кррнида) маълум муддатгача. (Мурсалот сураси, 20-22 оятлар)
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
16
Аллоҳ таоло деди:
Инсон (кофир), Биз уни нутфадан (бир томчи шаҳват сувидан) яратганимизни,
энди эса у бирданига (Ўзимизга) ошкора хусумат қилувчи бўлиб қолганини
кўрмадими?! (Ёсин сураси, 77-оят)
Аллоҳ таоло деди:
Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, (оталик ва оналик сувларидан) аралаш
бир нутфадан яратдик. Бас, уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик. (Инсон сураси, 2-
оят)
Шундан кейин сенга қандай қилиб нутфани лахта қон, лахта қонни музға, музғани
суякларга айлантириб қўйганини билдирди.
Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик. Сўнгра уни (инсон
наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик. Сўнгра (бу)
манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас,
парча гўштни суяклар қилиб яратиб, (бу) суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга
жон киритиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик.
Яратувчиларнинг энг гўзали — Аллоҳ баракотлидир! (Муъминун сураси, 12-14 оятлар)
Улуғ китобда нутфа зикрини такрор қилиш нутфа лафзини эшитиш учун эмас, балки унинг
моҳияти хусусида тафаккур қилинмай қўйилгани учун келтирилган. Энди нутфага разм сол (у
бир томчи ифлос сув бўлиб, бир соат ўз ҳолига қўйиб қўйилса, сассиқ ҳидидан хонанинг ҳавоси
айнийди ва атрофга бадбўй тарқайди). Қандай қилиб Роббулларбоб шу нутфани «сулб»(ота
пуштикамари) ва «тароиб»(она кўкраги)дан чиқарди? Қандай қилиб эркак билан аёл қалбига
муҳаббат ва мойилликни солди? Қандай қилиб иккисини муҳаббат ва шаҳват ришталари билан
ўраб, жимоъ қилишга йўл кўрсатди? Қандай қилиб жинсий алоқа вақтида эркакдан нутфани
чиқарди? Қандай қилиб ҳайз қонини томирлар ичкарисидан сиздириб, бачадонда тўплади?
Шуниси ажойибки, қандай қилиб нутфадан бир парча эт (гўдак)ни яратди ва уни ҳайз қони
билан суғорди-да, токи ана шу бир парча эт ўсиб-улғайиб, катта бўлгунига қадар озуқасини
етказиб турди? Қандай қилиб оқимтил тусдаги нутфани қизил лахта қонга айлантириб қўйди?
Сўнг қандай қилиб бундан музғани пайдо қилди? Сўнг қандай қилиб ҳақир ва арзимас нутфани
бир-биридан ажрамайдиган жузъ (бўлак)ларга тақсимлади ва шу нутфадан суяк, асаб, томир,
пай ва гўштга ўхшайдиган ажойиб хилқатларни чиқарди. Сўнг шу нутфа ичида зоҳирий
аъзолар — гўшт, пай ва томирларни пайдо қилди? Кейин бошни думалоқ шаклга келтириб,
керакли ўринда қулоқ, кўз, бурун, оғиз ва бошқа тешикларни ёрди. Сўнг қўл ва оёқни муайян
миқдорда чўзиб, ҳар бири учун бармоқларни ато этди. Буни қарангки, қалб, ошқозон, жигар,
талоқ, ўпка, бачадон, сийдик қопи ва ичаклардан иборат ички аъзоларни бир-бирига
туташтириб, ҳаммасини бир жойга йиғди. Ҳар қайсиси ўзига хос амални бажариши учун махсус
шакл ва махсус миқдорга эга. Бу аъзолар ичида яна бошқа аъзолар ҳам жойлашганини ўйлаб
кўр. Биргина кўзнинг етти парда (қават)дан иборат қилиб яратилгани кифоя этса керак. Ҳар
бир қат парда махсус сифат ва махсус шакл олган бўлиб, агар бир қати йўқолгудек бўлса ёки
фаолият бузилса, кўз кўриш қобилиятидан ажрайди. Агар бу аъзолардан ҳар биридаги
ажойибот ва аломатлар таърифини батафсил келтирамиз десак, бир инсон умри ҳам камлик
қилади.
Энди суякка фикрингни бур. Ваҳоланки, у кучли ва мустаҳкам жисм бўлиб, шу суяк жуда
нозик ва паст навли нутфадан қандай вужудга келтирилгани ҳар қандай ақл эгасини лол
қолдиради. Сўнг шу суяк баданни устундек тутиб туришига аҳамият бер. Ана шу суякларнинг
ҳар қайсига ҳар хил ўлчов ва шакллар ато этилган. Разм солиб қарагинки, шу суяклар ичида
катта, кичик, узун, думалоқ, ғовак, зич ва тиғиз, кенг ва нозик шаклни олганлари бор. Қачонки
инсон бутун бадани ёки бир аъзосини ҳаракат қилдирмоқчи бўлса, танасидаги суяклар турли
хил эканидан ноқулайлик сезмайди. Кўпчилик суякларни бўғинлар билан ажратиб, ҳаракатга
қулайлик яратди.
Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
Достарыңызбен бөлісу: |