244
шакли
Кўплик сон
шакли
ноаниқ (+)
бўлинмас/бўлинувчан (0)
+ 0
Демак, бирлик сон шакли аниқ ва ноаниқ миқдорни бирдай, бўлинмас
ҳолда, кўплик сон шакли эса бўлинмас ва бўлинувчан сифатни бирдай,
ноаниқ ҳолда ифодалайди. Бу эса ҳар бир
шаклнинг умумий грамматик
маъносидир:
1.
Бирлик сон шакли: “аниқ ва ноаниқ бўлинмас миқдорни
ифодалаш”;
2.
Кўплик сон шакли: “бўлинувчан ва бўлинмас ноаниқ миқдорни
ифодалаш”.
Ҳар бир шаклга хос умумий
грамматик маъно нутқда матн, нутқ
вазияти ва қуршовга боғлиқ равишда турли-туман кўринишда воқеланади.
Беҳисоб нутқий маънонинг асоси эса ўта содда ва жўн: “аниқ/ноаниқ
миқдорни бўлинувчан/бўлинмас кўринишда ифодалаш”. Бу сон
категориясининг икки шакл умумий маъносидан синтезланадиган лисоний
моҳияти – умумий грамматик маъноси.
4- §. Шахсий муносабат категорияси
Шахсий-муносабат категорияси ҳақида умумий маълумот
.
Шахсий муносабат категориясига оид шакл сўзловчининг
объектив
борлиққа ва ўз нутқида ижобий ёки салбий муносабатни ифодалашга
хизмат қилувчи восита.
Шахсий муносабатнинг, кичрайтириш, эркалаш, ҳурматлаш,
камситиш, кучайтириш маъносининг турли хил қўшимча ёки аффиксоид
ёрдамида ифодаланиши ўзбек тилида кенг тарқалган. Масалан,
қизча,
йигитча, келинчак, қўзичоқ
каби сўздаги
-ча, -чак, -чоқ
қўшимчаси
кичрайтириш маъносини англатса,
болагина, укажон, холажон, акахон,
Раҳимбой, Қўчқортой, Гулсинбиби, Раънохон, Мохирабону
сўзидаги
Достарыңызбен бөлісу: