"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 359
суғориш амалга оширилган. Суғориш учун қаторлар орасида кетмон билан чопиқ
қилиниб, жўяк яъни эгат олиниб сув қўйилган; Ёз ойлари давомида ғўза 1- 3 маротаба
чопиқ қилинган ва 2 – 5 маротабагача суғорилган. Пахта терими 5-сентябрда бошланган
ва 16-ноябрда тамомланган. Плантацияда экилган Кинг, Кўк-чигит, Триумф, Джорджия,
Аллен-Кинг, Флоридор, Қора-чигит ва Христофор-Лярдж сингари 8 та пахта навлари
орасида ҩар десятина ердан олинган ҩосилдорлиги бўйича Кинг ва Джорджия навлари
ажралиб турган.
Жами 658,8 пуд пахта хомашѐси, пахта тозалаш заводида навларга ажратилганда
366 пуди, яъни 55,6% ини биринчи нав пахта ташкил этган. Плантациядаги ғўзаларга
чигитдан олинган кунжара, қондан тайѐрланган ўғит, суперфосфат билан аралаштирилиб
ўғит сифатида солинган. Чигитни экиш олдидан ерга ўғит солинган ва уни устидан
плугда ер ҩайдалган. Шунингдек, бир десятина пахта даласидан олинадиган ҩосилни
баҩоси 85 руб. 83 коп.ни ташкил этиб, бу эса ерни шудгорлаш, мола бостириш, чигитни
экиш, ғўзани чопиқ қилиш ва ўташ, суғориш ва ҩосилни териб олишни ўз ичига олган.
Ҩар десятина далага экилган пахтадан олинадиган соф даромад эса 62,5 рублни ташкил
этган. 1914 йилда плантацияда ―Кинг‖ навли пахта чигитини, бошқа пахта навларига
нисбатан кўп миқдорда экиш кўзда тутилган. Маҩаллий шароитдан келиб чиқиб, тор
қатор оралиғига экиш усуллари ва ғўза ўсимлигини парвариш қилишга ўзгартиришлар
киритиш мўлжалланган[4].
Бинобарин, Кинг пахта нави ҩар жиҩатдан устун бўлиб, кўп ҩосил олинган.
Бунинг устига, у тез пишиши билан ажралиб турган. У айниқса, Фарғона водийсига мос
келган[5.].
1913 йилда плантацияда етиштирилган пахта хом ашѐсини чоракорлар билан
тақсимланиб, бўлишиб олинганидан кейин қолган 342 пуд 22 фунт пахтани ҩар пуди 4
рубл 14,5 коп.дан жами нархи 1419 рубл. 65 коп. даромадни ташкил этган. Чоракор-
форсча тўртдан бирга ишловчи, олинадиган ҩосилнинг тўртдан уч қисмини ер эгасига
бериш шарти билан ѐлланиб ишлаган[6]. Бундан ташқари, чигит ва ўғитларни сотишдан
ҩам 38 рубл. 22 коп. даромад олинган. 1913 йилда ўғитлар билан тажриба ўтказилганда
экин экиш учун ажратилган жами ер участкаларининг 47 таси хусусий ер эгаларининг ер
участкаларида, 130 та ер участкалари эса Ултарма плантациясининг атрофида жойлашган
бўлган.
Ғўзани ўғитлаш бўйича тажрибалар ўтказилганда, ҩар десятина пахта даласида
тегишли миқдорда қўлланилган суперфосфат ва қондан тайѐрланган ўғит унчалик самара
бермагани, балки чигитдан олинган кунжара эса ҩосилдорликни оширгани туфайли, ҩар
десятинага солинадиган айрим турдаги ўғитларни миқдорини оширилиши, азот
аралашмали ўғитларни, шунингдек, чигитдан олинган кунжарани ҩар десятинага 60 –70
пуд миқдорида ўғит сифатида қўлланилиши келгусида ҩосилдорликни ошишига таъсир
этиши кўрсатиб ўтилган.
Ултарма плантацияси маъмурияти томонидан, Ултарма қишлоғида қишлоқ
хўжалик қуролларини аҩолига прокатга яъни ижарага бериш пункти ташкил этилган
бўлиб, 1913 йилда қуйидаги ускуналарга эга бўлган:
1. Бр. Донских заводида ишлаб чиқарилган плуглар 2 дона
2. Г. Сакка заводида ишлаб чиқарилган бороналар 2 дона
3. Француз бороналари 2 дона
4. Баннер русумли чигит экиш сеялкалари 2 дона
5. ―Планет‖ культиваторлари 2 дона
6. чопиқ асбоблари 2 дона
7. шатак қайиши, яъни аравани хомути билан боғлайдиган қайиш 6 дона
Пунктда асбобларни ижарага бериш таксаси яъни қатъий баҩоси белгиланиб: бир
кун фойдаланиш учун: Плуг-10 коп.,Сакка боронаси-20 коп., Француз боронаси-30 коп.,
чигит экиш сеялкаси-30 коп., хомут-0,5 коп. этиб белгиланган. Шунингдек, 43/4
десятинани плуг билан ҩайдаб, шудгорлаш учун 17 кун талаб этиладиган бўлса, бир
кунда от қўшиб ерни шудгорлаш 1 руб. 20 коп.ни, ишчини меҩнати эса 80 коп.ни ташкил
этса, шудгорлашни нархи 44 руб. 80 коп.ни ташкил этган; далани омоч билан узунасига