Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет87/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Б.М.
). Демак, (
-
ган)
шакли оралиқ грамматик 
маъносини фарқлашда феълнинг ўзига хос гуруҳланишига таянилади. 
Аниқроғи, луғавий омил чегарали ва чегарасиз феъл оралиқ грамматик 
маъноини фарқловчи омил бўлиб хизмат қилади. (-
ган)
шакли умумий 
грамматик маъносининг «тугалланганлик» оралиқ грамматик маъносини 
чегарали феъл юзага чиқаради. С.Н.Иванов чегарали феълнинг қуйидаги 
кўринишини фарқлайди: 
1.
Ҳаракат феълининг кўпгина қисми: 
Синфдан 
чиққан
Холмурод
Э
ргашни қучоқлаб деди.
(П.Турс.) 
2.
Ўтимли феълнинг кўпгина қисми: 
Бу вақтда қизнинг Қутбияга
 
берган 
баҳоси менинг назаримда тўғри кўринди.
(Айн.) 
3.
Ҳаракатнинг ҳолатга ўтишини ифодаловчи феъл:
Чўлда
қолган 
одам қандай тирикчилик қилади.
(П.Турс.) 
4.
Мажҳул нисбатдаги феъл:
Холмурод икки кундан бери касал 
болалар учун
 ажратилган 
хонада ётар эд
и. (П.Турс.)
Чегарасиз феъл гуруҳи шаклнинг «ҳолат-давомийлик» оралиқ 
грамматик маъносини воқелантиради. Олим бу феъл сирасига қуйидагини 
киритади: 
5.
Узлуксиз ҳаракат феъли:1. 
Шу вақт у қизнинг 
жовдираган 
кўзларида бахтли, улуғ, қувончли туйғуни кўрди. 2. Холмурод юлдузлар 
милтиллаган бўз осмонга қаради
(П. Турс.). 
6.
 -ёт, -тур, ўтир 
феъли: 1. 
Мулла Бурҳон 
ётган
жойидан 
қўрғоннинг шарқ томонидаги пастқам эшигини ҳам кўрипти
(Айн.). 2.
 
Назми қурилиш участкасида
турган 
бир йигитни чақирди
. (А.Мух). 3. 
Сиддиқжоннинг ёнида 
ўтирган
киши ҳўплаган чойини тўкиб юборди 
(А.Қаҳ.).
7.
Ёт, тур, ўтир
сўзли мураккаб феъл: 1.
Йигитча уни лойи атала



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет