Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
8
кўпайтириш билан ўзидаги камчиликларни тузатишга қарайди. Сўнг аста-секин Аллоҳ таоло
наздидаги маҳбуб амаллар хусусида фикр қилиш йўлини тутади. Масалан, у айтадики:
«Албатта кўз осмонлар ва ердаги мавжудотга ибрат назари билан боқиш ва Аллоҳнинг китоби
ва Расул алайҳиссалом суннатига қараш учун яратилган. Аллоҳнинг
китоби ва Расул
алайҳиссалом суннатига қараб, мен кўзимни Қуръон ва ҳадис
мутолааси билан банд этишга
қодирман, нега шундай қилмайман? Фалончи тақводор кишига ҳурмат назари билан қараб,
қалбига сурур бағишлашга ёки фалончи фосиққа
нафрат назари билан қараб, уни
гуноҳларидан тўхтатишга қодирман, нега шундай қилмайман?», дейди.
Шунингдек, қулоғи тўғрисида ҳам: «Мен бу қулоғим билан Мусҳаф, ҳикматли сўзлар, илм,
қироат ва зикрни тинглашга қодирман. Менга нима бўлганки, бундай қилмайман? Аллоҳ таоло
уни менга неъмат қилиб берган-ку, шукр қилишим учун омонат тарзида топшириб қўйган-ку?
Менга нима бўлганки, вақтимни зое кетказиш ва ялқовлик билан Аллоҳ берган неъматга куфр
келтираётирман», дейди.
Шунингдек, тили тўғрисида ҳам шундай фикрлаб, дейдики: «Мен ҳақ йўлида таълим бериш,
ваъз(насиҳат) айтиш, солиҳ кишилар қалбига муҳаббат улашиш, фақирлар ҳолини сўраш,
солиҳ Зайд билан олим Амрнинг қалбини яхши сўз билан қувонтириш орқали Аллоҳ таолога
қурбат ҳосил қилишга имконим етади. Ҳар бир яхши сўз ҳам садақа ўрнига ўтади».
Шунингдек, моли тўғрисида ҳам
шундай фикрлаб, айтадики: «Мен фалон молни садақа
қилишга қодирман. Ўзим унга муҳтож эмасман. Мабодо, муҳтож бўлсам, Аллоҳ
менга унинг
мислини ризқ қилиб беради. Агар ҳозир муҳтож бўлсам ҳам ўзимдан кўра бу молга муҳтожроқ
кишига бериб, савоб қозониш имконим бор-ку!»
Шунингдек, барча аъзолари, жамики бадани, мол-мулклари, чорва моллари, хизматкорлари
ҳамда фарзандларини ҳам бирма-бир хаёлидан ўтказади. Буларнинг ҳаммаси сабаб ва
воситалардир. Шулар туфайли Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишга қодир эканини ўйлайди.
Шулар туфайли мумкин бўлган тоат-ибодат йўлларини дақиқ фикр билан ўрганади. Бу тоат-
ибодатга тезроқ эришишда ўзига нима рағбат беришини ўйлайди.
Шу билан бирга, ниятни холис қилиш, холисликка эришиш ва амалларини риёдан поклашни
ўйлайди.
Достарыңызбен бөлісу: