада фаолият кўрсатган давлат тузилмалари орасида ―Туркистон ўлкаси Деҩқончилик
ва Давлат Мулклари бошқармаси‖ ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда Ўзбекистон
Республикаси Марказий давлат архивининг (ЎзР МДА) 7-фондида ушбу давлат
органининг 1897-1917 йиллардаги фаолиятига тегишли 8901 та йиғма жилд сақланган.
Ушбу мақолада эса биз мазкур фонддан ўрин олган материаллар асосида, Фарғона
вилоятида ташкил этилган, америка пахта навларини иқлимлаштириш натижасида
ҩосилдор янги пахта навларини яратишга ихтисослаштирилган тажриба муассасаларидан
бири, Қўқон уездидаги Ултарма тажриба плантациясининг фаолияти борасида сўз
юритамиз.
Плантация сўзи лотинча plantatio – ўсимлик экиш маъносини англатади ва қишлоқ
хўжалик экинлари билан банд бўлган катта ер майдонини билдиради[2].
Фарғона областини Қўқон уездида жойлашган Ултарма плантациясининг
қишлоқ хўжалиги бўйича инструктори Г. Гельдер томонидан инструкторлик пунктида
1913 йил 14-декабрда ѐзув машинкасида тузилган ҩисоботга кўра, мазкур йилда ушбу
плантацияда бир қатор ишлар амалга оширилган. Ултарма давлат уруғчилик плантацияси
Фарғона область Қўқон уездидаги Ултарма ва Чек-бозор қишлоқларини яқинида, темир
йўл кўтармаси, яъни шағал тўкиб кўтарилган хомаки йўлдан 11/2 верста (чақирим-1,06
кмга тенг масофа ўлчови) нарида, Ўрта Осиѐ темир йўлини Серово станциясигача 12
верста ва Қўқон станциясигача 15 верста масофа оралиғида жойлашган.
Ултарма плантацияси давлатга қарашли иккита ер участкаларида ўрнашган бўлиб,
уларни эса, вақф мулкига тегишли эни 180 квадрат сажень (саржин– 2, 134 метрга тенг