Ўзбекистон республикаси


- тамойил. Нарсанинг ўз аксига ўтиши



Pdf көрінісі
бет33/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   303
9- тамойил. Нарсанинг ўз аксига ўтиши. 
Нарса бир-бирига зид 
турган чексиз муносабатнинг йиғиндиси ҳамда ҳамма вақт тараққиёт, 
ўзгаришда турар экан, бу ҳолат нарсанинг ўз аксига – бир-бирига ўтиши 
билан боғлиқ. Демак, нарса қарама-қаршиликнинг оддий бутунлиги 
сифатидагина эмас, балки зид томоннинг бир-бирига ўтиши билан ҳам 
характерланади. Чунончи, тоза, энди узилган узум ва чириган узум (ёки 
майиз) бир-бирига зид муносабатда туради, аммо бу зидлик вақтинчалик. 
Чунки тоза узилган узум вақт ўтиши билан чирийди, яъни ўз зидига ўтади. 


75 
Демак, ушбу тамойил учинчи тамойил (нарса ўзгариш ва тараққиётда) 
билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур тамойилни ҳаётий мисол “холам” билан 
ҳам тушунтириш мумкин, яъни “холам” мен учун “хола”. У холасига 
нисбатан бунинг акси – жиян. 
10- тамойил. Нарса муносабатнинг чексизлиги. 
Нарсанинг 
алоқадорлиги чексиз. Бу тамойил ўн биринчи (нарса моҳиятига 
чуқурлашишнинг чексизлиги) тамойил билан узвий боғланган. Биз 
нарсани қанча кўп ранг-баранг муносабатда кўрсак, уни тадқиқ ва тавсиф 
қилсак, унинг моҳиятига шунчалик чуқурлаша борамиз. Дарҳақиқат, 
нарса, унинг моҳияти ҳақида бизнинг ҳукм ва билимимиз ҳамиша нисбий. 
Биз ҳеч қачон нарсанинг мутлақ моҳиятига ета олмаймиз. Ҳар бир 
ҳодисани чуқурроқ ўрганиш унинг янги-янги қиррасини очади ҳамда яна 
ҳам ўрганиш зарур эканлигини, энди янги, аввал хаёлга ҳам келмаган 
томонини очиш заруратини қўяди. Мана шунинг учун ҳам киши қанча кўп 
билса, билмаслигини уқади. Гёте Фауст тили билан: “Шунча ўргандим, 
лекин нодон эдим, нодонман ҳамон”, – деб бежиз айтмаган. 
Нарса моҳиятини англашнинг чуқурлаша бориши хусусияти ҳақида 
Демокрит V асрда қуйидаги фикрни айтиб ўтган: “Ҳақиқат (моҳият) чуқур 
қудуқнинг тубида жойлашган бўлади”. 
11- тамойил. Нарса муносабат (алоқадорлик)ининг чексизлиги
ни 
эгалик шаклида кузатиш мумкин. 
Эгалик қўшимчасининг бундай алоқадорлиги эса деярли чексиз. 
Масалан: 
1.
Бу менинг китобим. 
2.
Бу китоб меники. 
3.
Бу китобнинг эгаси мен (бу китобнинг эгаси менман). 
4.
Бу китобнинг эгасиман. 
5.
Бу китоб менинг мулким. 
6.
Бу китоб мендан. 
7.
Бу китоб менга тегишли (қарашли). 
Бу етти сирада маълум ўхшашлик мавжуд: барчаси “китоб”нинг 
“мен”га қарашлилигини ифодалайди. Бундай ҳолат деярли чексиздир ва 
ҳар бир ҳодисани чуқурроқ ўрганиш унинг янги-янги қиррасини очади. 


76 
Нарсанинг алоқадорлиги чексиз. Чунончи, ўша эгалик қўшимчаси 
келишик қўшимчаси билан узвий алоқада. Чунки 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет