Шиллиқ қаватни эркин кўчириш қовоқ ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларининг деформация ва нуқсонларини бартараф этишда қўлланилади. Шиллиқ қават лунж ёки пастки лабдан олинади.
Ёғ тўқимасини эркин кўчириш кам қўлланилади, чунки бу тўқима ўтқазилгандан сўнг сезиларли даражада кичиклашади ва кўпинча бундай ҳолларда чандиқланиш жараёни ривожланади.
Нервларни эркин кўчириш мимика мушаклари параличларида муваффақиятли қўлланилади (А. И. Неробеев).
Комбинацияланган трасплантатларни эркин кўчириш.
Комбинацияланган трансплантатлар деб, турли тўқималарни ўз ичига олувчи блокли трансплантацияга айтилади. Бунга бурун қанотлари нуқсонининг қулоқ супрасидан олинган эркин тўқимаси билан ўтказилган Суслов пластикаси мисол бўлади (Расм 120).
Расм 120. К. П. Суслов бўйича бурун қанотини тиклаш операцияси (операция чизмаси, операциядан олдинги ва кейинги ҳолат).
Охирги йилларда тиклов хирургиясида комбинацияланган трансплантатларни ўтқазишда микротомир анастомозларини қўллаш усуллари ҳам амалиётга киритилган (тери, тери ости клетчаткаси, мушак, керак бўлганда суяк тўқимасини ҳам ўз ичига олган) (А. И. Неробеев, Мак - Keen).
Суяк пластикаси. Пастки жағнинг суяк пластикаси ХIХ асрдан бошлаб ривожлана бошлаган. Бундай операциянинг биринчи босқичида пастки жағ қиррасидан ёки қўшни соҳалардан аутотрансплантат суяк олиниб, пастки жағ нуқсони соҳасига узун озиқлантирувчи оёқчалар орқали ўтқазилган. Уни суяк трансплантати билан бириккан тери-мушак лахтаги билан қоплашган. Бундай операцияни биринчи марта А. Bardenhener (1892) ўз тажрибалари орқали амалга оширган. У саркома туфайли ўтказилган резекциядан сўнг ҳосил бўлган пастки жағ нуқсонини пешона соҳасидан олинган суяк трансплантати ёрдамида бартараф этган. Шу вақтнинг ўзида А. Wildt (1892) пастки жағ остеопластикасида ўмров суягидан тайёрланган озиқлантирувчи оёқчали трансплантатдан фойдаланган, лекин бу операциялар натижаси бўйича ҳеч бир маълумот берилмаган. А. Wolfler (1892) эса пастки жағ нуқсонини бартараф этиш мақсадида курак суягидан олинган узун оёқчали трансплантатдан фойдаланиб кўрган. Бундай трансплантатларнинг аксарият қисми некрозга учраганлиги сабабли, улар амалиётдан чиқариб ташланган. Кейинчалик, майдони жиҳатдан унча катта бўлмаган пастки жағ нуқсонларининг ўрнини – пастки жағнинг ўзидан олинган оёқчали трансплантат ёрдамида тўлдириш усули амалиётга киритилди (Дьяконов П. И., 1897; Дешин А. А, 1897; Bardenhener, 1896; Kranse, 1904).
ХIХ аср бошида пастки жағ аутопластикасида янги йўналиш очилди: бунда пастки жағ нуқсонини бартараф этишда эркин суяк кўчириш усулидан фойдаланиш мумкинлиги исботланди. В.И.Зверьков 1900 йилда асептик шароитда энгак соҳасидаги нуқсонни қарама-қарши томондан арралаб олинган 4см. узунликдаги аутотрансплантат билан бартараф этди. Аммо бирламчи пластика усули ўтказилганда трансплантатнинг йиринглаши ва секвестрацияси натижасида аксарият ҳолатларда ижобий натижалар олинмади. Бундан эса, жағ суягининг эркин аутопластикасини фақатгина иккиламчи операциядагина қўллаш мумкин, деган хулосага келинди.
В. М. Зиковнинг иккиламчи остеопластика усулини ишлаб чиқишда операция майдони ва трансплантат асептикасига қатъий эътибор берганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шундан сўнг баъзи хирурглар пастки жағнинг иккиламчи суяк аутопластикасида катта болдир ва қовурға суякларидан олинган трансплантатларни эркин кўчириб ўтқазишга киришдилар. Остеопластиканинг бу даври қарийб 25 йилни ўз ичига олади. Пастки жағ суяги пластикасида аутоген трансплантатлар қуйидаги 2 усулда қўлланилган: суякни бир вақтда эркин кўчириш ва биологик усулда тайёрланган трансплантатни икки босқичда кўчириш. Пастки жағ суяк пластикасининг ижобий натижа билан тугалланишида жағ фрагментлари ва трансплантатнинг бир-бирига мустаҳкам боғланиши муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, С. С. Тигерштедт томонидан таклиф этилган (1916), кейинчалик эса мукаммаллаштирилган турли тиш усти алюминли шиналаридан юқорида қайд этилган мақсадда фойдаланиш улкан ижобий натижа берди. (Лимберг А. А. 1923; Ванкевич М. М. 1924; Рауэр А. Э. 1932).
Пастки жағ суяк пластикаси усулларининг энг ривожланган даври Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларга тўғри келади. Турли лаборатория ва олиб қўйилувчи юқори жағ шиналарининг пайдо бўлиши операция натижаларини яхшилаш имконини яратди. Шундан сўнг, бора-бора модификацияланган (Ю. И. Бернадский, 1957; Я. И. Збарж, 1957; В. И.Уваров, 1958) оғиздан ташқари аппаратлар кенг тарқала бошлади. Бундан ташқари, суяк бўлаклари фиксацияси учун металл пластинкалар ишлаб чиқилди (Б. Л. Павлов, 1959). Пастки жағ бўлаклари фиксациясининг замонавий турлари ишлаб чиқилиши натижасида суяк пластикаси усулларининг соддалаштирилишига ҳамда трансплантатнинг функционал босим остида қимирламаслигига эришилди. Ўтказилган суяк пластикаси операцияларининг хулосаларига кўра, аутоқовурғалардан фойдаланилганда ижобий кўрсаткич 90% дан ортиқ ҳолатларда кузатилди. Пастки жағда ўтказилган аутопластика усуллари натижаларининг таҳлили, барча аутотрансплантатларнинг ижобий остеопластик хусусиятлари билан бир қаторда, айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини кўрсатди, масалан:
трансплантатни олиш бемор организмига қўшимча жароҳат етказиши мумкин;
хар доим ҳам керакли шакл ва ўлчамдаги трансплантатни олиш имкони йўқлиги ҳамда ижобий эстетик натижага эришиб бўлмаслиги.
Жағ нуқсонини бартараф этиш муаммосини ечишнинг бошқа бир жадал йўналиши – брефосуяк трансплантатидан фойдаланишдир. Маълумки, эмбрионал тўқималар регенерация жараёнини юқори даражада кучайтириш хусусиятига эга, уларда яққол ифодаланган антигенлик хусусияти йўқ бўлиб, қайта тикланиш вақтида суяк аутотрансплантатга алмашинмайди.
Брефосуякдан олинган трансплантатнинг антигенлик хусусияти тайёрланган ҳомиланинг муддатига боғлиқ, чунки эмбрион суягида сувда эрувчи оқсил-антигенлар катта ёшдагиларга қараганда кўпроқ бўлиб, эрта эмбрионал даврида олинган тўқималар жуда тез сўрилади (А. Н. Окулова, 1961). Шу боисдан, мазкур хусусият трансплантацион материални қўллаш имкониятини чеклайди.
Хирургик стоматология амалиётида формалинга тўйинтирилган трансплантатлар кенг қўлланилади. Н.Н. Бажанов ва Г.П. Тер - Асатуров (1979), П. Г. Сисолятин (1979) лар бу турдаги трансплантатларни остеомиелит ва бошқа инфекция касалликлари туфайли юзага келувчи нуқсонларни тиклашда ишлатиш мақсадга мувофиқ, деб таъкидлайдилар. Бунда формалиннинг микробларга қаршилик кўрсатиш хусусияти муҳим роль ўйнайди. Н.А. Плотников (1979) маълумотига кўра, формалинга тўйинтирилган трансплантатдан фойдаланилганда, операциядан сўнгги дастлабки даврда юмшоқ тўқимада кучли шиш кузатилади.
Стоматологияда декальцинацияланган суяк матриксини қўллаш имкониятини Н. И. Винников (1981) исботлаган ва у бу материал билан суяк бўшлиғини тўлдиришда яхши остеогенетик самарага эришган. Ундан ташқари, Мilier ва Emminga (1979) лар декальцинацияланган матриксдан альвеоляр ўсиқ пластикасида самарали фойдаланганлар.
Олимларнинг фикрича, трансплантат ўтказилган соҳа унга ҳос бўлмаган функционал таъсирлар натижасида (масалан, майдаланган қовурға ёки ёнбош суягининг тожидан олинган майда пластинка пастки жағ суяги соҳасига ўтқазилганда) секин-аста қалинлашиб, ёнидаги соҳалар қалинлигини олади. Ва, аксинча, трансплантат функционал таъсирлар кам бўлган соҳага (масалан, бурун-бел соҳасининг териси остига) ўтқазилган суяк аста-секин сўрила бошлайди ва бутунлай сўрилиб кетади. Турли катталикдаги ва шаклдаги пастки жағ нуқсонлари суяк трансплантатларини ўтқазиш натижасида бутунлай бартараф этилади. Бунда функция тикланади ва яхши косметик натижага эришилади.
Ҳозирда барча давлатларда амалиётга киритилган трансплантлар турини акс эттирувчи қуйидаги таснифдан кенг фойдаланилади:
Эски атамалар
|
Янги атамалар
|
Илова
|
Аутотрансплантация
|
Аутотрансплантация
|
Шахсий тўқима ёки аъзоларни ўтқазиш, битта одамда унинг ўзидан олинган органларни битта соҳадан иккинчи соҳага ўтқазиш.
|
Гомотрансплантация
|
Аллотрансплантация
|
Иккита бир турдаги, генетик жиҳатдан ҳар хил бўлган организм орасида тўқималар ўтқазиш: одамдан – одамга; қуёндан – қуёнга.
|
Изотрансплантация
|
Изотрансплантация
|
Бир тухумли, генетик бир хил бўлган эгизакларда тўқималар ўтқазиш.
|
Гетеротрансплантация
|
Ксенотрансплантация
|
Ҳар хил турдаги организмлар орасида тўқималар ўтқазиш: ҳайвондан–одамга, итдан–қуёнга.
|
Аллотрансплантация
|
Экстрансплантация
|
Сунъий материалдан фойдаланиш (металл, пластмасса ва бошқа протезлар)
|
Гомостатик трансплантация
|
Аллостатик трансплантация
|
Каркас вазифасини бажарадиган, тирик бўлмаган трансплантат ўтқазиш. У сўрилганда реципиентнинг янги тўқимаси билан ўрин алмашинади.
|
Гомовитал трансплантация
|
Алловитал трансплантация
|
Ўтқазилгандан кейин мослашиб, ўз тириклигини сақлайдиган аъзони ўтқазиш (масалан, юрак, буйракни ўтқазиш).
|
Достарыңызбен бөлісу: |