Байланысты: Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
14
қилолмайди. Ҳа, у ўзини сўри устида икки хизматкори амрига мунтазир бўлиб турган ҳолда
тасаввур этади, холос. Ҳаттоки пашшага фаҳм-фаросат ва ақл битиб, унга: «Биласанми, сени
яратган зотда на қанот, на қўл, на оёқ йўқ, устига-устак у уча олмас, деб айтилса, дарҳол у
буни инкор этиб, шундай деган бўларди: «Мендаги бу нарсаларга ўзи муҳтож бўлган зот
қандай қилиб мени яратсин? Буни тасаввур қилиш қийин. Унда мендагидек қанот бўлмаса,
озгина замон ҳам уча олмайдими ёки у менинг Холиқим ва Мусаввирим бўлса-ю, унда меникига
ўхшаш аъзо ва хусусиятлар бўлмайдими?» Кўпчилик ақл эгалари Аллоҳ хусусида мана шу
пашшадек фикрлайди. Албатта инсон ўта жоҳил, золим ва кофирдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло
анбиёлардан бирига ваҳий юбориб деди: «Бандамга менинг сифатим хабарини берма. Чунки
улар мени инқор этадилар. Аммо сен улар фаҳмлайдиган даражада хабар бер».
Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларига шу жиҳатдан қараш хатарли бўлгани учун шариат
одоби ва солиҳ зотлар бундай фикр йўлига шўнғиб кетмасликни буюради. Бундан кўра,
иккинчи мақомга ўтайлик. Бу мақом Аллоҳнинг яратувчилиги, қазойи қадари, тенгсиз-ажойиб
санъати ва ғаройиб ишларига назар солишдан иборат. Албатта бу ишлар унинг жалолияти,
кибриёси, поклиги ва ҳар қандай нуқсондан юксак эканига далил бўлади. Шунингдек, Ул
зотнинг илм-ҳикмати мукаммал, хоҳлаган ишни бажариши ва қудрати улуғлигига далил бўлади.
Шундай экан, унинг сифати ва аломатларига назар солиш билан кифояланиш энг тўғри йўлдир.
Дарҳақиқат, биз қуёш нури тушиб, ёришган ерга қарай олгандек, Аллоҳнинг зоти ва сифатига
назар сола олмаймиз. Бундан ой ва бошқа юлдузлар нурига нисбатан қуёш нури кучли ва
ёрқин деган фикрга келамиз. Чунки ернинг ёришиши айнан қуёш нури асар-таъсиридан бўлиб,
бу асар-таъсир бир Муассир борлигига гувоҳлик беради. Агар Муассирни кўришлик иложи
бўлмаса ҳам. Оламдаги барча мавжудот Аллоҳ таоло қудрати асаридан бир белги-аломатлар ва
У зотнинг нурларидан бир нурдир...
Худди шундай ҳаракатлар ҳам бир Фоил сифатларини кўришимиз учун воситадир. Ҳақнинг
тажаллий нуридан узоқлашгандан кейин ҳаракат воситаси туфайли кўзлар қамашмайди. Бу эса
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Аллоҳ яратган махлуқлари тўғрисида тафаккур қилинглар ва
Аллоҳ таолонинг зоти тўғрисида тафаккур қилманглар», деб айтган сўзларининг сиридир.