Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет21/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
Энди сен инсоннинг ташқи ва ички бадани ҳамда унинг сифатларига бир назар сол. Шунда 
ҳайратинг сира тугамайдиган ажойиб бир санъатни кўрасан. Бунинг ҳаммаси бир қатра нопок 
сувга шунча мўъжизани жойлаган Аллоҳнинг санъати нақадар ажойиб эканига гувоҳлик 
бермайдими? Сен Аллоҳнинг бир қатра сувга шунчалик ишлов берганини кўриб турибсан. Аммо 
осмон мулклари ва ундаги юлдузларнинг ҳолатлари, шакллари, миқдорлари, ададлари, чексиз 
фазо бўйлаб бир қисми тўпланиб, бир қисмининг тарқалиши, ҳар хил шакл олиши, чиқиш ва 
ботиш ўрнининг фарқли бўлишида не-не ҳикматлар мавжуд. Осмон мулкидан ўрин олган ҳар 
бир заррани шунчаки яратилган ёки ҳикматдан холи, деб ўйламагин. Балки у зарра яратилиш 
жиҳатдан ҳикматлироқ, санъат жиҳатдан пухтароқ ва инсон бадани ажойиботларини 
жамловчироқдир. Балки ердаги ҳамма нарсани осмон ажойиботларига таққослаб бўлмас. 
Шунинг учун Аллоҳ таоло деган: 
(Эй, мушриклар!) Сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонларними?! 
(Биласизки) Аллоҳ уни бино қилди, қаддини баланд қилиб, битирди. Яна у 
(осмон)нинг тунини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди. (Нозиёт сураси, 27-29 
оятлар)
Энди нутфага қайтгин-да, аввало унинг ҳолати ва қайтадан бошқа бир нарсага айланганини 
тааммул қилиб кўр. Қанчалик бош қотирсанг ҳам, агар жин ва инслар тўпланиб, шу нутфага 
қулоқ ёки кўз, ақл ёки ирода, илм ёки руҳ ато этмоқчи бўлишиб, унда суяк, томир, асаб, тери 
ёки тукларни яратишга қарор қилсалар, бунга қодир бўла оладиларми? Майли, бунинг иложи 
йўқ-ку, агар Аллоҳ таоло яратгандан кейин унинг моҳияти ва қандай қилиб бу шаклни 
олганини билмоқчи бўлишса, албатта шунга ҳам ожизлик қилар эканлар. Сен қайси бир 
наққош жуда нозик дид ва фаросат билан деворга чизган инсон суратига қараб, ҳатто буни 
инсон суратига ўхшатганидан қанчалик ажабланасан. Наққош чизган суратни томоша қилган 
киши дабдурустдан худди инсонга ўхшатибди-я, деб ҳайратдан ўзини тия олмайди. Сен оддий 
бир наққошнинг санъати, маҳорати, усталиги ва зийраклигидан нақадар ҳайратдасан! 
Қалбингда шу наққошга нисбатан ўзгача бир ҳурмат-эҳтиром туясан. Шу билан бирга, сен бу 
сурат бўёқ, мўйқалам, қўл, иқтидор, илм ва ирода воситасида шу ҳолга келганини ҳам яхши 
биласан. Бундан ташқари, бу нарса фақат наққошнинг иши эмаслиги, балки ундан бошқа бир 
зотнинг иши эканини ҳам биласан. Балки наққошнинг иши бор-йўғи маҳоратини ишга солиб
деворни бўяшдай иборат эканини ҳам биласан. Баски, шунда ҳам ундан таажжубинг ва ҳурмат-
эҳтироминг асло камаймас. 
Сен илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган нопок нутфани ота пуштикамари билан она 
кўкрагига қандай жойлаб қўйилганига қарагин. Сўнг у жойдан бу нутфани чиқариб, муайян 
шакл бериб, шу шаклни чиройли ҳолга келтирди. Шундан кейин муайян тасвир ва ўлчов ҳосил 
қилиб, бир томчи сувга тириклик ато этди. Сўнг шу нутфадан ҳар хил аъзоларни яратди. 
Шу нутфанинг четларига суякни ўрнатиб, ундаги ҳар бир аъзога гўзал шакл берди, ҳар бир 
аъзонинг ичи ва ташқарисини ақл бовар қилмайдиган тарзда зийнатлади. Томир ва асабларга 
алоҳида тартиб берди. Шунингдек, бир томчи нутфа ичида унинг яшаб қолиши учун лозим 
бўлган озуқа йўлини очди. Кўргинки, бора-бора бир томчи нутфа эшитади, кўради. билади ва 
гапира олади. 
Баданга орқа (уча)ни асос қилиб қўйди, бошни ҳис-туйғуларни ўзида жамловчи қилиб 
яратди. Икки кўзни очиб, кўз пардасига тартиб берди ва
чиройли шакл, ранг ва ҳаёт ато этди. 
Сўнг кўзни тўсиб турадиган қабоқлар билан ҳимоялади. Қабоқлар кўзни қоплаб, сайқаллайди 
ва ташқаридан кирадиган гард-ғуборлардан тўсади. Сўнг кўз гавҳарига таққослаб кўрганда, 
йиҳоятда кенг ва бепоён осмонни шу кўзга сиғадиган ва кўра оладиган қилди. Шунинг ўзи ҳам 
ниҳоятда ғаройиб. Сўнг бошнинг икки чаккасида қулоқни очиб, унинг ичига товушларни тутиб 
қоладиган ва майда ҳашаротларни қайтарадиган суюқликни жойлади ва ҳар хил товушни 
тутиш учун қулоқ супраси билан ўраб қўйди. Ана шу супра товушни ҳаводан илиб олиб
ичкарига узатади ва ўрмалаб кираётган майда ҳашаротларни пайқайди. Қулоқ ичини митти 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет