Ўзбекистон республикаси


Иккинчи гуруҳ адабиётларга совет давридаги асарларга



бет6/50
Дата06.01.2022
өлшемі0,89 Mb.
#16837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Байланысты:
2 5429347667308185636

Иккинчи гуруҳ адабиётларга совет давридаги асарларга XIX асрда Бухоро амирлигининг демографик хусусиятларига ҳудуднинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий тарихини ўрганиш мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, ушбу мавзунинг айрим масалалари бўйича маълумотлар учрайди. Тадқиқотда улардан тегишли тарзда фойдаланилди. Шу давр муаллифларидан яна бири Р.Набиевдир. Олим ўз тадқиқотида демографик жараёнларни акс эттирган маълумотлардан фойдаланиб, уларни илмий муомалага киритган5. Бундан ташқари М.Абдураимовнинг асарларида ҳам амирликнинг шарқий ҳудудларида яшовчи аҳоли ҳақида қисман бўлса-да маълумотлар берилган. Асарда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида XIX асрнинг иккинчи ярмидан – ХХ асрнинг биринчи ярмигача кечган демографик жараёнлар ёритилган.

Таниқли демограф олим Х. Салимов асарлари ва тадқиқотларида эса Ўзбекистон ССРда аҳолининг миллий таркиби, демографик ҳолати ҳақида фикрлар билдирилган бўлса-да, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудлари доирасида демографик жараёнларга доир маълумотлар учрамайди6. Шунга қарамасдан, мазкур тадқиқот Ўзбекистон аҳолишунослиги нуқтаи-назаридан қимматли манба ҳисобланади. И.Файзиевнинг илмий тадқиқотида Ўзбекистон ССРда янги барпо этилаётган шаҳарлар аҳолисининг турмуш тарзи, ривожланиш хусусиятлари ҳақида фикрлар баён этилган7. Аммо бу тадқиқотларда тарихий ёндашувлар етишмайди.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет