Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқотнинг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаси



Pdf көрінісі
бет6/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Тадқиқотнинг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаси 
илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация Бухоро давлат 
университети илмий-тадқиқот режасининг ўзбек адабиёти кафедрасида олиб 
борилган Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий 
анъаналари синтези” (2012-2016) фундаментал давлат гранти лойиҳаси 
доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти 
бадиий тараққиётида фольклорнинг ўрни, фольклор орқали мифологиянинг 
таъсири масаласини тадқиқ этишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари. Мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги 
вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилди: 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти ва фольклор 
муносабатларининг анъанавий ҳамда ўзига хос жиҳатларини қиёслаш орқали 
кўрсатиб бериш;
фольклоризмларнинг ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиий 
такомилидаги роли, бадиий вазифаларини белгилаб бериш; 
фольклоризмнинг ижодкорлар услубига таъсири масаласи, халқ ижодига 
алоқадор жанр, образ, мотив, ритм кабиларнинг бадиий қайта ишланишига, 
ёзма адабиёт билан фольклор алоқасига хос эстетик қонуниятларни очиб 
бериш; 
фольклорнинг шоир услубига таъсирини ойдинлаштириш орқали 
услубдаги, халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб давр шеърияти услубининг 
юзага келишидаги ўзига хосликни ёритиб бериш;
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида юзага келган адабий алла, 
адабий ёр-ёр, адабий топишмоқ, шеърий латифа бадииятини очиб бериш
8
Абсамиев Х.Проблемы традиции и новаторства в узбекской поэзии 60-70 годов: Автореф.дисс… 
канд.филол.наук. – Ташкент, 1986; Йўлдошева М. Ҳозирги ўзбек модерн шеъриятининг асосий хусусиятлари: 
Филол.фан.номз...дисс.автореф. – Тошкент, 2004; Қувватова Д. ХХ аср иккинчи ярми ўзбек достончилигининг 
тараққиёт хусусиятлари: Филол.фан.д-ри.дисс...автореф. – Тошкент, 2016; Мирзаева З. ХХ аср ўзбек 
адабиётининг Америкада ўрганилиши: Филол.фан.д-ри.дисс...автореф. – Тошкент, 2017. 
9
Жумабоева Ж. ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати: Филол.фан.д-ри.дисс...автореф. – 
Тошкент, 1999; Ашурова Г. Абдулла Орипов шеъриятида анъана ва бадиий маҳорат: 
Филол.фан.номз...дисс.автореф. – Тошкент, 2008. 
10
Акрамов Б. Проблема поэтического образа в современной узбекской лирике (60-е-80-е годы): 
Автореф.дисс…д-ра филол.наук. – Ташкент, 1991; Қосимов Я. Ўзбек шеъриятида поэтик фикрнинг 
янгиланиш жараёни: Филол.фан.номз...дисс.автореф. – Тошкент, 1993; Қурбонбоев И.А. 90-йиллар ўзбек 
шеъриятида образлилик: Филол.фан.номз...дисс.автореф. – Тошкент, 2005. 
11
Раҳимжонов Н. Истиқлол ва бугунги адабиёт. – Тошкент: Ўқитувчи НМИУ, 2012. – 328 б.; Жабборов Н. 
Замон. Мезон. Шеърият. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2015. – 304 б. 


10 
мифологияга мансуб сув ва олов атрибутларининг фольклор орқали ёзма 
шеъриятга кўчиши жараёнида образга айланиши ва бу образларнинг
бадииятга таъсири қонуниятларини белгилаб бериш; 
оғзаки ва ёзма шеъриятда қўлланган дарахт образини ўзаро қиёслаш, 
олма, олча, тут каби дарахтларнинг поэтик вазифаларини; бойчечак, бинафша, 
лола каби гуллар образларининг рамзий маъноларини; оғзаки ва ёзма 
шеъриятда қўлланган кенжа ботир, от образларининг ўзига хослигини 
кўрсатиб бериш.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет