Ўзбекистон республикаси


Тилни ўрганишга субстанциал ёндашиш тарихидан



Pdf көрінісі
бет40/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   303
Тилни ўрганишга субстанциал ёндашиш тарихидан. 
Тил 
қурилиши тадқиқига субстанциал ёндашиш тарихини икки даврга ажратиб 
ўрганиш маъқул: 
1- давр: тил қурилиши талқинига субстанциал ёндашиш [ТҚТСЁ] 
асосининг белгиланиши; 
2- давр: тил қурилиши талқинига субстанциал ёндашиш-методологик 
тамойил сифатида. 
Диалектик тараққиётнинг умумий қонуниятидан маълумки, истаган 
турдаги янгилик инкор этилган даврда мавжуд бўлган рационал уруғ 
(самарали уруғ)нинг ривожланиши ва олдинги даврдаги янгилик, ўз даври 
учун “номеъёрий” бўлган ҳодисанинг тараққиёти ва меъёрийлашуви.
1
Шунинг учун тил қурилишини субстанциал жиҳатдан тадқиқ қилиш 
жараёни тилшуносликнинг узоқ йиллик тарихий самараси. 
Тарихий тараққиётга шундай ёндашилганда, тил қурилиши талқинига 
субстанциал ёндашишга асос бўлган ва бу тадқиқ тамойили методологик 
асос вазифасини ўташдан олдинги даврда субстанциал ёндашиш “куртаги” 
нимадан иборат бўлган? деган саволнинг туғилиши табиий. Бу асос ҳинд 
ва араб тилшунослигида ҳамда Европа тилшунослигида Ф.Бопп, 
1
Туленов Ж.,Ғофуров З. Фалсафа. Т.:Ўқитувчи, 1997. 


91 
А.Шлейхер ва хусусан Я.Гримм томонидан қўйилган “лисоний 
бирликнинг нутқдан ажратилган ҳолда ўзининг маълум бир маъноси 
борми ёки лисоний бирлик нутқда воқеланган шароитдагина маълум бир 
маъно воқелантирадими?” деган саволга жавоб билан боғлиқ. Бу саволга 
жавоб бериш учун Г.Пауль ва Г.Штейнталнинг Ҳ.Ғ.Неъматов 
монографиясида
1
келтирилган қуйидаги фикрини баён этиш кифоя. 
Жумладан, Г.Штейнталнинг шундай фикри келтирилган: “Келишик ҳеч 
қандай моддий маънога эга эмас ва фақат грамматик маъно ифодалашга 
хизмат қилади”. Г.Пауль эса бунга тамоман зид фикрни илгари суради: “У 
ёки бу келишикнинг танланиши бошқарувчи сўз билангина эмас, балки 
келишик шаклининг ўзининг маъноси билан ҳам узвий боғлиқ.” 
Демак, бу икки фикрдан англашилиб турибдики, Г.Штейнталь 
лисоний бирликнинг, жумладан, келишик шаклининг ўзининг зотий 
онтологик маъноси йўқлиги ғоясини, Г.Пауль эса, аксинча, ҳар бир 
лисоний бирлик, жумладан, келишик шакли ўзига хос маънога эга 
эканлиги ва шу маъно асосидагина нутқда воқеланиши, матн таъсирида 
ранг-баранг хусусий маъно кашф этиши ғоясини илгари суради. 
Тилшуносликда XIX асрнинг ўртасида қўйилган “Лисоний 
бирликнинг зотий маъноси борми ёки у фақат нутқда ҳосил бўладими?” 
деган муаммо ҳозирги кунгача ўзбек тилшунослигида мунозаралидир ва 
бунда икки қутб кескин ажралиб туради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет