105
у водород (Н) атомининг иккитаси билан бириккан. Демак, сув
формуласида водород икки валентли (Н
2
)дир:
О
Н
Н
Аммиак таркибидаги (NH
3
) азот (N) бир валентли, водород (Н) эса уч
валентли (Н
3
)дир:
N
Н Н
Н
Ушбу тушунча тилшуносликда лисоний бирликнинг ҳали юзага
чиқмаган
бирикувчанлик-бириктирувчанлик
имконияти
сифатида
қаралувчи лисоний ҳодисага нисбатан қўлланилди.
Тил бирлигининг ўзаро бирикиш хусусияти тилшуносликда энди
тадқиқ қилинаётган муаммо эмас. Валентлик назариясининг ўзига хос
тараққиёт босқичи, илдизининг
узоқ тарихга эгалиги, бу соҳада изланиш
олиб борган зукко олим қараши тилшунос С.Муҳаммедова тадқиқотида
муфассал ўрганилган
1
.
Дарҳақиқат, тил ҳодисасида валентлик қонуниятининг мавжудлиги
даставвал вербоцентризм ғояси билан уйғун ҳолда тушунтирилган бўлса,
XIX аср охиридан бошлаб бу соҳада жиддий изланиш юзага келди.
Жумладан, А.М.Пешковский асарида феъл бошқаруви тўғрисида
2
, Фитрат
лингвистик қарашида кесимнинг марказий бўлаклиги ва гапдаги
тўлдирувчи
иштирокининг унга боғлиқлиги
3
масаласи ёритилган бўлса,
француз тилшуноси Л.Тенъер валентлик тушунчасининг назарий асосини
ишлаб чиқди
4
.
1
Муҳамедова С. Ўзбек тилидаги ҳаракат феълининг семантикаси ва валентлиги:
филол.фан.докт.дисс. –Т., 2007, 402- бет.
2
Пешковский А.М. Русский синтаксис в научном освещении. 1-ое изд. –М.: Уч. педиз, 1938. -
452 с.
3
Қурбонова М. Фитрат-тилшунос. –Т.: Университет, 1996. –Б.12.
4
Тенъер Л. Основы структурного синтаксиса –М.: Прогресс, 1988. –с. 60.
106
Сўзнинг бирикиш қонунияти, валентликни тавсифлаш методикаси,
айниқса, Германияда немис тилшунослари томонидан кенг тадқиқ
қилинган. Бу соҳада Г.Хельбиг, А.Бальвег-Шрамм, Г.Шумахер каби
олимнинг хизмати беқиёс
1
.
Сўзнинг маъновий (лексик-семантик) валентлиги тушунчаси ўтган
асрнинг 20–30- йилида шаклланди ва жуда тез оммалашди. ХX асринг 40-
йилида совет тилшунослигига валентлик тушунчасини С.Д.Кацнельсон
олиб кирди
2
.
Маъновий ва синтактик валентлик устида олим ўртасида узоқ
йил баҳс давом этди. Мазкур жиддий масала ечимини ўзбек тилшунос
олими Р.Расулов ечиб берди
3
.
Олим масалани лисон – нутқ аспектида текшириб, валентлик
ҳодисасини имкониятли воқелик сифатида баҳолади. Шу
билан бирга,
валентлик ҳодисасининг ҳам семантика, ҳам синтаксисга дахлдорлигини
исботлади.
Кейинги йилда ўзбек тилшунослигида валентлик тушунчаси остида уч
жиҳат фарқланмоқда:
1.
Сўз валентлиги.
2.
Синтактик валентлик.
3.
Грамматик шакл валентлиги.
Сўз валентлиги масаласида икки муаммони бир-биридан фарқламоқ
лозим:
1) лисоний
2) нутқий валентлик
Муайян бир сўзнинг маълум бир маъновий гуруҳ сўзи билан меъёрий
равишда бирика олиш қобилияти сўз валентлиги. Сўзнинг лисоний
валентлигидаги бу имконият семантик (маъновий) валентлик дейилади.
1
Степанова М.Д., Хельбиг Г. Части речи и
проблема валентности в современном немецком
языке. –М.: Высшая школа, 1978. –257 с.;
Бальвег-Шрамм А., Шумахер Г. Словарь глагольных
валентностей на семантической основе. Новое в зарубежной лингвистике. Выпуск XIV. Проблемы и
методы лексикографии. –М.: Прогресс, 1983. -С. 201–226.
2
Кацнельсон С.Д. О грамматической категории // Вестник ЛГУ.Серия истории языка и
литературы. –Л.: ЛГУ, 1948. Кацнельсон С.Д. К понятию типов валентности// Вопросы языкознания. -
1987. -№ 3. -С. 21.
3
Расулов Р. Ўзбек тилида ҳолат феъли ва уларнинг облигатор валентликлари. –Т.:Фан, 1989.
107
Лисоний валентлик сўзнинг семантик структурасида мужассамланган
яширин имконият, моҳият, умумийлик, зарурият. Нутқий валентлик эса
лисоний валентликнинг рўёбга чиқишидир:
ким?
Юрмоқ
қаерга?
қаердан?
ким билан?
Нима учун? Қачон?
Бирикувчи сўз маълум бир маъновий туркум сўзи
билан бирика
олиши учун шу туркум сўзининг маълум бир синтактик шаклда бўлишини
талаб этади. Сўз лисоний валентлигидаги бу жиҳат синтактик валентлик
дейилади.
Маъновий ёки синтактик валентликни бир-бирисиз тасаввур этиб
бўлмайди. Масалан,
ширин қовун
,
нон ушоқларини термоқ
каби сўз
бирикмасида ҳам семантик, ҳам синтактик жиҳатдан меъёрийлик мавжуд.
Аммо
ширин уйқу
,
гап термоқ
каби сўз бирикмасида номеъёрий боғланиш
бор. Шунга кўра, унда маъновий валентлик устун бўлади.
Синтактик валентлик билан маъновий валентлик ўзаро нисбий
мутаносибликда боғланган бўлади, яъни ундан бири ўзгарса, иккинчиси
ҳам ўзгаради. Масалан,
1.
Салима китоб ёзди.
2.
Салима китобга ёзди.
3.
Салима учун китоб ёзди.
Баъзи ҳолатда валентликнинг бир кўриниши ўзгарса ҳам, иккинчиси
ўзгаришсиз қолиши мумкин. Чунончи,
1.
Достарыңызбен бөлісу: