345
-ганлик
шакли.
-
ганлик
кўрсаткичининг ҳаракат
номи шакли
эканлиги мунозарали бўлиб, саноқли тилшуносгина унга ҳаракат номи
шакли сифатида қарайди. Бу шакл жонли нутқда деярли ишлатилмайди.
Тарихан ҳаракат номи ва сифатдош фарқланмаслиги натижасида вужудга
келган. Чунки, тарихан сифатдош ва ҳаракат номи (луғавий)шакл ҳосил
қилишига кўра эмас, гапдаги вазифасига қараб ажратилган. Ҳақиқатдан
ҳам, исталган субстантизацияга учраган сифатдош шакли ҳаракат номи
маъносини воқелантиради: 1.
Ўз с у й г а н и н г ўзингга сулув
(Мақ.).
2.
Ўчоққа олов ё қ и л м а г а н и н и энди кўрдим
(Мақ.). 3.
Бобом бўйи калта
б ў л г а н и г а зарда қилиб... лой кечиб кетаяпти
(Мақ.).
Демак,
-ганлик
шакли сифатдош ва ҳаракат номининг тарихан
умумийлиги, унинг сўз ўзгартириш ва коммуникация жараёнидагина
фарқланиши ўлароқ ҳосил бўлган шакл. Қиёсланг: 1.
У ўзини к ў р м а г а н
л и к к а (к ў р м а с л и к к а, к ў р м а г а н г а) солиб турарди. 2. Айбим,
камбағал б ў л г а н л и г и м м и !
Достарыңызбен бөлісу: