344
Мавжуд адабиётда бу шаклнинг маъновий жиҳатдан фарқланмаслиги
айтилади. Аммо мазкур шаклнинг барчасига нисбатан бирдек ёндашиш
ҳам мунозарали бўлганлиги боис, ҳар бир шаклнинг бу тизимдаги ўрни
ҳақида алоҳида тўхталамиз.
-(у) в
шакли.
-(у) в
кўрсаткичи ҳаракат
номининг тарихий шакли
бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида унумли ва кенг истеъмолли аффикс
сирасига киритилмайди. Мавжуд адабиётда
1
мазкур шакл “ҳаракат номи
сифатида
-(и)ш
формасига нисбатан анча кам қўлланади. Бу вазифада
қўлланган ўринда ҳамма вақт -(
и
)ш аффикси
билан ясалувчи формани
ишлатиш мумкин...” деб таърифлаб ўтилади.
-(у)в
шаклининг моддий қисм
луғавий маъносига таъсири кучайиши натижасида, феъл сўзшаклдаги
ҳаракат/ҳолат белгиси, умуман, феъллик йўқолиш даражасига келиб,
нутқда от лексемага хос хусусиятни намоён қилади ва бундай шаклли
айрим ҳаракат номи бутунлай отга кўчади:
тинтув, қидирув, ёзув, сайлов,
ўқув
ва бошқа. Шунинг учун биз бу шаклни ҳаракат
номи шакли
тизимидан чиқариб уни тарихий ҳодиса сифатида баҳолаймиз, аниқроғи,
бу шакл ҳозирги кунда сўзшакл ҳолида отга кўчган - от лексемага
айланган.
Достарыңызбен бөлісу: