7
ҳодиса экани, образлар олами, бадиий асар қурилишидаги бадиий деталлар
сингари унсурларнинг маълум бир ижтимоий тизимга хизмат қилгани, янги
ўзбек шеъриятининг ҳам ижтимоий, ҳам эстетик ҳодиса экани (Universitu of
Texas), ХХ аср ўзбек шеърияти табиатининг тубдан ўзгаришига жамият ва
инсон муаммоларидаги ўзига хослик сабаб бўлгани, ХХ асрнинг иккинчи ярми
ўзбек шеърияти юз йиллик
шеъриятнинг бир қисми сифатида, шунингдек,
даврларга бўлиниб, турли томонлама текширилгани (Ўзбек тили, адабиёти ва
фольклори институти), бу давр шеъриятининг тараққиёт тамойилларига доир
жиддий
назарий
хулосалар
чиқарилгани,
бу
хулосалар
адабиётшунослигимизни шеъриятнинг ривожига, ғоявий-бадиий таҳлилига
оид янги қарашлар билан бойитгани (Алишер Навоий номидаги Тошкент
давлат ўзбек тили ва адабиёти университети) аниқланган.
Дунё адабиётшунослигида ХХ аср ўзбек шеърияти, унинг ўзига хос
хусусиятлари,
унга мифологиянинг, фольклорнинг таъсири сингари устувор
йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда: ХХ аср, жумладан, шу
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятининг ўзига хосликлари, шеър шакли ва
мазмунида юз берган ўзгаришлар моҳиятини кўрсатиб бериш; оддий ва
мураккаб фольклоризмнинг оғзаки ҳамда ёзма адабиёт муносабатлари
ҳосиласи экани; фольклоризмларнинг шеърият композициясида,
шакл ва
мазмуни мукаммаллашувида тутган ўрни; фольклоризмнинг шоир услубига
таъсири натижасида шеъриятда образлар ранг-баранглашгани, ҳажв
кучайгани; давр шеърияти услубида фольклорга хос ифода усули, ритм, сюжет
синтези бўртиб кўрингани; фольклордан ёзма шеъриятга алла, ёр-ёр,
топишмоқ, латифа жанрлари ўзлашгани, бу жараёнда фольклор ва ёзма
шеърият хусусиятлари синтезлашиб кетгани; дунё
мифологияси фольклор
орқали ёзма шеъриятга таъсир ўтказиб келаётгани, натижада ўзбек
шеъриятининг поэтик ифодаси бойиб бораётгани.
Достарыңызбен бөлісу: