Қисқача грамматика
…»си чиқди. Орадан сал
ўтиб – 1929 йилда Н.Дмитриев (1898–1954)нинг мазкур олтой тили
грамматикаси руҳи ва тамойилида тузилган ихчамгина «
Турк тили
қурилиши
» рисоласи нашр қилинди. Юксак истеъдод соҳиби бўлган
Е.Поливановнинг «халқ душмани» сифатида таъқиби Н.Дмитриев
рисоласи олдидаги улкан ғовни олиб ташлади ва уни замонавий туркий
тил грамматик қурилиши тавсифини бериш учун мезон-намуна
даражасига кўтарди. Бунга – ҳозирги ёш учун мутлақо таниш бўлмаган ва
22
СССРда, хусусан, 1930–50-йилда ҳукмрон бўлган бир ҳолатни – ҳар бир
илмий талқинни синфийлик жиҳатидан баҳолаш, марказдан берилган
намунадан ҳар қандай четга чиқишни миллатчилик ва давлат тузумига
қарши деб қоралаш ва таъқиб этишни ҳам илова қилсак, марказдан чиққан
бу рисоланинг миллий туркий (жумладан, ўзбек) тилшуносликка таъсири
қандай кучли бўлганлигини тасаввур этиш мумкин.
Ҳаёти ва илмий фаолияти ўзбек тилини ўрганиш ва тавсифлашда
алоҳида бир даврни ташкил этган А.Ғуломов (1914–1986) фанда мана
шундай ҳолат ҳукмрон бўлган даврда – 1930- йилнинг ўртасида
тилшуносликка кириб келди. Унинг илмий дунёқараши Н.Дмитриев,
Э.Севортян,
А.Боровков
таъсирида
шаклланди,
докторлик
диссертациясига Н.Дмитриев раҳбарлик қилди, унинг етакчилигида илмий
ишининг анча қисмини бажарди ва ўша олим раҳбарлик қилган бўлимда
уни якунлади. Бу туркийшуноснинг барчаси тилшуносликда
синхроник
формал тавсиф методи
билан иш кўрадиган олим эди. Табиийки, устоз
ҳам фанга ўз устозининг – Н.К. Дмитриевнинг илмий йўналиш тадқиқ
усули ва илмий тушунчасини олиб кирди.
Ўзбек тили грамматик қурилиши тасифининг яхлит тизимини яратиш
ва уни оммалаштиришда олим ягона ва тўғри йўли(бир илмий-тадқиқий
методик тамойилга таянган ҳолда онглилик билан унга амал қилиш ва
манбанинг яхлит тавсифини бериш)ни танлади. Унинг асосий мақсади
янги, замонавий лингвистик тушунчани, европа таҳлил ва тавсиф усулини
оммалаштириш, шу мезон асосида ўзбек тили тавсифини бериш эди.
Тилшуносларга илмий тадқиқ намунасини бериш мақсадида А.Ғуломов
тил қурилишининг турли сатҳ ва бўлимига алоқадор бўлган категориядан
биттасининг муфассал тавсифини берди. Шу мақсадда унинг «Ўзбек
тилида аниқловчи» (1938–1940), «Ўзбек тилида келишик» (1941), «Ўзбек
тилида кўплик категорияси» (1944), «
-ла
аффиксининг маъноси ҳақида»
(1945), «Ўзбек тилида урғу» (1946), «Ўзбек тилида сўз тартиби» (1946),
«Ўзбек тилида сўз ясаш йўли ҳақида» (1949), умумлаштирувчи
«Морфологияга кириш» (1953) каби кейинги тадқиқот учун методик
намуна – йўл ва усул белгиловчи асари дунёга келди ва кенг оммалашди,
ўзбек тилшунослигининг тараққиёт йўлини белгилади. Шу йўналишда
1950–1960- йилда юзлаб диссертация, рисола ва тадқиқот, дарслик ва
23
қўлланма яратилди, таълимга татбиқ этилди. Ҳатто ўз даври учун
мукаммал ва тўлиқ бўлган «Ўзбек тили грамматикаси» ўзбек
олимларининг умумлаштирувчи ишидан анча олдин (1948 йилда) эълон
қилинган бўлса ҳам, унда академик А.Кононов морфологик ҳодисасининг,
асосан, ғуломовчасига талқинига таянди. Бу А.Ғуломов талқинининг тугал
эътирофи нишонаси эди.
Замонавий ўзбек тилшунослигининг етакчиси ўз изланишида
синхроник формал тавсиф методи
изидан борганлигин ҳеч қачон инкор
этмаган. Жумладан, ўзи бошқарган ва етакчилик қилган ўзбек
тилшунослигининг 1940–60- йиллардаги йўналиши ҳақида Ўзбекистон
энциклопедияси учун ёзган Мақ.асидан бирида бу ҳақда шундай ёзади:
«Рус мактаби учун стабил қўлланма сифатида С.Г.Бархударовнинг рус
тили бўйича дарслиги қабул қилингач (1938), ўзбек ўрта мактаби учун
ҳам дарслик яратилди… (Боровков А.К., Ғуломов А., Маърупов З.,
Шермуҳаммедов. Ўзбек тили грамматикаси. 1–2- қисм. 1943.) Кейинги
йилларда бу дарсликлар адабий тил меъёрларини ўрганиш учун назарий
асос вазифасини ўтади.»
1
Бу ишда – рус тилшунослигига эргашишда А.Ғуломовни айблаш,
биринчидан, илмий тараққиёт диалектикаси ва умумий қонуниятини –
умуман, онгли, методологик асосланган илмий тадқиқот моҳиятини
билмаслик бўлса, иккинчидан, собиқ Иттифоқда таълим тизими, фан ва
таълимга муносабатдан ғирт бехабарлик оқибати. Ҳар иккала нуқтаи
назардан ҳам олим даҳо шахсга хос ва мос равишда я г о н а тўғри
йўлни танлай билди ва ўзбек тилшунослигини юксак чўққи сари етаклай
олди. Бу ерда «даҳо» атамаси беҳуда қўлланилмади, зеро, фалсафада даҳо
– бу табиий қонуниятдек мутлақ бўлган ва алоҳида шахсга боғлиқ
бўлмаган объектив ижтимоий тараққиёт йўналишини тўғри илғаган ва ўз
фаолиятини шу йўналиш ривожига бўйсунтира олган шахс. А.Ғуломов
собиқ СССР шароитида миллий тилшуносликнинг ривожланиш
йўналишини тўғри тушунди ва шу йўлдан борди, фанимиз тарихида
алоҳида даврни – Айюб Ғуломов даврини, инқилобий бурилиш, Шарқдан
1
Гулямов А.Г. Языкознание. В кн. Узбекская ССР. Ред.кол. К.А.Зуфаров и др. – Т.: Изд.УзСЭ.
1981. –С. 349–350.
24
Ғарбга ўтиш даврини – замонавий европа таҳлил ва тадқиқ усулига ўтиш
даврини ташкил қилди. Унинг хизмати, жумладан, қуйидагида намоён
бўлди:
Достарыңызбен бөлісу: |