349
моҳиятан равишдош эканлиги тадқиқотда изоҳланган
1
. Бундан ташқари,
сифатдошнинг феъл майл/замон шакли билан алоқаси туркийшуносликда
кенг ўрганилган. Поляк тилшуноси В.В.Котвич томонидан «феълнинг
барча тусланмаган шакли тарихан сифатдошдан келиб чиққан» деган фикр
ҳам билдирилган эди
2
. Н.А.Баскаков бу фикрнинг туркий тилга ҳам хос
эканлигини эътироф этди
3
. Шу сабабга кўра, сифатдош феъл шакли
тизимида биринчи ўринга қўйилган.
Равишдош шаклини бу сиранинг бошида қўйишда ҳам маълум бир
асос бор. Равишдош феълнинг кесим шаклига маъно ва вазифа жиҳатидан
жуда яқин туради. Туркий тилда от ва сифат анча ривожланган бўлиб,
«гибрид» сўз сифатида баҳоланувчи сифатдош ва ҳаракат номи феълдан
анча узоқлашса, равиш унчалик ривожланмаганлиги сабабли, равишдошда
«гибрид»лик унча сезилмайди, яъни феъллик маъно ва вазифаси унчалик
қоронғулаштирилмайди. Феъллигини анча сақлаб қоладиган шакл
сифатида равишдош тизим бошига қўйилган.
Айтилгандан келиб чиқиб, феълнинг ўзгаловчи категорияси
элементини қуйидаги тартибда жойлаштириш маъқул деб топилди:
Равишдош
Сифатдош
Ҳаракат номи.
Бу тартиб тизимда феъллик маъно ва вазифасининг камайиши, яъни
шаклнинг луғавий маънога таъсирининг кучайиши ва синтактик
қобилиятнинг кучсизланиб бориши даражасини кўрсатиб беради.
Достарыңызбен бөлісу: