Viii боб. Юз-жағ соҳаси тиклов жаррохлиги



бет8/8
Дата06.06.2023
өлшемі1,8 Mb.
#99288
1   2   3   4   5   6   7   8
Байланысты:
VIII БОБ

Аллотрансплантат ёрдамида ўтказиладиган суяк пластикаси.Кейинги йилларда ўтказилаётган аллопластика усуллари орасида, айниқса, ўликнинг пастки жағидан олинган лиофилизацияланган аллотрансплантатдан фойдаланиш алоҳида ўрин эгаллайди (Расм 123). Лиофилизацияланган пластик материални хона ҳароратида узоқ муддат сақлаш ва у ёқ – бу ёққа олиб юриш (транспортировка қилиш) мумкин. Лиофилизация усулининг асоси – вакуум шароитида аввалдан музлатиб қўйилган тўқимадаги сувни сублимация қилишдан иборатдир. Тўқимани сувсизлантиришга ундаги ва атроф муҳитдаги сув буғи концентрациясини бир хил шароитда ушлаб туриш орқали эришилади.
Тўқима бундай усулда қуритилганда оқсиллар денатурацияга учрамайди. Тайёрланаётган маҳсулотнинг қолдиқ намлиги лиофил қуритиш усули ва аппаратурага боғлиқ бўлиб, бу, ўз навбатида, трансплантат сифатига ва операция натижасига жиддий таъсир кўрсатади.
Ауто- ёки аллотрансплантат билан комбинацияланган суяк пластикалари. Пастки жағ нуқсонларини суяк трансплантатлари ёрдамида бартараф этиш операцияларининг муваффақиятли якун топиши трансплантатни қабул қилувчи майдон ҳолати, нуқсон ўлчами ва трансплантат тури сингари қатор омилларга бевосита боғлиқдир.

Расм 121. Пастки жағнинг тана қисми нуқсонини калла суяги гумбазидан/ олинган қаватли аутотрансплантат билан бартараф қилиш.
Пастки жағ нуқсонларининг иккиламчи суяк пластикаларида, амалиётда ўтказиладиган операция учун кўпинча, айниқса шу соҳада нур терапияси ўтказилган ёки қабул қилувчи майдон Филатов бандидан тайёрланган бўлса, ноқулай шароитлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда трансплантатни қабул қилувчи майдонда қон билан яхши таъминланмайдиган чандиқланган тўқима пайдо бўлиб, бу, ўз навбатида аллотрансплантатдаги алмашинув жараёнларининг секин ўтишига ёки умуман амалга ошмаслигига сабабчи бўлади. Оқибатда, трансплантат тўқимасининг янги ҳосил бўлаётган суяк тўқимаси билан ўрин алмашмасидан олдин сўрилиб кетиши кузатилиши мумкин. Пастки жағдаги катта нуқсонларда кўпинча аутосуякдан фойдаланиш тавсия этилади, бироқ кўпгина ҳолатларда трансплантатнинг етарли мустаҳкамлигини сақлаган ҳолда, унга керакли шаклни беришга эришиб бўлмайди.



Расм 122. Қаватли қовурға билан нуқсонни бартараф қилиш.
Бундай муаммони ечиш мақсадида бир қатор муаллифлар аллоаутотрансплантация усулидан фойдаланишни тавсия этадилар. Бунда пастки жағ аутотопик аллотрансплантати ғоваксимон аутотрансплантат билан биргаликда комбинацияланган суяк пластикаси ўтказилади. Аллосуяк бундай ҳолатда каркас вазифасини бажариб, регенерация жараёнларига аутотрансплантатдан сўнг қўшилиб кетади. Мана шундай бирикма ҳолида ишлаш нафақат ауто - , балки аллотрансплантатга ҳам тўлиқ регенерат ҳолатига ўтишга ёрдам беради.



Расм 123. ЧПЖБ тўлиқ аллотрансплантати (бўғим блоки) пастки жағнинг ён қисми ва ўсиғи билан.

Бу йўналишда Н. А. Плотников, А. А. Никитин ва П. Г. Сисолятин ўзларининг амалий тажрибалари орқали яхши натижага олиб келувчи бир қатор операция турларини кўрсатиб ўтишган (Расм 124).


Шунингдек, пастки жағ танаси ва шох қисмларидаги нуқсонларини бартараф этишда юз-жағ жаррохлиги кафедраси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган шиша кристалл (биоситалл) материалидан кенг фойдаланилмоқда (Э.У. Маҳкамов, Ш.Ю. Абдуллаев)


Расм 124. ЧПЖБнинг шакл бузилиши билан кечадиган артроздаги аллопластикаси: а) шакл бузилишли артроз; б) бўғим ўсиғи резекция қилинган, аллотрансплантат учун жой тайинланган; в) нуқсон бўғим пастқи қисми аллотрансплантати билан бартараф қилинган (ярим бўғим).

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет