Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет14/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
борлигини билса ҳам буни ўзига оғир олади. Энг ёмони шуки, кибр-ҳаволи олим қалбига сизиб 
кирган муҳлик иллатлардан нажот топмоқни ўзича хаёл қилади. У олим киши учрайдиган 
фитна катта фитна эканини қайдан билсин? У ё бундан нажот топар ва ё ҳалок бўлар. 
Авомнинг бундан халос бўлиши уни асло қизиқтирмас. 
Кимки ўзида бу иллатлар мавжуд эканини пайқаса, унга узлат қилиш ва ёлғизланиш, кўзга 
ташланишни ўйламаслик ва қанча сўралса ҳам фатводан сақланиш вожиб бўлади. 
Саҳобалар розийаллоҳу анҳумлар замонида масжид фатво бера оладиган зотлар билан 
тўла бўлса-да, улар фатво беришдан сақланганлар. Фатво берадиганлари ҳам масалани ўзидан 
бошқага жўнатишни маъқул кўрган. Ана шу вақтда инс қиёфасидаги шайтонлардан сақланиш 
лозимки, бундай қилма, бу эшик очилса, халқдан илм кўтарилиб кетади, деб айтсалар, уларга 
ислом дини мендан мутлақо беҳожатдир. Албатта бу дин мендан олдин маъмур бўлган. Мендан 
кейин ҳам шундай бўлади. Мабодо мен бу оламдан ўтсам, ислом арконлари ҳеч қачон 
бузилмайди. Дин мендан беҳожат бўлса ҳам, аммо мен қалбимни тузатишдан беҳожат эмасман, 
деб айтсин. Аммо илм кўтарилиб кетади, деган мақсадда илмни ёйиш ташвишида бўлиш айни 
жоҳилликдан бошқа нарса эмас. 
Қарангки, одамзот қўл-оёғига занжир солиниб, ҳибсхонага ташланса, илм излаш йўлидан 
оловга ташлайман, деб қайтарилсалар, мартаба ва шон-шуҳратни яхши кўриш уларни қўл-
оёғидаги занжирларни узиб, ҳибсхонадан чиқиб, тағин аввалгидек илм излаш билан машғул 
бўлишга ундар экан. Модомики, шайтон одамзотга мартабани яхши кўрсатиб турган экан, илм 
ҳеч қачон ер юзидан йўқолиб кетмайди. Шайтон эса қиёматгача мартаба ва шон-шуҳратга 
қизиқтиришдан асло тўхтамайди. 
Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек, охиратда ажр-савобдан бенасиб қавмлар илмни 
ёйиш ташвишини қилади: «Албатта Аллоҳ охиратда бирон улуш (ажр-савоб) олмайдиган 
қавмлар туфайли динга қувват беради». «Аллоҳ бу динни фожир киши туфайли қувватлайди». 
Ҳақиқий олим киши бундай фитналарга алданиб қолмаслиги лозим. Ҳаттоки қалбини обрў-
эътибор, мақтов ва ҳурмат-эҳтиромни яхши кўришдан покламагунга қадар халққа 
аралашишдан ўзини сақласин. Албатта бу иллатлар нифоқ уруғидир. Расулуллоҳ 
алайҳиссалом: «Мол ва обрў-эътиборни яхши кўриш ёмғир ўт-ўланни ундиргандек қалбда 
нифоқни ундиради», деганлар. 
Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Икки йиртқич бўринииг қўй тўдасига оралаб, келтирган зарари 
мусулмон кишининг мол ва обрў-эътиборни яхши кўргани туфайли динга келтирган зарардан 
кўп эмас». 
Обрў-эътиборни яхши кўриш қалбни тарк этиши жуда мушкул. Бунга фақат одамларга 
аралашмаслик, бу истакни қалбда зиёда қиладиган амалдан воз кечиш орқали эришиш мумкин, 
холос. 
Олим киши фикрини бу иллатлар қандай қилиб қалбига кириб олгани ва қандай қилса 
ундан халос бўлиши мумкинлигига қаратсин. Бу муттақий олимнинг вазифасидир. Аммо бизга 
ўхшаганларга келсак, ҳисоб кунига имонимизни кучайтириш тўғрисида фикр-мулоҳаза 
қилишдан иборат бўлиши керак. Мабодо салафи солиҳинлар бизни кўрганларида тўғридан-
тўғри манавилар ҳисоб кунига иймон келтирмаган, деган бўларди. Не ҳолки, амалларимиз 
жаннат ва дўзахга имон келтирган кишининг амалига ўхшамайди. Кимки бир нарсадан қўрқса, 
дарҳол ундан қочган бўларди. Кимки бир нарсадан умид қилса, дарҳол унга қараб интилган 
бўларди. Афсуски, дўзахдан қочиш деганда шубҳали-ҳаром нарсаларни ва гуноҳ амалларни 
тарк этиш эканини яхши тушунамиз-у, ҳолбуки ўзимиз унинг ичига кириб кетганмиз. 
Жаннатни талаб қилиш нафл ибодатларни кўпайтириш билан рўёбга чиқиши аниқ. 
Ҳолбуки, биз фарз амалларда сусткаш ва лоқайдмиз. Баски, бизни дунёга ҳирс қўйиш, унга 
очкўз итдек ташланиш хоҳиши банд этиб турган экан, илмдан ҳеч қандай самара ҳосил бўлмас. 
Агар бу тариқа илм излаш ёмон нарса экан, биздан кўра уламолар бундай илмдан четланишга 
ҳақлироқ, деб айтилса, кошки бизлар ҳам авом каби бўлсайдик, қачонки ўлсак, гуноҳларимиз 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет