Тадқиқотнинг мақсади. ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида аҳолининг миллий ва этник таркибига кўра сони, тарихий-географик жойлашуви, аҳолининг кўчиб келиши, миграцион ҳолати, шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг жойлашув каби масалаларни очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача Бухора амирлигининг жанубий ҳудудларнинг демографик жараёнларига оид ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётни тарихий манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида тавсифлаш;
- демографик жараённи тарихий тушунча сифатида илмий таҳлил этиш асосида бу унинг қонуниятларини методологик жиҳатдан изоҳлаш;
- аҳоли демографиясига оид маълумотларни қиёсий таққослаш асосида совет даврдаги демографик жараёнлар ривожига туртки бўлган ва тўсиқ бўлган ҳолатларнинг сабабларини холисона ёритиш;
-совет даврида аҳоли сони кўпайди, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи яхшиланиб, саводхонлиги ўсиб ижобий томонларга ўзгариш юз берганлигини манбалар асосида кўрсатиб бериш;
Достарыңызбен бөлісу: |