Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com кутубхонаси
6
чақмоқтоши – фикр ҳам икки илмни бир-бирига «уриштиради». Тош темирга қай тариқа
урилса, фикр шу икки илмни ўзига хос усулда бирлаштиради. Темирдан учқун пайдо
бўлганидек илм нури пайдо бўлади. Худди ўтдан сачраган нур воситасида кўриш сезгиси
ўзгариб, мубҳам нарсани кўрганидек, қалб ҳам илм нури туфайли ўзгариб, мойил бўлмай
турган нарсага мойил бўлади. Шундан сўнг аъзолар қалб ҳолининг
тақозосига биноан амал
қилишга киришади. Бу ҳол худди зулмат ва қоронғуликда кўрмаётгани учун юра олмай турган
кишининг ҳаракатни бошлаганига ўхшайди. Демак, фикр самараси илм ва ҳолдан иборат,
илмларнинг эса ниҳояси йўқ. Ҳар доим ўзгариб турадиган қалб ҳолини билишнинг эса имкони
йўқ. Шунинг учун ҳар бир мурид (фикр йўлини тутган киши) фикр йўллари, унинг пайдо бўлиш
ўрни ва нима хусусда тафаккур қилишни билмоқчи бўлса, у бунга қодир бўлолмайди. Чунки
фикрнинг пайдо бўлиш ўрни чекланган нарса эмас ва фикр самараси ҳам беҳад ва чексиз. Ҳа,
биз диний илм масалалари ва соликлар мақомати, яъни ҳоллари
билан боғлиқ равишда
фикрнинг пайдо бўлиш ўрнини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Бу нарса умумий таҳлилдан иборат
бўлиб, албатта бунинг тафсили барча илмлар шарҳини талаб қилади.
Достарыңызбен бөлісу: