99
шаклининг ҳар бири учун хос бўлган ва бу келишик шаклининг хусусий
маъносига (вариантга) нисбатан умумийлик (инвариант) мавқеида турган
умумий грамматик маъносини очишга ва шу асосда келишикнинг нутқий
қўлланишини изоҳлашга интилди.
1
Р.Якобсон қарашида келишикнинг умумий маъноси формал
логиканинг умумий мавҳум тушунчаси табиатида эди,
шунинг учун у
яхлит инвариант деб тушунилган.
2
Том маънода субстанциал тадқиқда лисоний бирликнинг умумий
маъноси яхлит инвариант сифатида эмас, балки моҳиятан зиддиятли, шу
асосда камида икки парадигмадан ўрин олувчи диалектик бирлик
сифатида тушунилади. С.Н.Иванов буни ҳар бир келишик қўшимчасида
бир-бирига зид бўлган икки маъно турининг мавжудлигида кўрди ва ҳар
бир келишик шаклида икки хил маънони ажратишга интилди.
3
Чунончи,
чиқиш ва жўналиш келишигида С.Иванов ҳаракат →
объект маъноси
билан бирга объект → ҳаракат маъноси ҳам борлиги, ҳаракат → объект
маъноси жўналиш келишигида етакчи (узуал, кенг тарқалган), объект →
ҳаракат маъноси эса қўшимча (окказионал, хусусий контекстдагина
воқеланувчи) сифатида, чиқиш келишигида эса бу муносабат аксинча
эканлигини мисолда кўрсатди. Чунончи,
орқасидан келди – уйдан келди.
Ҳ.Неъматов талқинида келишикнинг зотий моҳияти
уни икки
хил – моҳиятан зид, лекин табиатан боғлиқ бўлган маъновий ва синтактик
вазифага ажратишда намоён бўлади. Бунда ҳар
бир келишик шаклида
маъновий ва синтактик вазифа фарқланади. Жумладан, келишик
категориясининг умумий синтактик вазифаси «олдинги тобе сўзни
кейингига боғлаш» сифатида белгиланиб, келишикнинг умумий семантик
вазифаси «тобе/ҳоким сўзнинг маълум бир туркумга мансублиги, келишик
шаклидаги сўзнинг маъно жиҳатдан аниқ ёки ноаниқлиги, ҳар хил
макон/замон, бутун/бўлак муносабатининг ифодаланиши» деб қаралади.
Бу умумий синтактик ва семантик вазифа ҳар бир келишик шаклида
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан,
1989.
2
К общему учению о падеже // Якобсон Роман. Избранные работы. Составление и общая ред.
В.А.Звегинцева. –М.: Прогресс. 1985. –С. 133–176.
3
Иванов С.Н. Курс турецкой грамматики. Ч.I. -Л.: ЛГУ, 1975; Ч.II. - Л.: ЛГУ, 1974.
100
қуйидаги кўринишда келишик шаклининг умумий грамматик маъноси
сифатида воқеланади:
1. Қаратқич келишигида –
дистант жойлашган/маъновий жиҳатдан
аниқ
бўлган
Достарыңызбен бөлісу: