|
Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақлБайланысты: Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл
эгалари учун аломатлар бордир. (Оли имрон сураси, 190-оят).
Унинг аломатларидан (бири) — У сизларни (Одамни) тупроқдан яратгани, сўнгра
сизлар башарга айланиб, (ер юзи бўйлаб) тарқалишларингиздир. (Рум сураси, 20-оят)
Айрим оят-аломатлар хусусида тафаккур қилиш ҳолатларини баён этамиз.
Оят-аломатлардан бири шуки, инсон бир томчи нутфадан яратилган (сенга энг яқин нарса
ўзингсан). Сенда Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қиладиган ажойиботлар бор. Бунинг
ўндан биридан ҳам воқиф бўлишга умр етмайди. Сен эса бундан ғофилсан. Эй ўзидан ғофил ва
жоҳил бўлгай банда! Қандай қилиб сен ўзингдан бошқани билишни даъво қиласан? Аллоҳ
таоло сенга улуғ китобида ўзинг тўғрида тадаббур қилишни буюриб деди:
Ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми?! (Зориёт сураси, 21-оят)
Қарагинки, У зот сенга олдин бир томчи арзимас сув (нутфа)дан яратилганингни эслатди ва
деди:
Ҳалок бўлгур инсон, бунчалар кофир бўлмаса! (Аллоҳ) уни қайси нарсадан
яратди ўзи?! (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни (туғилиш вақтини) белгилаб
қўйди. Сўнгра унга (туғилишида) йўлни осон қилди. Сўнгра унга ўлим юбориб,
қабрга киритур. Сўнгра Ўзи хоҳлаган пайтда, уни қайта тирилтирур. (Абаса сураси, 17-
22 – оятлар)
Аллоҳ аоло деди:
Унинг аломатларидан (бири) — У сизларни (Одамни) тупроқдан яратгани, сўнгра
сизлар башарга айланиб, (ер юзи бўйлаб) тарқалишларингиздир. (Рум сураси, 20-оят)
Аллоҳ таоло деди:
Ахир, у (бачадонга) тўкиладиган манийдан иборат бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?!
Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, тиклади. (Қиёмат сураси, 37-38 -
оятлар)
Аллоҳ таоло деди:
Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан (манийдан) яратмадикми?! Сўнгра у
(сувни— нутфа)ни пухта қарор (топадиган жой)га қўймадикми?! (Яъни она
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|