Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет11/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   303
Олтой тили грамматикаси
» асари якдиллик билан 
тан олинади. Бу асарнинг туркийшунослик тарихидаги аҳамияти жуда 
юқори. Бу ҳақда академик А.Н.Кононов (1906–1986) шундай деб ёзади: 
«Олтой тили грамматикаси» туркий тил грамматик қурилиши тавсифида 
ўзига хос бир давр бўлди ва узоқ йил давомида шундай грамматика 
яратиш жараёнида н а м у н а вазифасини ўтади – бу асар ҳозир ҳам ўз 
илмий қийматини сақлаб келмоқда»
2
.
Ҳақикатан ҳам, ўша даврда Россия, кейинчалик СССР таркибида 
бўлган 40 дан ортиқрок туркий тил учун 1930–70-йилда яратилган 
грамматик тавсифга бу грамматиканинг бевосита ва билвосита таъсири 
жуда кучли бўлди. «
Олтой тили грамматикаси
»да илмий талқиннинг 
1
Қар.: Лингвистический энциклопедический словарь. –М.: СЭ.1990. –C. 558. 
2
Кононов А.Н. История изучения тюркских языков в России. Изд. Второе. –Л.: Наука. 1982. 
360 б. –292.


20 
тамал тоши – лисоний бирлик (
фонема/товуш, унли, ундош,
морфема/қўшимча, ўзак, негиз, бўғин, сўз, сўз бирикмаси, гап, содда гап, 
қўшма гап 
…. в.б.) ҳам, илмий тушунчаси ҳам (
грамматик шакл, 
грамматик категория, сўз туркуми, келишик, сўз ясаш, форма ясаш, тобе 
алоқа, бош гап, эргаш гап 
… в.ҳ) табиийки, бевосита рус тилшунослигидан 
олинган эди – туркий тилнинг қурилиши рус тили андозаси билан 
баҳоланарди. Шунинг учун бундай тавсифда «Род категорияси» деб 
сарлавҳа қўйиб, «бу тилда от ва сифатда род категорияси ва шакли йўқ» 
деган баён ҳеч ким учун ажабланарли эмас эди – асар русга мўлжаллаб 
ёзилган ва рус китобхони учун туркий тилда род категорияси йўқлигини 
уқтириш ш а р т ва з а р у р эди. Бундай, йўл ўз-ўзидан англашилган 
тарзда, масалан, ўзбек тилида ҳам
шоир – шоира, Салим – Салима
.. каби 
жуфтликда роднинг фарқланишини кўришга, унинг морфологик (
адиб – 
адиба
), лексик ( 
товуқ – ҳўроз
), синтактик усул (
эркак ўқитувчи – аёл 
ўқитувчи, урғочи эшак
в.ҳ.) билан ифодаланишини асослашга интилиш
каби ҳолга ҳам олиб келиши мумкин эди
1
. Бунинг оқибатида туркий тил 
учун хос бўлмаган грамматик категорияни сунъий равишда бу тилга 
нисбат бериш ёки, аксинча, туркий тилга табиатан хос бўлиб, рус тилида 
бўлмаган грамматик шакл ва ҳодиса (чунончи, туркий тил тизимида жуда 
катта аҳамиятга молик бўлган аналитик қурилма, тақлид, сўз-гап, 
қўшимчасимон ёрдамчи сўз в.б.)ни «кўролмаслик», лекин лисоний 
тизимни ҳаққоний тавсифлашга хизмат қиладиган 
шакл → мазмун
тамойили асосида бундай ҳолат аниқлаганда ҳам, у (чунончи, сифатдош, 
равишдошда хусусий фоил/субъектнинг мавжудлиги, туркий кесимнинг 
ҳамиша тусланган шаклда бўла олиши, гап кесимининг мустақил ва 
номустақил 
кўринишининг 
фарқланиши, 
истаган 
катталик 
ва 
қурилишдаги гапни оборотга – кенгайган бирикмага айлантира олиш ва
бутун бошли бир гапни битта номинатив бирлик мавқеида бериш каби 
ўнлаб соф туркона хусусият)нинг моҳиятини туркий тилнинг ички 
тизимий муносабати асосида эмас, балки рус тилидаги мувофиғи асосида 
белгилаш ҳолати жуда кўп эди. Бунинг барчаси туркий тил қурилишининг 
рус тилшунослиги мезон ва тушунчаси билан «ўлчаниши» ва 
1
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., И.Расулов, Худойбердиев Д. Ҳозирги ўзбек
адабий тили. –Т.: Ўқитувчи, 1980. 448 б.


21 
«баҳоланиши» оқибати. Лекин фанга маълум турдаги янгича бир тадқиқ 
ва таҳлил тамойилни киритиш ва оммалаштириш жараёнининг
диалектикаси шуни кўрсатадики, илк босқичида – дастлаб эклектик
(тушуниб-тушунмай) тақлид қилинади, усул ва тушунча оммалашгач, 
эклектикликдан онгли татбиққа – усул ва тушунчани янги шароит ва 
муҳитга мослаштириш босқичига ўтилади. Бу тарихий тараққиётнинг 
умумий қонуниятидан бири, янгиликни тез оммалаштиришда шу усулдан 
бошқа йўл ҳам йўқ. 
Рус тилшунослигини жаҳонга машҳур қилган
муосир тилнинг 
синхроник формал тавсифи методи
нинг қиёсий-типологик (ҳатто, 
қисман тарихий-қиёсий) татбиқининг энг яхши намунасини (унча кўп 
оммалашмаган О.Бётлингкнинг немис тилида 1851 йилда Санкт-
Петербургда нашр этган «Ёқут тили ҳақида» улкан тадқиқотидан кейин) 
Н.Катанов 1903 йилда Қозонда нашр этган «Урянхай тили тадқиқи 
тажрибаси» номли қарийб минг бетлик, ўнлаб қиёсий жадвалли асарида 
берди. Ўтган асрнинг 70- йилигача мана шу икки асар Россия ва СССР 
таркибида бўлган туркий тил қурилиши тавсиф ва талқинида бевосита ва 
билвосита катта таъсир кўрсатиб келди. Шунинг учун Россия ва СССР 
таркибида маълум бир даврда бўлган туркий тил бўйича тилшунослик 
тарихини, хусусан, бу фанда – ҳ о д и с а силсиласини (ёзилган ва нашр 
этилган илмий асар рўйхатини) эмас, илмий метод, илмий тушунча ва ғоя
тарихи ва тараққиётини ўрганмоқчи бўлган талабгор бу икки асарни
четлаб ўтса, ҳақиқатга хилоф, эклектик, кўр-кўрона йўл тутган бўлади. 
Ўтган асрнинг 20-йилида СССР таркибидаги туркий халқ ва тил 
бўйича замонавий адабий тил меъёрини белгилаш, ўрта ва олий таълим 
тизими учун дарслик яратиш масаласи кун тартибида турганда 1926 йилда 
Е.Поливановнинг мазкур «


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет