Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет34/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   303
китобим, укаси
каби сўз 
шакли қаратқич аниқловчи билан боғланади: 
унинг укаси 
бир нарса 
бўлса, 
у укаси...; У укаси
... в.ҳ. тамоман бошқа нарса. Бир нарсани 
(эгаликни) қанча кўп ранг-баранг муносабатда тадқиқ ва тавсиф қилсак, 
унинг моҳиятига шунчалик чуқурлаша борамиз. 
(
Ўн биринчи 
тамойил
). 
12- тамойил. Нарса алоқадорлигининг чексиз миқдорда ошиб 
бориши.
Бу тамойил ўз навбатида 11- тамойил билан боғлиқ. Нарса 
“мажмуи муносабат” экан, бу муносабат, алоқадорликни чеклаб бўлмайди. 
У шу қадар чуқурлаша борадики, ҳатто баъзи ҳолда биз уни кўра 
олмаймиз. Ҳатто бир-бирига ўхшаш бўлмаган, узоқда турган ҳодиса 
ўртасида ҳам алоқадорликни ҳис қилиш, англаш ҳақиқий билимга 
етаклайди. Буни ошиқ-мошиқ (парчин) буюми билан “ширин қовун” сўз 
бирикмаси орасида мавжуд бўлган ўхшашлик (алоқадорлик) асосида 
тушуниш мумкин. Ошиқ мошиққа (ёки мошиқ ошиққа) интилганидек, 
белги нарсага, нарса белгига интилади ва унинг бирикиши бир бутунликни 
– ошиқ-мошиқ ҳамда сўз бирикмасини беради. Бу икки бир-биридан жуда 
узоқда турган ҳодиса орасида ҳам умумий, ҳам алоқадор томон мавжуд 
бўлади. Ўзаро бирикиб, бир бутунлик ҳосил қиладиган ҳар қандай нарса 
ўзаро зид бўлган ҳолда бир-бирини ҳам тақозо, ҳам талаб этади. 
Жумладан, компьютернинг “монитори” ва “процессори” бирлашгандагина 
бир бутунликни ҳосил қилиши мумкин. Монитор процессорсиз,
процессор мониторсиз компьютерни (бутунликни) ташкил қила олмайди. 
13- тамойил. Тараққиёт босқичида ўтган босқич такрори. 
Бирор 
бир ҳодиса, нарса йўқки, у ўзининг зидига айланмаса. Мана шу жумла 
ушбу тамойил мазмунини белгилайди. Чунки нарса бора-бора ўзининг 
бирламчи, илк кўринишига эга бўлади. Чунончи, уруғ → ўсимлик – яна 
уруғ; капалак-личинка → яна капалак каби. Демак, нарса ҳақидаги билим 
тўғри чизиққа эмас, балки спиралсимон (айлана ичида айлана) шаклга 
қиёсланиши керак. Маълум ўринда бирлашадиган, кенгаядиган ёхуд 
узоқлашадиган айлана (фикр) тараққиётдаги нарсани (фикрни) билдиради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет