Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: дунё адабиётшунослигида фольклор ва ёзма шеърият муносабатларини
тадқиқ этиш алоҳида йўналиш сифатида илмий аҳамият касб этиши ХХ
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти мисолида далиллаб берилган;
ўзбек адабиётшунослиги ўзбек фольклоризмини алоҳида ижодкорлар ва
даврлар асосида тадқиқ қилиши, ўзбек фольклоризми нафақат ўз
адабиётимизда, балки таржима асарларда мавжудлиги фольклор ва ёзма
шеърият муносабатларининг кенгайтирилиши зарурлигини кўрсатиши
асослаб берилган;
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти Ватан мустабидлар қўлида
эканини, истиқлолни қўлга киритиш орзусини фольклор кўмагида
ифодалагани аниқланган;
халқ мақолининг оддий фольклоризмга айланиб, шеърий асар
композициясида муҳим ўрин тутиши, бир мақол турли шоирлар шеърларида
турлича поэтик вазифа бажариши, мураккаб фольклоризмнинг бадииятдаги
ўрни кўрсатилган;
шоир ва давр шеърияти услубида фольклор таъсири сезилиб туриши,
шоир ва давр фольклоризми борлиги адабиётшунослик учун янги илмий-
назарий маълумотлар бериши ҳақидаги хулосалар ярим асрлик шеърият
мисолида исботлаб берилган;
сув, олов, ўсимликлар билан боғлиқ образларнинг фольклордан ёзма
шеъриятга кўчиши жараёнида уларнинг маъно кўлами кенгайгани очиб
берилган;
кенжа ботир, от каби образлар фольклордан замонавий шеъриятга
кўчганда ўзбек халқига хосликни, мардлик, жасорат, ватанпарварлик
туйғуларига вобасталикни ифода этгани ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек
шеърияти негизида далилланган;
мифологияга хос хусусиятларнинг фольклор орқали ёзма шеърият
ривожига таъсир кўрсатиши билан боғлиқ илмий хулосалар адабиётшунослик,
ўзбек адабиёти, ҳозирги адабий жараён каби фанлардан яратиладиган дарслик
ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган;
ўзбек фольклори ютуқларидан тўйинган ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек
шеърияти ёш авлоднинг маънавий камолотини таъминлашда, миллий
12
мафкурамизнинг,
жамиятнинг
ахлоқий-эстетик,
маънавий-маърифий
такомилида муҳим аҳамият касб этиши аниқланган.