Ўзбекистон республикаси


-гина,  -жон, -хон, -той, -бой, -биби, -бону



Pdf көрінісі
бет123/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-гина, 
-жон, -хон, -той, -бой, -биби, -бону 
каби аффиксоид эркалатиш (кўп 
ҳолда) ва камситиш (баъзан) маъносини келтириб чиқаради. Демак, 


245 
шахсий муносабат шаклини кичрайтириш, эркалаш ва ҳурматлаш 
маъносини билдирувчи деб икки катта гуруҳга бўлиш лозим.
Ўзбек тилида шахсий муносабат ифодалашнинг учинчи тури ҳам бор: 
у 
-лар
қўшимчасини қавм-қариндошлик билдирувчи сўзда эгалик 
қўшимчасидан сўнг келтириш билан ҳосил қилинади: 
опамлар, дадамлар, 
амакимлар, бобомлар
каби. Бунда ҳурматлаш маъносида ҳурмат шакли 
юзага келади.
Бундай гуруҳлаш бир жиҳатдангина тўғри, чунки шахсий муносабат 
шакли ўз ичида лексик-грамматик қуршов, нутқий муҳит, оҳанг, фикр 
кимга қаратилганлиги билан боғлиқ равишда яна турли-туман маъно 
нозиклигини келтириб чиқариши ёки айрим шакл ҳам кичрайтириш, ҳам 
эркалатиш, камситиш, ҳурматлаш маъносини англатиши мумкин. 
Масалалан, 
дўндиқча, келинчак
типидаги сўз ҳам кичрайтириш, ҳам 
эркалаш ва ҳурматлаш маъносини ифодалаши мумкин.
Шахсий муносабат категориясига оид шакл фақатгина кичрайтириш, 
эркалаш ва ҳурмат маъносинигина билдирмайди, балки бундан ҳам бошқа 
ҳис-ҳаяжон (муносабат) маъносининг келиб чиқишида иштирок этади. 
Модал маъно гапирувчининг ёши, ижтимоий ўрни ва у ким ҳақида 
гапираётганлиги билан боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Хуллас, 
шахсий муносабат категорияси шаклининг англатган маъносига қараб
унинг гуруҳи ўртасига қатъий равишда чегара қўйиш мумкин эмас. 
Айниқса, кичрайтириш ва эркалаш маъноси бир-бири билан шу даражада 
чатишиб кетганки, уни бир-биридан чегаралаш қийин.
Шахсий муносабат категорияси сўзнинг лексик маъносини ўзгартириб 
юбормайди (унинг сўз ясовчилик воситаси (
ўргимчак, қўғирчоқ, кўрпача, 
боғча
каби) бундан мустасно), балки асосдан англашилган маънога 
қўшимча (коннататив) маъно киритади, яъни 
стул
ва 
стулча 
иккита сўз 
бўлса ҳам, асосан битта нарсани (стулни) билдиради.
Шахсий муносабат ифодаловчи шаклда услубий бўёқ очиқ-ойдин 
сезилиб туради. Шунинг учун шоир ва ёзувчи образ ва персонажнинг 
характер-хусусиятини очишда, унинг нутқини ўзига хослашда 
(индивидуаллаштиришда) шахсий муносабат шаклига мурожаат қилади. 
Шахсий муносабат шакли кўпроқ бадиий нутқ ва сўзлашув нутқи учун 
характерли тасвирий восита. 


246 
Хуллас, шахсий муносабат шаклининг услубий қиймати унинг турли 
хил маъно нозиклигини ҳосил қилиши, баҳолаш хислатига эга эканлиги 
билан ажралиб туради.
Шахсий муносабат маъносини ҳосил қилишнинг фонетик, лексик, 
лексик-грамматик хусусияти ҳам бор, лекин ўзбек тилида шахсий 
муносабат маъноси асосан морфологик усул Билан – яъни сўз асосига 
шахсий муносабат маъносини ифодаловчи турли хил қўшимчани ёки 
аффиксоидни қўшиб ҳосил қилинади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет