Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет11/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
9
заҳотиёқ кибрни ташлаб, Аллоҳ таолога мураққаб ҳолда вафот этади. Қанча мусулмонлар 
борки, ўлим пайтидаги ҳолати ўзгариб, ёмон хотима топиб, шақий (бадбахт) ҳолда оламдан 
ўтади. 
Агар инсон кибрнинг ҳалок этувчи ва асли ҳамоқат эканини билиб олса, тавозеъли 
амалларни кўпайтириш билан бу иллатдан қутулиш тўғрисида фикр қилади. 
Агар банда ўзида таом ва тўйиб ейишга иштиёқ кучли эканини кўрса, бу ҳирс ҳайвоний 
сифат эканини фикридан ўтказиши даркор. 
Агар у таомга ўчлик ва виқоъ (жинсий алоқа)дан ўзини сақлай олса, албатта у ҳайвон 
сифати бўлмай, балки илм ва қудрат каби Аллоҳнинг ва фаришталарнинг сифатидан бўлур. 
Кимда очкўзлик ҳисси ғолиблик қилса, у бу одати билан ҳайвонларга яқинлашиб, 
фаришталардан узоқлашади. Бу иллатдан халос бўлишни ўйлаган киши ғазаб ҳақида ҳам худди 
шундай фикрга боради. Сўнг у шу иллатдан халос бўлиш чораси ва тилга олинган барча 
иллатлар хусусида мулоҳаза юритади. 
Тўртинчи тур мунжиёт амаллар бўлиб, у тавба, гуноҳларига афсус, балога сабр ва 
неъматларга шукр, хавф ва ражо, дунёга қизиқмаслик, тоат-ибодатдаги сидқ ва ихлос, Аллоҳга 
муҳаббат, шавқ, хушуъ ва тавозеъдан иборат. Биз бу ўринда ҳар бирининг сабаб ва 
аломатларини ҳам баён этдик. Банда ҳар куни қалбига зарур бўлган ва Аллоҳга қурбият ҳосил 
қилувчи сифатларни ўйлаб кўрсин. Агар у шулардан бирига муҳтожлик сезса албатта у илм 
туфайли ҳосил бўладиган ҳолат эканини билсин. Илм эса фақат фикрлаш туфайли юзага 
чиқади. Агар у ўзи учун тавба ёки надомат ҳолини хоҳласа, энг олдин гуноҳларини тафтиш 
қилиб кўрсин, тафаккур қилсин, нафсига қарши бориб, уларни ўзидан даф этсин ва қалби учун 
хатарли, деб билсин. Шундан кейин шариатда ворид бўлган таҳдид ва қайтариқларга қарасин. 
Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишини ичида ўйласин. Агар у шукр ҳолига эришмоқчи бўлса, 
Аллоҳнинг яхшиликлари, неъматлари ва уларни чиройли тарзда етказиб берилганига қарасин. 
Бундан айримларини «Шукр китоби»да баён қилган эдик. 
Агар у муҳаббат ва шавқ ҳолини хоҳласа, Аллоҳнинг улуғлиги ва гўзаллиги, қудрати ва 
мутакаббирлиги хусусида чуқур ўйласин. Бу ҳол Аллоҳнинг ажойиб ҳикмати ва ғаройиб 
санъатига назар солиш билан ҳосил бўлади. 
Агар у хавф ҳолини хоҳласа, энг олдин ўзидаги зоҳирий ва ботиний гуноҳларига қарасин. 
Ундан сўнг ўлим ва унинг сакарот (талвасаси)ини ўйласин. Ўлимдан кейин Мункар ва 
Накирнинг саволга тутиши, қабр ҳаёти ва азоби, ундаги чаёнлар ва қурт-қумурсқаларни кўз 
олдига келтирсин. Ундан кейин сур чалинган пайтдаги нидонинг қўрқинчини ҳис этсин. Ундан 
сўнг халойиқ бир жойга тўпланган пайтдаги маҳшар даҳшатларини эсга олсин. Сўнг ҳисоб 
бериш пайтидаги қитмир (арзимас) ё зиғирча амал ҳам муноқаша (баҳсли) бўлишига қарасин. 
Ундан кейин сиротнинг ниҳоятда ингичка ва қиличдек ўткир бўлишини фикрдан ўтказсин. 
Ундан сўнг олдинда чап томонга бурилса, жаҳаннам эгаларидан бўлиб қолиш, аксинча, ўнг 
томонга бурилса, абадий жаннатга тушишдек улуғ ва хатарли иш турганини ўйлаб кўрсин. 
Шуларни хаёлидан бирма-бир ўтказгандан кейин қиёмат даҳшатидан сўнг жаҳаннам ҳолати, 
даражалари, гурзилари, қўрқинч, занжир-ғуллари, заҳар-заққумлари, йиринглари ва унда ҳар 
турли азоблар бўлишини кўз олдига келтирсин. Жаҳаннам олдида забоний фаришталар саф 
тортиб туради. Бу фаришталар жаҳаннамга тушганларнинг терилари пишиб-куйиб, оғриқ-
азобни ҳис қилмай қўйганда ўрнига бошқасини алмаштириб туришади. Дўзах тубидан 
чиқмоқчи бўлганларни тағин у жойга қайтарилади. Осий ва гуноҳкорлар бу фаришталарни 
узоқдан кўрганданоқ ғазаб-қичқириқлари ва бошқа шу каби овозларини эшитадилар. Бунинг 
ҳаммаси Қуръони каримда ворид бўлган. Агар банда ражо ҳолини хоҳласа, жаннат ва ундаги 
мавжуд неъматлар, дарахтлар, анҳорлар, ҳурлар, мангу ёш болалар, абадий неъмат ва мангу-
барқарор мулкка қарасин. 
Шунингдек, ёмон иллатлардан покланиш ва маҳбуб ҳолатларни пайдо этадиган фикр иўли 
ҳам шундай. Бундай сифат ва ҳолатни ўзида жамлаган Қуръонни тафаккур қилиб ўқишдан 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет