|
Байланысты: III TOMМАТЕРИАЛЛАР ВА УСЛУБЛАР
Ўсимлик намуналари. Тадқиқот ишларида ғўзанинг G.hirsutum тури purpurascens
кенжа тури el-salvador ѐввойи шакли (фотопериодик), мутагенез таъсирида шу турдан
радиомутагенез ва чатиштириш усуллари ѐрдамида яратилган ―Кўпайсин‖ нави [4] ҩамда
мазкур намуналарни ўзаро чатиштириш натижасида яратилган F
2
авлод дурагайларидан
фойдаланилди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Тадқиқот ишларида el-salvador ѐввойи шакли билан Кўпайсин навини ўзаро
чатиштириб олинган F
2
авлод дурагай комбинацияларида морфобиологик ҩамда баъзи
хўжалик аҩамиятдаги белгилар ўрганилди. Хусусан, фенотипик кузатувлар асосида
гуллаш бошланиши, гуллаш жадаллиги, hs (height of simpodia, ѐки биринчи ҩосил шохи
жойлашиш баландлиги), ўсимлик бўйи, моноподиал (вегетатив) ва симподиал (ҩосил)
шохлар сони, бўғинлар сони, умумий ва очилган кўсаклар сони каби қимматли хўжалик
белгилари ва хусусиятларининг ирсийланиши генетик жиҩатдан баҩоланди. Тажриба
таҩлилларига кўра иккинчи авлод дурагайларида ўсимлик бўйи ота-она намуналарига
нисбатан оралиқ ҩолда ирсийланганлиги, яъни 100-110 см га эга бўлган ўсимликлар
сони қолганларига нисбатан юқори эканлиги кузатилди (1-расм).
hs белгисининг ирсийланишида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди: 147 та
ўсимликдан 64 таси (43,5%) Кўпайсин навига ўхшаш, 18 таси (12,2%) el- salvador ѐввойи
шаклига ўхшаш, 65 таси (44,2%) эса оралиқ холатда ирсийланган. Кузатув натижаларига
кўра биринчи ҩосил шохининг ирсийланишида қисман Кўпайсин нави доминантлик
қилганлиги аниқланди.
147 та ўсимликдан 54 тасида (37%) моноподиал шохлар ривожланмаган бўлиб, 93
та (63%) ўсимликда моноподиал шохлар сони 1-14 тагача кузатилди. Олинган натижалар
таҩлили моноподиа бўйича el-salvador ѐввойи шакли устунлик қилганлигидан далолат
беради.
Бундан ташқари, молекуляр маркерлардан фойдаланиб ота-она намуналари
ўртасидаги генетик хилма-хиллик полиморфизм асосида ўрганилди. Тадқиқот
натижалари таҩлил қилинганда микросателлит CH, TMB, BNL, JESPR маркерлардан
фойдаланиб ота-она генотиплари ўртасидаги молекуляр полиморфизм аниқланди,
|
|
|