Тўртинчи гуруҳ асарларга Мустақил ҳамдўстлик мамлакатларида олиб борилаётган илмий тадқиқотларга эътибор қаратилиб, бунга Россия Федерацияси29, Қозоғистон30, Белоруссия31, Грузия32 ва Озарбайжонда33 демографик жараёнларга бағишлаб чоп этилган илмий тадқиқотлар мисол бўлиб, уларда аҳоли миллий таркиби, сони ҳамда ўсиш суръатлари тарихий таҳлил қилинган.
Мавзуни тадқиқи этиш даврида олиб борилган изланишлар туфайли совет ҳокимияти йилларида амалга оширилган демогарфик сиёсатни мазмун ва моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган хорижлик тадқиқотчилардан М.Олкот, Т.Куцио, Ху Сунг Му, Дж.Стефан, З.Бзежинский, Е.Надиларнинг асарларида совет мафкурасининг маҳаллий демографик вазиятга нисбатан олиб борган бир ёқлама сиёсати ёритиб берилганлиги билан ажарлиб туради34. Олиб борилган тадқиқотларда республикамиз ҳудудда аҳолининг минтақавий жойлашуви, унинг ижтимоий аҳволи, ички ва ташқий миграцияни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётга таъсири, энг муҳими маҳаллий аҳолини ўсиш ва турмуш тарзига тааллуқли сиёсатнинг муносабатлари тарихий манбалар асосида кўрсатиб берилган.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача минтақанинг демографик хусусиятларига оид тарихий манбалар комплекс тарзда ўрганилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу диссертация ишида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнлар алоҳида тадқиқоти сифатида ўрганилди.
Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация иши Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг АТД-1 “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида моддий ва маънавий маданият” мавзусидаги тадқиқот доирасида бажарилган.
Достарыңызбен бөлісу: |